соғлигимиз ёмонлашиб боради, сўнг ётиб қолганимиздан кейингина ўйланиб қоламиз. Ёш ота-оналар
ўзининг соғлом турмуш тарзини тўғри ташкил қилиниши кераклигини ва шу ташкил қилинган
соғлом турмуш тарзи оиласига хурсандчилик олиб келиши хақида ўйлаб кўриши керак.
Яшаш турмуш тарзида хосил бўладиган одатлар шулар жумласидан. Улар фойдали ёки зарарли
одатлардир. Мунтазам эрталабки гигиеник гимнастика, гигиеник ва профилактик тадбирлар, синф
ёки корхоналарда жисмоний паузалар, уйқудан олдин сайрлар, жисмоний ёки спорт машғулотлари ва
хакозолар- бу ҳаммаси соғлом турмуш тарзини характерлайди. Бу инсонни жисмонан табиий
ривожланишга, соғлигини мустахкамлашга йўналтирилган холат. Лекин инсон турмуш тарзи
давомида нафақат фойдали одатлар балки зарарли одатларга ўрганиб, ўз соғлигига салбий
оқибатларни олиб келишга сабабчи бўлиб қолади. Чекиш, ичкиликбозлик, гиёхвандлик шулар
жумласидандир.Чекиш- энг тарқалган зарарли одатлардан бўлиб, унда бўлган никотин моддаси,
биринчидан асаб тизмимизни ишдан чиқариб инсон организмига салбий тасир кўрсатади. Айниқса бу
қон томир тизимида ўрнашиб қолади. Мунтазам чекувчиларда қон томир деворлари торайиб хаёт
учун зарур бўлган юрак, мия, буйрак ва хакозоларга қон оқиб боришини сусайтиради. Чекишда
ошқозон- ичак йўли озор чекади. Бошланғич қисмида сурункали гастрит, кейин ошқозон ости бези
иши сусайиб суюқлик ишлаб чиқармайди. Узоқ чекиш сурункали холецистит (ошқозон яллиғланиши)
ва гепатитни (жигар яллиғланиши) ривожлантиради. Ундан ташқари онкологик касалликлар, яни
ўпка саратони, хазм қилиш ва оғиз бўшлиғидаги турли хил касалликларни келтириб чиқариши
илгаритдан фанда исботланган. Никотин моддаси жамият ташкил топишида, ахоли яратилишида
салбий таъсир кўрсатади. Чекувчи аёлларда хомиладорликда бўладиган хатоликларни аксарият
оқибатларида туғилган болалар ўзини тенгқурлари орасида салбий фарқланиб келинмоқда. Бошқа
салбий таъсирлардан бири бўлмиш ичкиликбозлик одати инсон организмига салбий таъсир кўрсатиб
келмоқда. Бу одат биринчидан марказий асаб тизими, бош ярим шарлар пўстлоғи ички қисми
яллиғланиши, кейин орқа мия ва мия қуйи қатлами озор чекиб, хотира сусайиб боришига олиб
келади. Спиртли ичимликни истемол қилишда модда алмашиниш: оқсил, углевод, ёғ парчаланиши
бузилишига олиб келади. Доимий ичкиликбозлик инсон организмида потологик жараёнларни
кучайтириб, юрак қон томирлари тизимига салбий таъсир кўрсатиб, гипертония (қонбосим) ва юрак
ишимияси касаллигини келтириб чиқаради. Ошқозон- ичак, нафас олиш аъзолари ва жигарни ишдан
чиқаради.
Хаддан ташқари овқат ейиш ҳам зарарли одатлардан ҳисобланади. Бу одат семиришга олиб
келиб соғлигимизга зарар етказади. Ривожланган мамлакатлардаги ахолини 1/4 қисми эрк., 1/3 қисми
аёл. семизликдан озор чекиб келмоқда. Семизлик қанд диабети касаллиги, артериал қон босим,
буйракда тош касаллиги ва подагра касаллигини ривожлантиради. Юрак ишемияси касаллиги нормал
вазндаги инсонлардан кўра семиз инсонларни касалланиши 3 маротаба тезроқ бўлади. Энг ёмон
одатлардан гиёхвандлик ҳисобланиб, аср вабосига айланиб бормоқда. Бу одат чекиш,
ичкиликбозликдан кўра инсон организмига тезроқ таъсир кўрсатиб, энг ёмон оқибатларга олиб
келмоқда. Бошқа одатлардан кўра бу одатга тезроқ ўрганиб, инсонлар оғу кулига айланиб бормоқда.
Оғуни истемол қилиш учун инсонга хос бўлмаган ишларни қилишга инсонларни мажбур қилиб
бормоқда. Биринчидан марказий асаб тизмига кучли таъсир қилиб ва одам психикасига, кейинчалик
xаёт учун керакли бўлган азоларни ишдан чиқариб, салбий оқибатларга олиб келмоқда. Инсон ўзини
ўзлигини унутиб, оиласи бузилиб ва барқарорлигини унутиб, ўз умрига зомин бўлади.
Юқорида айтилган ҳамма ёмон одатлар инсонни тез қаритишга, касалликка ва ишга яроқсизликка
олиб келади. Бундай инсонларда яшашга қизиқиш қолмайди, хар хил касалликларга дучор бўлиб
тўлақонли ишга лаёқатли бўлишга имкон қолмай, ОИТС касаллигига чалиниш имконияти тезроқ
бўлади. Соғлом турмуш тарзини ақлан –теран хис қилган инсон, болалигидан ўз рухини тарбиялаб
борган ва жисмонан ривожланиб борган инсонгина яшаш ва мехнаткаш бўлишга қодирдир. Фақат
доимо ўз устида ишлаган инсонгина соғлом бўлишга, оилани мустахкамлашга, хаёт иноъмларидан
фойдаланишга, жамиятга фойда келтиришга қодир бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: