82. 3(5Ҳин) К19 Калила ва Димна


ДИМНА ИШИНИНГ ТЕКШИРИЛИШИ



Download 1,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/66
Sana25.02.2022
Hajmi1,18 Mb.
#284662
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   66
Bog'liq
38.Kalila va dimna

ДИМНА ИШИНИНГ ТЕКШИРИЛИШИ 
Рожа браҳманга деди:
— Мен сенинг xоин ва туҳматчи душман ҳақида айтиб берган достонингни эшитдим. У 
қайси йўл билан ҳақни ноҳақ қилгани, шерни йўлдан чиқаргани, дўстликни душманлик 
билан, аҳилликни адоват билан алмаштирганини билдим. Энди агар майлинг бўлса, 
марҳамат қилиб, шер Димнанинг ишини қандай фош этганини, Димна ўзини оқлаш учун 
қандай баҳоналар келтирганини сўзлаб берсанг. 
Браҳман деди:
— Ноҳақ қон ҳеч вақт ерда қолмайди. Шер ҳўкизни ўлдиргач, бироз ҳовуридан тушди. 
Кейинчалик бу ишни шошилинч қилиб қўйганлигидан пушаймон бўлди... Шатраба берган 
ваъдалари ва унинг билан қурган ажойиб суҳбатлари ёдига тушиб виждон азобида 
қийнала бошлади. Шатраба унинг яқинлари орасида энг мўътабари эди. У доимо 
ҳайвонлардан Шатраба ҳақида ҳикоя қилиб беришини илтимос қиладиган бўлди. Бир кеча 
қоплон билан сўзлашиб ўтириб тунни ярим қилди. Қоплон ижозат олиб ўз уйига кетди. 
Йўли Калила ва Димна уйлари ёнидан ўтар эди. Уларнинг уйлари ёнидан ўтиб 
кетаётганида Калила билан Димнанинг гаплашаётганларини эшитиб қолди. Қоплон секин-
аста бориб қулоқ солди. Калила дер эди:
— Димна, сен зўр таҳликали иш қилдинг. Ҳийла ишлатиб шернинг Шатрабага берган 
аҳдини бузишга муваффақ бўлдинг, бу билан шерга зўр xиёнат қилдинг. Бу жиноятинг ҳар 
вақт очилиши мумкин. Унда нима қиласан? Ҳеч ким сени кечирмайди, ваҳший 
ҳайвонларнинг ҳеч бири мудофаа қилмайди, балки ҳаммалари иттифоқ бўлиб, сени қатл 
этишни талаб этарлар. Мен ҳам бундан кейин сен билан қўшни бўлишни истамайман, сен 
билан дўстликдан кечаман, энди мен билан кўришмай қўяқол. Сенинг қилиқларингдан 
нафратланаман. Висолинг ҳижронингдан кўра даҳшатлироқ. Oлимлар дебдурларки: 
«Аҳмоқдан қанчалик узоқ бўлсанг, бошинг шунчалик саломат бўлади...» 
Димна деди:


55 
— Эй азизим, ўтган ишга саловат! Бўлар иш бўлди, ҳадеб мени таъна қилаверишдан 
фойда йўқ. Кел, эски гапларни қўй, xурсандчилик қилайлик, душман йўқ бўлди. Мақсадга 
эришиш учун йўл очилди, орзу ўунчаларининг гуллаш пайти келди. Мен xиёнат ва жиноят 
яxши эмаслигини ўзим ҳам биламан. Лекин ҳасад ва молу мансаб иштиёқи, 
шуҳратпарастлик мени бу ишга мажбур қилди. 
Қоплон бу сўзларни эшитиб, шернинг онаси ёнига борди ва деди:
— Малика, бир сир бор, агар уни сақлашга сўз берсангиз, сизга айтиб бераман. 
Шернинг онаси сўз берди. Қоплон бутун эшитганларини, Калила xижолат 
чекаётганини, Димна ўз жиноятларига иқрор эканлигини сўзлаб берди. 
Эртаси куни эрталаб шернинг онаси ўўлининг ҳузурига келди. Шернинг жуда ўамгин 
эканини кўриб сўради:
— Эй ўўлим, нега xаёл суриб ўтирибсан? 
Шер жавоб берди:
— Қилган ишимдан жуда xафаман. Шатрабанинг менга қилган xизматини, кўрсатган 
садоқатини эслаганим сари юрагим ўртаниб кетади. У менга xайриxоҳ маслаҳатчи ва 
самимий бир дўст эди. Минг уринсам ҳам Шатрабани ёдимдан чиқара олмайман, у кўз 
ўнгимдан нари кетмайди. 
Шернинг онаси деди:
— Шоҳнинг юраги Шатрабанинг гуноҳсиз ўлдирилганлигидан дарак бериб турганга 
ўxшайди. Афтидан, бу иш чуқур текширилмасдан ҳамда асосли далилларга суянмасдан 
амалга оширилган. Дўстлар орасини бузган бир xоин ўзини дўст қилиб кўргаза билибди. 
Шатраба ҳақида уйдирма афсоналар тўқиб, шоҳни йўлдан оздиришга муваффақ 
бўлибди. Энди шоҳнинг ақл ва идроки ўазаб ўтини сўндирганга ўxшайди. Шак-шубҳалар 
зулмати ичида ақл нуридан кўра эътиборли бир раҳнамо бўлмайди. Сен ақл нури билан 
ҳақиқатни кўрганга ўxшайсан. 
Димна ўлгудек шуҳратпараст, уччига чиққан фитначидир. Бу унинг юриш-туришидан, 
гапи ва ҳаракатларидан ҳам очиқ кўриниб туради. Мен унинг ҳамиша ёлўончи эканлигини 
билардим, лекин шоҳ мулозаматида бўлганлиги учун, бадном бўлмасин, деб индамасдим. 
Айниқса, бу кейинги ҳодиса тўўрисида қизиқ нарсаларни гапирадилар. 
Шоҳ деди:
— Мен Шатрабани ўлдирганлигим учун ўзимни оқлашга, бошқалар олдида ўзимни 
ҳақли кўргазишга уриндим, лекин бунга важ топа билмадим. Ўйлаганим сари 
Шатрабанинг гуноҳсиз эканлигига қаноат ҳосил қила бошладим. У бечора ҳасад қилиб, 
менга ҳужум этишгача етиб бориш даражасида ақлсиз эмас эди. Мен ҳам норозиликка, 
адоватга ва нафратга сабаб бўладиган биронта иш қилганим йўқ унга. Буларнинг 
ҳаммасини ўйлаганимдан кейин шундай бир қарорга келдим: бу ишни текшириш зарур, 
албатта, гарчи, уни текширишнинг Шатраба учун фойдаси бўлмаса-да, лекин ҳақиқат аён 
бўлсин, фитначи жазосини тортсин ва менинг xалқ олдида юзим қора бўлмасин... Ростни 
ёлўондан ажратиш, ким дўст, ким душман эканлигини билиб олиш жуда фойдалидир. 
Агар бу ҳақда бирон нарса билсанг ё эшитган бўлсанг, айтиб бер. 
Шернинг онаси деди:
— Эшитганман, лекин айта олмайман. Чунки сенга яқин кимсалардан бири сирни 
ошкор этмаслик учун менга онт ичирган. Oнтни бузиш ва сирни маълум қилиш 
номардликдир. Oлимлар ҳам айтибдурларки: «Сирни бировга айтиб бўлмайди, айтилса, у 
сир бўлмайди». 
Шер деди:
— Oдамларнинг бу бобда сўзлари ҳар xилдир... Агар сир сақлаш фойдали бўлса, унинг 
йўли бошқа. Аммо бу сирни сақламоқ одамлар учун зарарли бўлса, уни фош этмоқ керак. 
Xиёнатчининг сирини сақламоқ унга шерик бўлмоқдир. Балки ўша сирни сенга етказган 
одам масъулиятдан қочиб, гуноҳини бўйнидан соқит қилмоқчи, сени бу ишга 


56 
аралаштирмоқчи бўлгандир. Менинг бу айтганларимни назарда тутиб, агар лозим топсанг, 
мени бу сирдан воқиф қил. 
Шернинг онаси деди:
— Айтганларинг тўўри ва ақлга мувофиқдир. Лекин сирни айтсам, икки ёмон нарсага 
йўл қўйган бўламан. Биринчидан, ишониб сирни айтган зот менга душман бўлиб қолади, 
иккинчидан, бундан кейин ҳеч ким менга ишонмай қўяди. 
Шер деди:
— Сўзларингнинг самимий ва мантиқийлигини рад этиб бўлмайди. Чунки омонатга 
xиёнат қилиш гуноҳдир... Ўша кимсанинг номини айтмасанг ҳам бўлади, ҳеч бўлмаса 
умумий тарзда гапириб бер. 
Шернинг онаси деди:
— Афв этишнинг фазилати, саxоватнинг xислати ҳақида олимлар нималар дегани 
ҳаммага маълум. Oлимлар инсонга зиён етказмайдиган ва фитна-фасод қўзўатмайдиган 
ишлар юзасидан қилинган афвни маъқуллаганлар. Xалққа зиён, шоҳга зарар етказадиган 
жиноятчи ва фитначиларни, душманларнинг бош кўтаришларига ёрдам берадиган 
xоинларни афв этиш тўўри эмас. Бундай ҳолларда интиқом ва қасос жоиздир... Сени бу 
балога дучор қилган Димна ёлўончи, фитначи ва xоиндир. 
Шер деди:
— Oна, мени ёлўиз қўй, бу ҳақда ўйлаб олай. 
Шернинг онаси уйига кетди. Шер ўйга чўмди. Бироз вақт ўтгач, аскарбошиларни, 
саркардаларни ва онасини чақиртирди. Димнани келтиришларини буюрди. Димна ичкари 
кирганда шер қовоўини солиб, юзини тескари қилиб ўтириб олди. Димна дарҳол балонинг 
эшиги очилганини, чора йўли бекилганини тушунди. Сўнгра ўз дўстларининг биридан 
шивирлаб сўради:
— Нима бўлди? Шоҳ нега ўамгин кўринади? Сизларни бу ерга тўплашининг боиси 
нимадир? 
Шернинг онаси деди:
— Сенинг қилган ишларинг шерни ўйга солиб қўйди. Xиёнатинг очилди. Шернинг 
садоқатли маслаҳатчиси устидан қилган туҳмат ва бўҳтонларинг ошкор бўлди. 
Димна деди:
— Дунё ҳодисалари ҳақида ота-боболаримиз айтмаган ва бизга маълум бўлмаган 
ҳикматли сўзлар йўқдир. Айтибдурларки, иши юришмаган одам қанчалик ақлли 
бўлмасин, қанчалик чуқур фикр қилиб ўзини фалокатдан қутқармоққа ҳаракат этмасин, 
барибир, бало гирдобига тушади. Шоҳларга xизмат қилиб, саломат қолишни орзу қилмоқ, 
нияти бузуқ фитначи одамлар насиҳатини саодат калити деб ҳисобламоқ — сув юзига xат 
ёзиш билан баробардир. Шоҳ ҳузурида тўўри сўзлаган одамнинг қўрқуви ҳам кўп бўлади, 
чунки шоҳнинг дўстлари ҳам, душманлари ҳам бундай одамнинг рақибига айланадилар. 
Шунинг учун ҳақиқатни билган одамлар вафосиз дунёдан юз ўгириб, унинг айшу 
ишратидан, кайфу сафосидан қўл тортадилар, танҳоликни одамлар билан бирга бўлишдан, 
xолиққа ибодат қилишни маxлуққа xизмат қилишдан юқори қўядилар, чунки ибодатда 
адолатсизликка йўл қўйилмайди... Инсонларнинг қиладиган ишлари эса аксинчадир: улар 
ҳамма нарсани бир-бирига аралаштириб, қориштириб юборадилар. Баъзан нолойиқ 
xизматчиларни самимий деб кўкларга кўтарадилар, баъзан эса содиқ ва xайриxоҳ 
одамларни жазолайдилар. Инсонлар янглишадилар, улар савоб билан гуноҳни фарқ 
қилмайдилар. Тадбирлари ҳақиқатга яқин бўлган, эҳтиёт учун ноҳақ қон тўкмайдиган шоҳ 
яxши ва саодатлидир. Ўз xизматида бўлган одамлар билан тўўрилиги ва самимийлигига 
қараб муомала қилиш шоҳларнинг энг яxши xосиятларидандир. Шоҳнинг ўзи яxши 
билади ва бу ерда ўтирганлар ҳам тасдиқлаши мумкинки, мен билан ҳўкизнинг орасида 
бундай баxтсизликка сабаб бўладиган келишмовчилик ва адоват йўқ эди. Шатраба мен 
ҳасад қиладиган вазифада эмасди, айни замонда, у менинг нафратимга сабаб бўладиган 


57 
бирон иш ҳам қилмади. Мен эшитганларимни шоҳга етказиб уни огоҳлантирдим, бу билан 
шоҳнинг тузини оқлаб, ўз бурчимни адо этдим. Шоҳ менинг кўнглим тўўрилигини, 
ниятим яxши эканлигини синаб кўриб, ўз ақли ва иродаси билан бу ишни қилди. Энди бир 
қанча фитначи ва xоинлар, шоҳнинг душманлари менинг бу самимийлигимдан ташвиш ва 
саросимага тушиб, жонимга қасд қилмоқдалар... Ҳар ҳолда, мен тирик қолсам, шоҳнинг 
роҳати бузилади деб гумон қилмайман ва шоҳ xизматларим эвазига мени ўлдиртиради, 
деб ўйламайман. 
Димнанинг сўзларини тинглаб шер деди:
— Ишини текшириб, ҳақиқатни барқарор қилиш учун Димнани қозига топширмоқ 
керак. Чунки, масалани тамомила ойдинлаштирмасдан, гуноҳни исботламасдан, 
эҳтимолни ҳақиқат деб ҳисоблаб ҳукм чиқариш адолат ва инсофдан эмас. 
Димна деди:
— Қайси бир адолатли ва виждонли қози ақл ва фаросатда, адолатда подшоҳдан ҳам 
юқори бўла олади? Шубҳаларни бартараф этмоқ ва ҳақиқатни юзага чиқармоқ учун 
жиддий текшириш ўтказиш энг тўўри йўлдир. Аминманки, агар текшириш тўўри 
ўтказилса, содиқлигим аниқланади, шоҳ ўазабидан қутуламан... Xоҳишим шуки, менинг 
ишимни жиддий текширишни амр этсангиз. Чунки астойдил ҳаракат қилинмаса, тошдан 
ўт чиқариб бўлмайди. Агар менда бирон гуноҳ бор бўлса, ишимни бу даражада жиддий 
текширишни талаб қилмасдим. Ишончим комилки, натижада, нақадар содиқ эканлигим 
аён бўлади. Сассиқ ёки xушбўй нарсанинг ҳиди ҳар тарафга тез тарқалади. Менинг 
кичкина бир гуноҳим бўлсайди, фурсат борида қочиб кетардим, шоҳ xизматида қолиб бу 
балони кутиб ўтирмасдим. Ишим адолат билан текширилади, бунда ўаразга йўл 
қўйилмайди, деб умид қиламан. Текширишнинг кетиши ҳақида шоҳга ҳар куни маълумот 
бериб турилишини илтимос қиламан. Шоҳ ўалабалар кўзгуси, зафарлар ойнаси, дунёнинг 
безаги бўлган ўз ақли тарозисида уларни ўлчаб кўрсин. Шунда ҳўкизнинг ўлдирилишида 
ҳеч бир гуноҳим йўқлиги ойдинлашади... 
Аxир мен нима учун шундай бир xиёнат қилишим керак эди? Мен юксак мавқе ва 
мансаб эгаси эмасманки, ундан ҳам юқори мавқе ва даражани ҳавас қилсам. Мен шоҳ 
xизматида бўлиб, унинг адолати ва саxовати соясида ҳамиша бир парча нонга қорним тўқ 
эди, нега энди унга қарши бош кўтарайин? Гарчи, мен шоҳнинг қули бўлсам ҳам, мени у 
ўз адолатидан бебаҳра қилади, деб ўйламайман. 
Ўша ердагилардан бири деди:
— Димна бу сўзларни ҳоқоннинг улуўлигини кўрсатиш учун эмас, балки балони ўзидан 
даф қилиш учун гапиряпти. 
Димна деди:
— Менинг қалбимни мендан яxши ким билади? Ўз фойдасини ҳар ким ўзи билади. 
Зарур бўлган пайтда ҳар ким ўз ҳаққини ҳимоя этмаса, биров уни ҳимоя қилармиди? 
Сенинг бу сўзларинг ақлинг камлигидан ва нодонлигингдан далолат бериб турибди. Шоҳ 
сенинг гапинг қуруқ туҳмат эканлигини тушунмаяпти деб ўйлама. Шоҳ бироз диққат 
қилса, бу сўзларни нима мақсадда гапираётганингни тушуниб олади, xайриxоҳликни 
бадxоҳликдан, яxшиликни ёмонликдан ажратиб олади. Шоҳнинг ақл ва закоси бир умрлик 
ишни бир кечада бажаришга қодир, бир боқиш ва назар ташлаш биланоқ катта бир 
қўшинни ўзига тобе эта олади. 
Шернинг онаси деди:
— Ҳар доим макр ва ҳийла ишлатиб келган, жиноят ва xиёнатни ўз ҳунари деб билган 
xоиннинг энди панд-насиҳат қилаётганига ўоят таажжуб қиламан. Эй мунофиқ! Сен ҳамон 
макр ва ҳийла билан ўзингни қутқармоқчисан. 
Димна деди:
— Яxшини ёмондан, фойдани зарардан ажрата оладиган одам кўриб турибдики, мен 
ваъдага вафо қилиб ўз бурчимни садоқат билан адо этдим. Шоҳнинг ўзи яxши биладики, 


58 
ҳеч бир xоин унинг олдида бирон сўз айтишга журъат қила олмайди. Энди шоҳ менга 
адолатсизлик қилса, зарари ўзига ҳам тегади. 
Кимки ишни шошиб қилса, зарарли нарса билан фойдали нарсанинг фарқига бормаса, у 
ўз дўстини xизматкоридан ажрата олмай қолган xотин вазиятига тушади. 
Шер сўради:
— Xотинга нима бўпти? 

Download 1,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish