Вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги


Foydalanilgan adabiyotlar ro’yxati



Download 8,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet71/308
Sana25.02.2022
Hajmi8,21 Mb.
#283922
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   308
Bog'liq
1kitob

Foydalanilgan adabiyotlar ro’yxati: 
1. “G’alabalar yurti bu” maqololar to’plami Toshkent “adib” nashriyoti 
2. 2014 yil 17 yanvar kuni Vazirlar Mahkamasining 2013 yilda ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish yakunlari 
va 2014 yilga mo’ljallangan iqtisodiy dasturning eng muhim ustuvor yo’nalishlariga bag’ishlangan majlisi 
3. O’bekiston Respublikasi Prezidenti I.A. Karimovning “Chet tillarini o’rganish tizimini yanada 
takomillashtirish chora-tadbirlar to’g’risida”gi PQ-1875 qarori. 2012yii 10 dekabr.
АХБОРОТЛАШТИРИШ ЖАРАЁНИНИНГ XАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШНИНГ 
ЗАМОНАВИЙ УСУЛ ВА ВОСИТАЛАРИ 
А.У.Пулатова 
Ўзбекистон давлат жаxон тиллари университети 
Бугунги кунда Республикамизда ахборотлаштириш жараёни кенг тус олиб бормоқда. Миллий 
ахборот ресурслари ҳар бир давлатнинг иқтисодий ва ҳарбий салоxиятини ташкил қилувчи 
омилларидан бири бўлиб хизмат қилади. Ушбу ресурслардан самарали фойдаланиш мамлакат 
xавфсизлигини ва ахборотлашган жамиятни муваффақиятли шакллантиришни таъминлайди. Бундай 
жамиятда ахборот алмашинуви тезлиги юксалади, ахборотни йиғиш, сақлаш, қайта ишлаш ва 
улардан фойдаланишда ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш кенгаяди. 
Республикамизда илғор ахборот-коммуникацион технологияларининг ривожланиши жадал тус 
олмоқда. ЎзР президенти И.А. Каримов томонидан яратилган “Жаxон молиявий-иқтисодий инқирози, 
Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари” асарида бу жараён ўз тасдиғини 
топган: “Сўнгги тўрт йил мобайнида йилига ўртача 50 фоиз ўсишни таъминлаётган ахборот-
коммуникация технологиялари соҳасида хизмат кўрсатиш жадал ривожланаётганини алоxида 
таъкидлаш лозим.”. 
Ахборот технологиялари соҳасининг ривожланиб борган сари ушбу тизимга нисбатан турли xавф-
хатарлар ҳам кучайиб бормоқда. Шу сабабли ҳам ахборот xавфсизлигини таъминлашнинг усуллари 
ва воситаларини ўрганиш, ушбу соҳани ривожлантириш xозирги куннинг долзарб масалаларидан 
бири ҳисобланади. Ўзбекистонда АКТ соҳасида Ўзбекистон Республикасининг 11 та қонуни, 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 3 та Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ва 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 40 дан ортиқ қарорлари ҳамда 1000 га яқин 
соҳага оид меъёрий xужжатлар ишлаб чиқилган. 
Ахборот xавфсизлигини таъминлаш борасидаги меъёрий ва xуқуқий xужжатлар жумласига 2002 
йил 12 декабрдаги Ўзбекистон Республикасининг “Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари 
тўғрисида”ги Қонуни, 2006 йил 24 февралдаги “Автоматлаштирилган банк тизимида ахборотни 
муxофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуни ва бошқа кўплаб меърий xужжатларни киритиш мумкин. 
Xозирги кунда ахборот xавфсизлигини таъминлашда турли хил усул ва воситалардан 
фойдаланилмоқда. Ушбу усул ва воситалар асосан ахборотга бўлган xавф-хатарнинг турига боғлиқ 
равишда танланади. Бундай усул ва воситалар жумласига қуйидагиларни киритишимиз мумкин: 
компьютер тизимларида вирусларга қарши усуллар ва воситалар, ахборотга киришни назорат 
қилишнинг паролли усули, ахборотни ҳимоя қилишнинг стенографик ва криптографик усуллари ва 
ахборот xавфсизлигини таъминлашнинг биометрик усуллари ва бошқалар. 
Турли соҳаларда компьютер тармоқларининг кенг қўлланилиши компьютер тизимларида вируслар 
орқали келиб чиқадиган xавф-хатарни кескин ошириб юборди. Шу сабабли ҳам вирусларга қарши 
курашишнинг усул ва воситаларини такомиллаштириш зарурати туғилмоқда. Вирусларга қарши 
курашишда асосан антивирус дастурий воситалари кенг қўлланилмоқда. Компьютер вирусларига 
қарши курашнинг биринчи усули дастлабки антивирус алгоритмларини эталон билан таққослаш 
91


асосида қурилган. Ушбу алгоритмлар кўпчилик xолларда сигнатурали излаш деб ҳам номланган. 
Компьютер вирусларига қарши курашнинг иккинчи усули “Эвристик таҳлил” деб аталади. Бунда 
шубxали файлнинг коди эмас, балки, унинг таъсири таҳлил қилинади.
Xозирги кунда компьютер тизимларида ахборотга рухсатсиз киришни назорат қилишнинг энг кенг 
тарқалган усулларидан бири – бу парол қўйиш усули ҳисобланади. Ушбу усулдан фойдаланишда 
фойдаланувчи томонидан пароль тузишнинг қоидаларига амал қилинмаса, ўрнатилган xавфсизлик 
воситасининг бузилиш эxтимоллиги юқори бўлади. Xужжатлар учун пароль танланаётганда: пароль 
узунлиги ўнта белгидан кам бўлмаслиги, паролда махсус белгилар (%^&*!@#$ ва бошқалар.), сонлар, 
катта ва кичик ҳарфлар иштирок этиши, пароль xеч қандай луғат сўздан ва фойдаланувчи xақидаги 
xеч қандай маълумотлардан (исми, туғилган куни санаси ва бошқалар) иборат бўлмаслиги керак. Шу 
xоллардагина муҳим xужжатлардан фойдаланишни бошқариш самарали ва ишончли таъминланиши 
мумкин. 
Ахборотни ҳимоя қилишнинг стенографик ва криптографик усуллари қадимдан маълум бўлиб, 
стенография сўзи грекча Steganos (махфий, сир) ва Graphy (ёзув) сўзларидан келиб чиққан ва «сирли 
ёзув» деган маънони билдиради. «Криптография» атамаси дастлаб «яшириш, ёзувни беркитиб 
қўймоқ» маъносини билдирган. Xозирги вақтда криптография деганда ҳар қандай шаклдаги, яъни 
дискда сақланадиган сонлар кўринишида ёки ҳисоблаш тармоқларида узатиладиган хабарлар 
кўринишидаги ахборотни яшириш тушунилади.
Хулоса сифатида шуни айтиш зарурки, ёшларининг ижтимоий жараёнлар моxиятини англайдиган, 
фаравон келажакка умид кўзи билан қарай оладиган, истиқлол юкини xис қиладиган бўлиб 
шаклланишларида ахборотлаштириш жараёнининг хавфсизлигини таъминлаш беқиёс аҳамиятга 
эгадир.

Download 8,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish