Одоб – ҳар бир инсоннинг ўзи бир инсон ёки жамоа билан бўлган мулоқотида ҳамда юриш-
туришида ўзини тута билишидир.
Ахлоқ - жамиятда қабул қилинган, жамоатчилик фикри билан маъқулланган хулқ-одоб нормалари
мажмуи.
Маданият – жамиятнинг ва унда яшовчи фуқароларнинг фаолияти жараёнида тўпланган барча
ижобий ютуқлар мажмуаси.
Маънавият – инсон онгини акс эттирувчи барча ижобий, руxий, интеллектуал фазилатлар
мажмуаси.
Камолотга эришган, ҳар томонлама ривожланган авлодни тарбиялаш жараёни унинг доимий,
мунтазам изчил ва бир тизимга кирган шаклда бўлишини тақоза этади. Бу йўлда касбий таълим
муассасаларида таълим жараёнини такомиллаштириш, профессионал фанлар сингари ғоявий
мазмуни талабаларга янги жамиятнинг ҳар бир мутахассисига зарур бўлган ижтимоий дунёқарашни
шакллантирувчи тасаввурлар заxирасини ҳосил қилиши лозим бўлган ижтимоий гуманитар фанларни
ўқитишга янгича ёндошув асосида ахлоқ малакаларини ҳосил қилиш мумкин. Талаба ёшларда ягона
педагогик жараёнда маънавий-ахлоқий одатларни тарбиялашда қуйидаги вазифалар xал этилиши
лозим:
-
шўролар xокимияти даврида таълим соҳасидан ўрин олган мафкуравий маxдудликдан халос
бўлиш;
-
ўзбек миллий менталитети ва жаxон цивилизацияси ютуқларига таянадиган маънавий
қадриятлар тизимини мустаxкамлаш;
-
Шарқ мутафаккирлари асарларида кўтарилган Комил инсон ғояси таълимотларига амал
қилиш;
-
Ўзбекистон Республикаси Президенти асарларида таълим-тарбия хусусан xозирги замон
ёшлари қандай бўлиши керак деган таълимотига нисбатан жавобларга тўла амал қилиш кабилар.
Касб таълими муассасаларида олиб борилаётган ишларнинг моxияти – унинг миллий истиқлол
мафкурасига асосланган, маънавий-ахлоқий, xуқуқий, ватанпарварлик, фуқаровий, меҳнат, маданий-
маиший, экологик ва шу сингари йўналишлар билан эришиладиган ғоявий аъмол ва идеалларга мос
xолда олиб борилиши мақсадга молик масаладир. Бу муаммоларни амалга ошириш барча
педагогларнинг олдида турган юксак вазифадир.
Мустақиллик шароитида талаба-ёшларни маънавий-ахлоқий тарбиялашда қатор вазифаларни
xал этиш талаб этилади. Жумладан:
-
Ҳар бир таълим олувчининг онгида давлат мустақиллигига халқнинг олий ғоявий-ахлоқий
қадрияти экани, ўз ватани билан фахрланиш, унинг хавфсизлигини таъминлаш ва Ўзбекистоннинг
улуғ тарихий ўтмишига, бозор муносабатларига асосланган янги демократик жамият қуришда танлаб
олган ўзига хос йўлини мустаxкамлаш, ислом дини руxи билан суғорилган олий маънавий-ахлоқий
қадриятларни тўғри тушунтириш ва уни эътиқодга айлантириш;
-
Таълим олувчиларда умуминсоний инсонпарварлик ахлоқи, маданияти меъёрларини,
замонавий қадриятлар эxтиёжи, ўзи юқори тутиш ва виқор сақлаш, оилавий тантаналарда ўзини
кўрсатишга уриниш, хизмат вазифасидан шахсий мақсадлар учун фойдаланиш кўринишларига
муросасиз бўлиш руxини тарбиялаб бориш уларнинг юқори ахлоқ малакалари билан
қуроллантиришнинг гарови бўлиб ҳисобланади.
Умуман олганда, ахлоқий тарбия тарбиявий ишлар комплексида етакчи ўрин тутади. Касб
таълими муассасаларида талаба-ёшларда ахлоқий тарбияни амалга оширишда аввало ахлоқий
тушунча ва ишонч xиссини яратишдан бошлаган маъқул. Чунки ёшларда ахлоқий тушунча
эътиқодларни таркиб топтирмай туриб, ахлоқий одатларни, хатти-ҳаракат билан боғлиқ малака ва
одатларни ҳосил қилиб бўлмайди. Бунда асосан ёшларга ахлоқ-одоб норма ва қоидалари мазмунига
оид билим беришга катта аҳамият бериш лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: