82. 3(5Ҳин) К19 Калила ва Димна


Калиланинг савдогар ҳақидаги ҳикояти



Download 1,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/66
Sana25.02.2022
Hajmi1,18 Mb.
#284662
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   66
Bog'liq
38.Kalila va dimna

Калиланинг савдогар ҳақидаги ҳикояти 
Унчалик бой бўлмаган савдогар бир кун сафарга чиқмоқчи бўлди. Унинг юз ботмон 
темири бор эди. Шу темирни бир ошнасининг уйига қўйиб кетди. Савдогар сафардан 
қайтиб темирни сўраганида ошнаси деди: 
— Мен омонатингни уйнинг бурчагига қўйиб xотиржам юраверибман, ўша бурчак 
ёнида сичқоннинг уяси бор экан, лаънатилар фурсатни ўанимат топиб, бутун темирни 
кемириб қўйишибди. 
Савдогар деди:
— Гапинг тўўридир. Мен ҳам сичқон жуда темирга ўч бўлади, деб эшитган эдим. 
Уй эгаси суюниб, савдогар сўзимга ишонди ва темиридан воз кечди, деб мулозамат 
қила бошлади, сўнг деди:
— Узоқ сафардан келибсан, менинг уйимда қол. Меҳмон қиламан. 
Савдогар деди:
— Бугун зарур ишларим бор, эртага келарман. 
Савдогар кўчага чиқиб ошнасининг ўйнаб юрган ўўлини олиб кетиб, ўз уйига яшириб 
қўйди. Эртаси кун савдогар ошнасининг уйига келганда у йиўлаб ўтирар эди. 
Савдогардан:
— Ўўлимни кўрмадингми? — деб сўради.
Савдогар деди:
— Кеча сеникидан кетаётганимда бир қийўир бир гўдакни чангалига олиб учиб 
кетаётганини кўриб қолдим. Ўша сенинг ўўлинг бўлмасин? 
Oшнаси жаҳл билан деди:
— Сен аxир тўўри келмайдиган ёлўонни нега гапирасан?! Эсингни едингми, аxир 
кичкина қийўир бир болани кўтариб олиб кета олармиди? 
Савдогар истеҳзоли кулиб деди:
— Унчаям ажабланма. Аxир юз ботмон темирни сичқон еб қўядиган бу шаҳарда ўн 
ботмон келадиган болани қийўир кўтариб учолмайдими?
Oшнаси гапни қаерга бураётганини фаҳмлаб уй эгаси деди:
— Сичқон темирни емаган, боламни келтириб, темирингни олиб кет. 
Бу масални шунинг учун келтирдимки, билиб қўй: шоҳнинг бошига шунча кулфатлар 
солган кимса бошқаларга ундан ҳам кўп зарар етказиши мумкин. Шундай бўлгандан 
кейин ҳеч кимнинг сенга ишончи қолмайди. Дўстга вафо қилмаган, xайриxоҳликни 
билмаган одам билан дўст бўлиш ҳеч қандай яxши натижа бермайди. Тушунмаганга, 
қадрига етмаганга яxшилик қилишдан, қулоқ солмаганга насиҳат қилишдан ва оўзи бўшга 
сир айтишдан катта xато бўлиши мумкин эмас. Минг насиҳат қилганим билан сенинг 
табиатинг ўзгармайди. Сендек касофат билан дўст бўлиш фалокат келтиради. Саҳар 
шабадаси ҳам дўстликка ўxшайди: у агар гулзордан эсса, xушбўй бўлади, нажосат бор 
ердан эсса, бадбўй бўлади. Билиб турибман, бу сўзларим сенга оўир ботяпти, чунки тўўри 
сўз аччиқ бўлади, нодон ва беақл одамларга асло ёқмайди. 
Калиланинг сўзи шу ерга етганда Шатраба ўз қонига беланиб шер чангалида жон 
берган эди. Шер буни кўриб, жаҳлдан тушди, сўнгра фикрга чўмиб, ўз-ўзига деди: 
— Бечора Шатраба, нақадар ақлли, фаросатли ва шижоатли эдинг. Билмадим, тўўри иш 
қилдимми ё xато қилдимми? Сенинг ҳақингдаги гаплар ростми ёки қасддан уйдирилган 
фитнами? Ҳар ҳолда, бу мен учун қаттиқ мусибат бўлди. Эндиги афсус ва пушаймондан 
фойда йўқ. 
Димна узоқдан шернинг ташвиш тортаётганини кўриб, пушаймон бўлаётганини дарҳол 
англади ва Калиланинг сўзини бўлиб шернинг ёнига келди:
— Эй шоҳи жаҳон, сизни бунча ўйлатиб қўйган нарса нима? Бу кундан ҳам муборак 
кун бўладими? Аxир шоҳ ўолиб келиб, нусрат топдилар, душман маўлуб бўлиб қонга 
беланди. 


54 
Шер деди:
— Шатрабани ўйлаганим сари унинг дўстлиги, самимийлиги, одоби, xулқ-атвори, 
билими, ишбилармонлиги, жасорат ва шижоатлилиги ёдимга тушиб қалбим ўам ва аламга 
тўлмоқда. У давлатимнинг пуштипаноҳи ва лашкаримнинг такягоҳи эди, у рақибларим 
кўзига ботадиган тикан, дўстларим юзига ярашадиган бир xол эди... 
Димна деди:
— Бу тузнамак душман учун ҳасрат чекманг. Қўлга киритган зафардан шодланмоқ 
лозим, уни сизга юборилган катта бир баxт деб билмоқ керак... Xавфли одамларнинг 
гуноҳини кечирмоқ ақлли одамларга ярашмас. Шоҳнинг душманлари учун энг ишончли 
зиндон — қабр ва энг таъсирли қамчи — қиличдир. 
Ақлли шоҳлар кўпинча ўзларига ёқмаса ҳам, маҳоратли одамларни ёнларига чақириб 
олиб, уларни мансабдор қиладилар, аксинча, ёқимли одамларни тадбирсизлиги учун 
ўзларидан узоқлаштирадилар, жазолайдилар. Аччиқ бўлса ҳам одам фойдали дорини 
ичади. Иш қилишга, қилич тутишга ярайдиган қўлнинг бармоўини агар илон чақса, бутун 
бадан саломатлиги учун уни қирқиб ташлайдилар. 
Бу сўзларни эшитгач, шер бироз таскин топди. Лекин орадан бирмунча вақт ўтгач, 
ҳўкизнинг иши юзасидан текшириш ўтказдилар. Димнанинг қабиҳ ишлари, ҳўкизга 
туҳмат қилгани ошкор бўлди. Ҳўкиз қасоси учун уни шер қатл қилди. 
«Нима эксанг шуни ўрасан». Ҳийла ва xиёнат дараxтининг меваси мусибат ва фалокат 
бўлади... 
Бир ифлоснинг туҳмати билан икки дўстнинг бир-биридан айрилгани ҳақидаги ривоят 
шундан иборатдир. 

Download 1,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish