Вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги



Download 8,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet76/308
Sana25.02.2022
Hajmi8,21 Mb.
#283922
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   308
Bog'liq
1kitob

 
Фойдаланилган адабиётлар: 
1. “Азбука движений”. Ж.К.Холодов – 1990 г. 
2. WWW. Akak.ru. 
 
 
98


2-ШЎЬБА. ИННОВАЦИОН ФАН-ТАЪЛИМ ТИЗИМИНИ 
РИВОЖЛАНТИРИШДА ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС, КАСБ-ҲУНАР 
ТАЪЛИМИ МУАССАСАЛАРИ ЁШ ОЛИМЛАРИНИНГ РОЛИ 
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ АГРАР УНИВЕРСИТЕТИНИНГ ЎРТА МАХСУС, КАСБ-ҲУНАР 
ТАЪЛИМИ МУАССАСАЛАРИ ЎРТАСИДАГИ ҲАМКОРЛИКНИНГ БУГУНГИ ҲОЛАТИ 
ВА ИСТИҚБОЛЛАРИ 
 
Б.А.Сулаймонов, Д.У.Мамадияров 
ТошДАУ 
 
Мамлакатимиз мустақилликка эришган даврдан бошлаб барча соҳалар каби таълим тизими, 
унинг таркибий қисми бўлган Олий ва ўрта махсус таълимида ҳам туб ислоҳотлар олиб борилиб, 
такомиллашиб бормоқда. Айниқса, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури ва “Таълим тўғрисида”ги 
қонуннинг қабул қилиниши ва уларда мамлакатимиз таълим тизимини ислоҳ қилишнинг асослари 
ва босқичларини белгилаб берганлигини алоҳида таъкидлаш лозим. Миллий мустақиллик ғоялари 
сингдирилган мазкур меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ижроси босқичма-босқич тарзда бажарилмоқда. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 6 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида 
ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги” 
ПҚ-2124-сонли Қароридан келиб чиқиб, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли 
ислоҳотларда ёшларнинг фаол иштирокини таъминлаш, юксак маънавиятли, мустақил ва эркин 
фикрлайдиган, замонавий илм-фан ютуқларини пухта ўзлаштирган ҳар томонлама соғлом ва 
баркамол авлодни вояга етказишга қаратилган таълим-тарбиявий ишлар самарадорлигини ошириш 
мақсадида, университетимизда таълимнинг узлуксизлиги ва узвийлигини тъминлаш борасида бир 
қанча ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, университетга Олий ва ўрта махсус таълим 
вазирлигининг 2011 йил 14-мартдаги “Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига амалий 
услубий ёрдам кўрсатиш юзасидан олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик алоқаларини 
ривожлантириш тўғрисида”ги 109-сонли буйруғига асосан Тошкент вилоятида фаолият 
кўрсатаётган 37 та касб-ҳунар коллежлари бириктирилган. Университетга бириктирилган 
академик лицей ва касб-хунар коллежлари ўртасида 2013-2016 йилларга ва 2013-2014 йилларга 
мўлжалланган ҳамкорлик шартномалари ва иш режалар ҳар бир факультет ва кафедралар 
кесимида ишлаб чиқилган бўлиб, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимида 50 яқин 
профессор-ўқитувчилар ўриндош ва соатбай тарзда фаолият олиб бормоқда. Шунингдек, 
университет профессор – ўқитувчилари томонидан ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларида 
амалга ошириладиган ишларни доимий назорат қилиш билан бир қаторда уларга зарурий ўқув-
методик ёрдамлар бериб борилмоқда. Таълим тизимига қўйилган вазифаларни амалга ошириш, 
академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари педагог кадрларини замонавий ахборот-
коммуникация воситаларини қўллаш асосида илғор педагогик технологияларни эгаллашлари учун 
тегишли шароит яратиш, уларда интерфаол таълим услубларини ўқув жараёнига жорий этиш 
бўйича тўплаган тажрибаларини оммалаштиришни таъминлаш мақсадида университетнинг бир 
қатор профессор ўқитувчилари республикамизнинг турли вилоятларида ўзларининг билим ва 
тажрибаларини ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари педогог кадрлари учун таълим 
жараёнига илғор педогогик ва ахборот коммуникацион технологияларни жорий этиш бўйича 
ишларни бажариб келди. Жумладан 2013 йилнинг 17-24 ноябр кунлари Наманган давлат 
университетида, 2013 йилнинг 24 ноябр-1 декабр кунлари Фарғона давлат университетида, 2013 
йилнинг 1-8 декабр кунлари Қарши давлат университетида, 8-15 декабр кунлари Термиз давлат 
университетларида семинар-тренинглар ўтказилди. Унда Сурхондарё вилоят ўрта махсус, касб-
ҳунар таълими муассасаларининг 121 нафар ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарлари ва 216 
нафар умумтаълим ва махсус фан ўқитувчилари жами 337 нафар ўқитувчиларга ўқув 
машғулотларини инновацион технологиялар: “Кластер”, “Ақлий хужум”, “Бумеранг”, “Зинама-
зина”, “Ахборот узатиш”, “Зиг-заг”, “Балиқ склети” каби технологиялардан, “Case studi” 
интерфаол таълим услубидан фойдаланган ҳолда олиб борилди. 
 
99


Бугунги кунда университетга қарашли Қибрай академик лицейда 3 та информатика хонасида 
42 та компьютер мавжуд бўлиб ундан ўқув жараёнида самарали фойдаланилиб келинмоқда. 
Университет академик лицей ўқувчиларининг ахборот технологиялари бўйича билим ва 
кўникмаларини янада ошириш мақсадида ҳомийлик тариқасида академик лицейга 10 дона 
PENTUM-IV русумидаги компьютер ажратилди. Академик лицей университетнинг 
www.agrar.uz
интернет сайти билан ҳамкорлик ўрнатилган. Академик лицейда фаолият юритаётган 34 нафар 
ўқитувчиларга 2014 йилнинг 3-4 январ кунлари “Чет тилини ўрганиш” ва 6-8 январ кунлари 
“Замонавий ахборот” технологиялари бўйича ташкил этилган ўқишда университет профессор 
ўқитувчилари томонидан дарслар ўтказилди.
Университет профессор-ўқитувчилари томонидан ўрта-махсус, касб-ҳунар таълими 
муассасаларида ўқув жараёнини такомиллаштириш, таълим-тарбия ва ўқув-услубий ишларни, ўқув 
адабиётлар ва ахборот таъминотининг сифатини ҳамда педагог кадрлар билан таъминланиш, 
уларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш ишларида зарурий ўқув-методик ёрдамлар 
кўрсатиб келинмоқда. Хусусан, университет профессор ўқитувчилари томонидан касб-ҳунар 
коллежида ўқув адабиётларига бўлган эҳтиёжларини таъминлаш ва етишмаётган адабиётларни чоп 
эттириш ва уларни касб-ҳунар талабаларига етказиш бўйича бирқанча ижобий ишлар қилиб 
келинмоқда. Жумладан, университет профессор-ўқитувчилари томонидан 2013 йилда 12 номдаги 
ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими учун махсус фанлардан ўқув адабиётлар яратилиб, Олий 
ва ўрта махсус таълим вазирлиги, ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази мувофиқлаштирувчи 
кенгашидан муҳокамадан ўтган ва чоп эттирилди. Чоп эттирилган ўқув адабиётлари 
марказлаштирилган тартибда академик лицей ва касб-ҳунар коллежларига тақдим этилган. 
Университет профессор-ўқитувчилар томонидан касб ҳунар коллежлари ўқувчилари учун 
яратилган ўқув адабиётлари содда, тушунарли ва равон тарзда ёзилганлиги боис, бир нечта ўқув 
адабиётлари Республика танловларида иштирок этиб ғолиб деб топилди. Мисол тариқасида 
келтиришимиз мумкинки, 2013 йилда В.Зуев, О.Қодирхўжаев, М.Адилов, У.Акрамовлар 
томонидан чоп этилган “Сабзавотчилик ва полизчилик” касб-ҳунар коллежлари учун ўқув 
қўлланмаси “Йилнинг энг яхши дарслиги ва ўқув адабиёти муаллифи” Республика танловининг 
ғолиби сифатида Олий ва ўрта махсус, халқ таълими вазирликлари ҳамда “Истеъдод” 
жамғармасининг III даражали дипломи билан тақдирланди. Шунингдек, С.Исламов, 
З.Абдиқаюмов, Ш.Нафетдиновлар томонидан “Иссиқхонада цитрус ўсимликларни етиштириш” 
касб-ҳунар коллежлари учун ўқув қўлланмаси “Йилнинг энг яхши дарслиги ва ўқув адабиёти 
муаллифи” 2013 йилги Республика танловида иштирок этиб, рағбатлантирувчи ўрин олганлиги 
учун Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Фахрий ёрлиғи билан мукофотланди. 
Университет профессор-ўқитувчилари томонидан яратилган мазкур адабиётлар албатта касб-ҳунар 
коллежларида етук малакали кадрлар тайёрлашга йўналтирилган саъйи ҳаракатлардан биридир. 
Касб ҳунар коллежлари учун Тошкент давлат аграр университетида педагог кадрларни қайта 
тайёрлаш ва уларни малакасини ошириш тармоқ маркази фаолият юритади. Мазкур марказ 4 та 
йўналишда фаолият олиб боради: 
1. Агрономия 
2. Қишлоқ хўжалиги машина ва жиҳозларидан фойдаланиш ва техник хизмат кўрсатиш 
3. Қишлоқ хўжалигини электрлаштириш ва автоматлаштириш 
4. Ўсимликшунослик, фермер хўжалигини ташкил этиш ва юритиш: 
2013 йилда республикамиздаги 9 та вилоятларидан иборат қишлоқ хўжалик касб-ҳунар 
коллежларининг 164 нафар махсус фан ўқитувчилари ўз малакаларини оширишди ва тегишли 
малака сертификатларига эга бўлишди. 2014 йил 6 январда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта 
махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўрта 
махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Тошкент вилоят ўрта махсус касб-ҳунар таълими 
бошқармаси, Тошкент давлат аграр университетининг раҳбар ходимлари, Тошкент вилоятидаги 
122 та касб-ҳунар коллежи, 6 та академик лицейлар директорлари ва уларнинг ўқув ишлари ҳамда 
касбий таълим бўйича директор ўринбосарлари, Тошкент давлат аграр университети 
проректорлари, деканлари ва кафедра мудирларидан иборат қатнашчиларга “Мамлакатимизда 
таълим турларининг барча босқичлари ўртасида узвийликни таъминлаш ва мувофиқлаштириш 
масалалари” мавзусида семинар ўтказилди. Семинарда 2013 йил 6 декабр куни Президентимиз 
Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 21 
йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги “Амалга оширилаётган ислоҳотларимизни янада 
чуқурлаштириш ва фуқаролик жамияти қуриш-ёруғ келажагимизнинг асосий омилидир” номли 
маърузасида мамлакатимизда таълим-тарбия соҳасидаги эришилаётган ютуқлар, амалга 
100


оширилиши лозим бўлган долзарб вазифалар, олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълим 
тизимларининг узвийлиги ва узлуксизлигини таъминлаш, узлуксиз таълим тизимида маънавий ва 
аҳлоқий тарбия ишлари самарадорлигини ошириш ва мувофиқлаштириш, таълим сифатини янада 
ошириш, фан ва ишлаб чиқаришнинг самарали интеграциялашувини таъминлаш, юқори малакали 
кадрлар тайёрлаш, малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими 
муассасалари битирувчиларининг бандлигини таъминлашга қаратилган.
Бугунги кунга қадар университетга бириктирилган ўрта махсус, касб-ҳунар коллежлари билан 
2 та илмий амалий конференция, 20 га яқин амалий семинар, 10 дан ошиқ очиқ дарслар ташкил 
этилиб ҳамкорлик фаолияти давом эттирилмоқда.
Университет ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўртасида ҳамкорликни янада 
мустаҳкамлаш борасида истиқболда қуйидагиларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ деб 
ҳисоблайди:
9
Университетда ҳамкорлик фаолиятлари йўлга қўйилган ўрта махсус, касб-ҳунар 
таълими муассасаларининг комплекс фаолиятлари бўйича фото альбомлар, видео альбомлар 
тайёрлаш орқали академик лицей ва касб ҳунар коллежлари бўйича маълумотлар банкини яратиш, 
йўлга қўйилган ҳамкорлик фаолиятини оммавий ахборот воситаларида мунтазам ёритиб бориш; 
9
Ҳамкорликда фаолият юритаётган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида 
меъёрий хужжатларни яъни Давлат таълим стандартлари, ишчи ва намунавий ўқув режалари, фан 
дастурларини ишлаб чиқиш ва такомиллаштиришда университет томонидан амалий ва услубий 
ёрдамлар кўрсатишни доимий назоратга олиш; 
9
Университетда фаолият юритувчи асосий штатида бўлган юқори малакали 
профессор-ўқитувчиларини 
ўрта 
махсус, 
касб-ҳунар 
таълими 
муассасаларида 
ўқув 
машғулотларини ўриндошлик, соатбай шаклда дарс олиб боришларининг узлуксизлигини 
таъминлаш; 
9
Мақсадли равишда дарсликлар, ўқув-услубий дастурлар яратишда академик лицей 
ва касб-ҳунар коллежларнинг талабларини қондиришни инобатга олиш ва уларни ўқитувчилари 
билан ҳаммуаллифликда дарслик ва ўқув қўлланмаларини яратиш; 
9
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг рахбар педагог кадрларини 
малака ошириш самарадорлигини янада яхшилаш юзасидан бу борада университет билан 
ҳамкорликни янада кучайтириш; 
9
Қишлоқ хўжалигига ихтисослашган касб-ҳунар таълими муассасалари ўқув тизимини 
университет структурасига мослаштириш ва таълим узлуксизлигини таъминлаш мақсадида 
профессор-ўқитувчиларнинг иш фаолият борасидаги ҳамкорлик ишларини янада жонлантириш; 
9
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг истеъдодли педагогларини 
мақсадли равишда университетнинг мутахассислик кафедраларида олиб борилаётган илмий-
тадқиқот ишларига жалб этиш, диссертация мавзуларини белгилаш, илмий маслаҳатчиларини 
тайинлаш орқали касб-ҳунар коллежлари учун илмий даражали педагоглар тайёрлашни йўлга 
қўйишни кучайтириш. 
9
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ва университет жамоалари, ўқувчи 
ёшлари, ўқувчилар ота-оналари, битирувчилар бандлигини таъминловчи ишлаб чиқариш 
корхоналари раҳбарлари иштирокида амалий семинарлар ва семинар тренинглар ўтказишни 
ташкил этиш. 

Download 8,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish