Узлуксиз таълим тизимида мактабгача таълим-тарбиянинг ўрни жуда беқиёсдир. Бу бўғинда ота-
оналар ва мактабгача муассаса ходимларининг ўзаро ҳамкорлиги муҳим ўринлардан
бирини
эгаллайди. Баркамол авлодни тарбиялаш тизимидаги энг қийинчилик даврлар педагоглар учун
бошланғич синфларни ўқитиш, таълим-тарбия бериш бўғинида бошланади.Чунки бир синфда 30 та
ўқувчи бўладиган бўлса шундан 20 таси мактабгача муассасаларда алифбони ўрганиб мактабга
чиққан бўлади қолган 10 таси болалар боғчасига бормай мактабга келишади. Бу 10 тани қолган 20 та
ўқувчига етказиб олишда муаммолар туғилади. Демак болаларни
мактабгача таълим-тарбия
муассасаларига тулиғича жалб қилиниши лозим.
Баркамол авлодни тарбиялаш узлуксиз таълим тизимининг умумий ўрта таълимнинг юқори
синфларига ўтганда ўзига хос тус олади. 5-9 –синф ўқувчиларида, уларда комил инсоннинг
характерли хислатларини кўриш учун таълимнинг миллий йўналтирилганлиги таълимнинг миллий
тарих, xалқимиз анъаналари ва урф-одатлари билан узвий уйғунлиги xақида кўпроқ сабоқ-тарбия
беришга тўғри келади. Ўзбек xалқининг маданиятини сақлаб қолиш ва бойитиш, таълимнинг миллий
тараққиётини ўта муҳим омили сифатида эътироф этиш ва бошқа xалқларнинг
тарихи ва
маданиятини xурмат қилиш сингари хислатларни сингдириб бориш мақсадга мувофиқ бўлади.
Узлуксиз таълим тизимида баркамол авлодни тарбиялаш ўрта бўғин яъни, ўрта махсус касб-xунар
таълимида кенгроқ кўринишда давом этади.
Махсус, касб-xунар таълимини марказлари сифатида фан ва ишлаб чиқаришни интеграциялашган
янги типлари академик лицейлар ва касб-xунар коллежларида ўқувчилар 3 йиллик таълим-тарбия
жараёнида йўналишлар бўйича таълим, билим олишлари билан бир қаторда ўзларининг танлаган
касб-корлари йўналишида фан сирларини эгаллайдилар. Узлуксиз таълим
тизимида баркамол етук
инсонларни тарбиялаш олий таълим тизимида ўзига хос тарзда кечади. Бу тизимда энди талаба
мактабда ва касб-xунар коллежида олган билимлари ва тарбияларини мустаxкамлайдилар. Уларда
фан соҳасига тарбия соҳаларига нисбатан ўзига
хос тушунчалар, дунёқараш ва фикрлашлар юзага
келади.
Узлуксиз таълим тизимининг кейинги босқичларида, яъни олий ўқув юртидан кейинги таълим,
кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш ҳамда мактабдан ташқари
таълим жабxаларида
ҳаётий тажрибалар асосида индвид, шахслар комил инсон бўлиб етишадилар. Буни биз қуйидаги
келтирилган 2- схемада кўришимиз мумкин:
2-схема:
Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, юқоридаги тизим асосида амалга оширилаётган “Кадрлар
тайёрлаш миллий дастури” маънавий-аxлоқий жиҳатдан, шунингдек моxиятан унинг давоми
ҳисобланган, мамлакатимиз Президенти И.А.Каримовнинг 2014 йил 6 – февралдаги ПҚ – 2124 –
сонли “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган
қўшимча чора – тадбирлар тўғрисида”ги қарори ҳамда шу йилги 19-февраль
санаси билан
тасдиқланган ПҚ-2133-сонли “Соғлом бола йили” Давлат дастурини тасдиқлаш тўғрисидаги
қарорлари узлуксиз таълим тизимида баркамол авлодни тарбиялаш ва комил инсон қилиб вояга
етказишда дастурил амал мезон вазифасини бажаради.
Do'stlaringiz bilan baham: