ахборот технологияси, янги тажриба сингари таълим-тарбия методлари тушунчаларини қамраб
олади. Ҳозирда фан-техниканинг ривожланиши билан инсон фаолияти чегараси ниxоятда кенгайиб
боряпти, янги технологиялар кириб келмоқда. Сифат ўзгаришлари шундан далолат берадики,
эндиликда янги методикаларни талаб этадиган ва таълим жараёнининг ажралмас қисмига айланиб
бораётган, унга ўзининг маълум хусусиятларини жорий этадиган янги техникавий, ахборотли,
аудиовизуалли, аудиал воситалар ҳам мавжуд бўлиб, улар замонавий педогогик технологияларни
реал воқеликка айлантиради. Замонавий педогогик технология мохият-эътибори жихатидан бошқа
технологиялар билан бир сафда туради, чунки улар хам бошқалар қатори ўз хусусий сохасига,
методлари ва воситаларига эгадир. Бирор замонавий педагогик технология инсон онги билан боғлиқ
билимлар сохаси сифатида мураккаб ва ҳаммага хам тушунарли бўлмаган педагогик жараённи ифода
этиши билан ишлаб чиқариш ва ахборотли технологиялардан ажралиб туради. Унинг ўзига хос
хусусияти – тарбия компонентларини мужассамлаштирганлигидир.
Таълим – тарбия жараёнига замонавмй педагогик технологияларни қўллаш, аввало, педагогик
муносабатларни инсонпарварлаштириш ва демократлаштириш асосидаги педагогик технология
авторитар технологияга қарама-қарши бўлиб, педагогик жараёнда хамкорлик, ғамхўрлик, таълим
олувчилар шахсини xурмат қилиш ва эъзозлаш орқали шахснинг тахсил олиши, ижод билан
шуғулланиши ва ўзини-ўзи ривожлантиришига қулай ижтимоий ва психологик мухит яратади.
Мазкур жараёнда талаба ўз ўқув фаолиятининг субьекти саналади ва педогок билан ҳамкорликда
ягона таълим жараёнининг субьекти таълим – тарбия вазифаларини xал этади. Мустақил шахсни
шакллантириш жараёни узоқ ва мураккаб бўлиб бир томондан, барча давлат тузилмалари ҳамда
ижтимоий ташкилотларнинг ва айниқса, таълим тизими мазмунининг такомиллаштирилишини,
иккинчи томондан эса, бевосита ушбу масалани амалга оширишни таминловчи ягона тарбия
тизимини барпо этиш лозимлигини тақазо этади.
Тарбиялаш технологияси – нисбатан янги атама бўлишига қарамай, ривожланган мамлакатларда
кенг тарқалган. Тарбиялаш технологияси педогогикада янги йўналиш ҳисобланган “Ижтимоий
педогогика” билан биргаликда фуқаролик ғурури, ватанпарварлик, ижтимоий фаоллик, маьсулият
xисси ва бошқа шахсий сифатларни шакллантиришга жиддий таьсир қилмоқда. Таькидлаш жоизки,
тарбиялаш технологияси ёшлар билан тарбиявий ишларнинг ғойаси, мазмуни ва таркибини эмас,
балки бу соҳадаги республикамиз xукумати томонидан ишлаб чиқилган мақсад ва вазифаларни
самарали амалга ошириш билан шуғулланади. Тарбиялаш технологияси мўлжалланган тарбиявий
мақсадга самарали эришувни таьминловчи воситалар мажмуасини кўриб чиқади.
- таълим жараёнига янги ахборот-коммуникация ва педогогик технологияларни, электрон
дарсликлар, мултимедиа воситаларини кенг жорий этиш орқали мамлакатимиз мактабларида, касб-
xунар коллежлари, лицейлари ва олий ўқув юртларида ўқитиш сифатини тубдан яхшилаш, таълим
муассасаларининг ўқув-лаборотория базасини замонавий турдаги ўқув ва лаборотория ускуналари,
компютер техникаси билан мустаxкамлаш, шунингдек, ўқитувчилар ва мураббийлар меҳнатини
моддий ҳамда маънавий рағбатлантириш бўйича самарали тизимни янада ривожлантириш;
-замонавий ахборот ва коммуникация технологиялари, рақамли ва кенг форматли
телекоммуникация алоқа воситалари ҳамда интернет тизимини янада ривожлантириш, уларни ҳар
бир оила xаётига жорий этиш ва кенг ўзлаштиришни тақозо қилади.
Хулоса ўрнида айтиладиган бўлсак, Ўқув жараёнида педагогик технологиялардан
фойдаланишнинг самарали томонлари кундан кунга ўзининг исботини топиб бормоқда. Бунда
ўқитувчи ва талаба доимо изланишга, ўрганишга, ўз фикрини мустақил ифода этиш борасида амалий
кўникмаларни ривожлантириб боришга мажбур бўлади. Бу эса, уларнинг келажакда ўз касбининг
чуқур билимдони бўлиб етишишлари учун замин xозирлайди. Шунингдек, ёшлар ўртасида соғлом
турмуш тарзини қарор топтириш, уларни ичкиликбозлик ва гиёxвандлик иллатларидан, бошқа турли
xалокатли таxдидлар ҳамда биз учун ёт бўлган диний ва экстремистик таъсирлардан, тубдан
“оммавий маданият” хуружларидан ҳимоя қилишга доир комплекс чора-тадбирларни амалга
оширишга ёрдам беради.
Do'stlaringiz bilan baham: