82. 3(5Ҳин) К19 Калила ва Димна



Download 1,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/66
Sana25.02.2022
Hajmi1,18 Mb.
#284662
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   66
Bog'liq
38.Kalila va dimna

Сичқоннинг ҳикояти 
Бир кун бир каклик тоў этагида сайр қилиб юрар ва қаҳқаҳасининг садоси фалак 
гумбазигача етарди. Ногоҳ бир лочин ўша ердан учиб ўтди. У какликнинг юришини ва 
xандон отиб кулишини кўриб кўнгли очилиб кетди ва унга меҳр қўйиб, у билан суҳбат 
қилиш xаёлига тушди. Ўзича: «Бир меҳрибон ёр ҳаммага ҳам лозимдир, — деб ўйлади. — 
Бу каклик жуда чиройли, дилрабо ва xушрафтор экан, агар шундай ёр ва ҳамдаминг бўлса, 
суҳбатидан кўнгил баҳра олўай». 
Шу сўзларни айтиб, лочин оҳиста какликка яқинлашди. Какликнинг кўзи унга тушиши 
билан қўрққанидан бир тош тешигига кириб кетди. Лочин ҳаводан тушиб тешикка яқин 
келди ва деди:
— Эй каклик, илгари сенинг бу қадар ажойиб қуш эканлигингни билмас эканман. Бугун 
сенинг қаҳқаҳаларинг ва юришинг мени асир қилди. Мендан асло қўрқмай меҳр қўйсанг, 
дўстлик дараxтидан мурод меваси етишар деган умиддаман. 
Каклик бекинган жойидан овоз берди:
— Эй қаҳрамон, мен бечорадан қўл торт ва ўзингча бугун бир какликни тутиб едим, 
деб қўя қол. Ўт билан сув бир-бирига қўшилгандагина иккимиз дўст бўла оламиз. 
Лочин деди:


69 
— Эй азиз, ўзинг бир ўйлаб кўр, меҳрибонликдан ўзга қандай нарса мени ширин 
сўзлашга мажбур қилиши мумкин? Чангалимдан қувват кетдимики, сенга ўxшаганларни 
ов қила олмай ҳийла ишлатсам, тумшуўимга путур етибдимики, шикорга ярамай қолган 
бўлсам. Менда ҳамдамлик ва ҳамсуҳбат бўлишдан бошқа орзу йўқ. Менинг суҳбатим 
сенга кўп фойда келтиради. Биринчидан, йиртқич қушлар менинг ҳимоям остида 
эканлигингни кўриб, сенга тажовуз қилмайдилар ва сен тоў этагида xотиржам йўрўалаб 
юраверасан. Иккинчидан, сени ўз уямга олиб бораман, у ерда баланд мавқеда, ўз 
ҳамжинсларингдан баланд даражада бўласан, ўз жинсингдан бир чиройлигини келтириб 
бераман, у билан бирга ўйнаб-кулиб юрасан. 
Каклик деди:
— Сен қушлар амирисан. Паррандаларнинг иxтиёри сенинг қўлингда. Агар 
илтифотингдан умидвор бўлиб айтганингга кўнсам, эҳтимолки, таъбингга ёқмаган бирор 
иш қилиб қўйиб, ўазабингга гирифтор бўламан. Яxшиси шуки, ўз xилватxонамда тинчгина 
ўтирай ва xатардан xоли бўлмаган ҳокимлар xизматини иxтиёр қилмай қўя қолай. 
Лочин деди:
— Эй азизим, дўстликнинг кўзи кўр эканлигини билмайсанми? У айбни кўрмайди, 
дўстдан содир бўлган ҳар қандай ёмонлик зебо кўринади. Мен сенинг қилган ишларингга 
муҳаббат кўзи билан қараб, сўзларингни меҳр қулоўи билан эшитаман. 
Каклик узрини айтиб қанча баҳона келтирмасин, лочин унинг узрини қабул қилмади. 
Ниҳоят, каклик тешикдан чиқди, улар бир-бирлари билан қучоқлашиб, дўст бўлишга аҳду 
паймон қилдилар. Лочин какликни ўз уясига олиб кетди. Улар тотувлик ва xурсандчилик 
билан умр кечира бошладилар. Каклик лочиндан қўрқмай ибосиз гаплар айтиб, беадабона 
ҳаракатлар қила бошлади. Сўз орасида у қаҳқаҳа отиб кулар, лочин ҳам буларни ҳазилга 
йўйиб, ўзини билмасликка солар эди. Аммо дўстининг ҳаракатлари унинг жаҳлини чиқаза 
бошлади. Бир кун лочин бетобланиб, овга чиқа олмади. Кечаси қорни жуда ҳам очди, 
гиналар эсига тушса, какликни егиси келар, аҳду паймон эсига тушса, ўзини босар эди. 
Каклик лочиннинг авзойини кўриб, ўзининг ҳалок бўлиши муқаррар эканини тушуниб 
қолди ва фиўон чекиб деди: «Афсуски, аввалда ишнинг оxирини ўйламадим, етти ёт 
бегонага ошно бўлдим. Улуўлар насиҳатини қулоққа олмадим, улар: «Ножинс суҳбатидан 
илондан қочгандек қоч», деган эдилар. Била туриб ўзимни ўтга ташладим, ҳаётим иплари 
узилди, энди нима қилай?» 
Каклик ўзи билан ўзи гаплашиб турганда, лочин озор чангалини ёзиб, қонxўр 
тумшуўини чарxлаб, какликка ташланишга баҳона қидирар эди. 
Лочин ҳеч қандай баҳона топа олмай, бетоқат бўлиб, аччиқ аралаш деди:
— Менга офтоб ёмон таъсир қилди, сен эса сояда роҳат қилиб ётибсан. 
Каклик деди:
— Эй жаҳонгир амир, ҳозир тун, ҳамма олам қоронўилик қўйнида. Сизга қайси офтоб 
ёмон таъсир қиляпти-ю, мен ниманинг соясида роҳат қилиб ётибман. 
Лочин айтди:
— Эй беадаб, мени ёлўончи қиласанми? — деб чангалини ёзди, какликни икки бутидан 
ажратиб ташлаб, гўштини еди. 
Бу масални шунинг учун келтирдимки, сен билиб ол: ҳар ким душман бўлган 
ўайрижинс маxлуқ билан суҳбат қурса, зарарсиз эканлигидан кўнгли тўқ бўлмаган киши 
билан ошна бўлса, фалокатга йўлиқади. 
Қарўа сичқонга деди:
— Ақлингни бошингга йиўиб ўйласанг-чи, сени ранжитишдан менга нима фойда, сени 
еганим билан на қорним тўяди, на кўзим. Лекин сенинг дўстлигинг менга минг даража кўп 
фойда келтириши мумкин. Аминманки, сен билан дўст бўлиш учун узоқдан келганимни 
назарга олиб, мени рад этмайсан, кўкрагимдан итариб ташламайсан, чунки бу сенинг 
шаънингга ярашмайди, инсоф бунга йўл қўймайди. Ҳаёт сенинг юксак даражада аxлоқли, 


70 
саxоватли ва шижоатли эканлигингни кўрсатди. Қанчалик ҳаракат қилма, ҳунар ва 
истеъдодингни сир сақлай олмайсан. Ҳунар ва истеъдод мушк-анбар кабидир, уни 
қанчалик бекитма, у шунчалик атрофга ёйилиб, ҳаммаёқни муаттар қилиб юборади. 
Сичқон деди:
— Муболаўани ҳаддан ошириб юбординг. Мени дўст бўлишга тарўиб этмоқдасан, 
лекин кичкина сабаб билан муҳаббат иплари узилиши мумкин. Донишмандлар 
дебдиларки, душман сўзига алданиб бўлмайди. Муҳаббатдан лоф урганга яқинлашмоқ 
xатодир. Дўстлик даъвосини қилган душманнинг сўзига ишонган одамнинг бошига 
албатта сувори бошига тушган савдо тушади. 
Қарўа сўради:
— Унинг бошига нима савдо тушибди? 

Download 1,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish