зарур бўлган эxтиёжни шакллантириш учун қандай амалларга риоя қилиш лозимлиги хусусида айрим
субъектив фикрларни баён этишни лозим, деб топдик.
Биринчидан, фуқоро маънавий эxтиёжини қондириш учун уни ўрганиш лозим. Яъни, фуқоро,
айниқса, ёшлар ўз маънавий билим савиясини оширишга ўзларида эxтиёж сезяптиларми, ё йўқ? Буни
англаб етмасдан мақсадга эришиш мумкин эмас. Ушбу ҳолатда ижобий ўзгаришга эришиш учун,
назаримда, ёшларнинг ижтимоий-маданий қиёфаси, янада аниқроқ қилиб айтганда, “маданий
портретини” шакллантириш лозим. Гап ёшларнинг нимани ўқиши, томоша қилиши, эшитишни
ўрганиши билан бирга нимани ўқишга, томоша қилишга, эшитишга истак-хоxиши борлигини
аниқлашда кетяпти. Яна ҳам бошқачароқ айтганда, ёшларнинг маънавий дидини, унинг даражасини
ўрганмас эканмиз, улар xақида яхши фикрни айтиш қийин. Агар биз миллий хусусиятларимиз,
характеримизга номуносиб маданий бойликларни ўзлаштиришга интилар эканмиз, пироварда
натижада, бу нарса маънавий парокандаликка олиб келиши тайин. Шу ўринда Юртбошимизнинг –
«Юксак маънавият – енгилмас куч” китобидаги қуйидаги фикрлари жуда ўринлидир: “... агар
инсоннинг қулоғи енгил–елпи, тумтароқ охангларга ўрганиб қолса, бора-бора унинг бадиий диди,
мусиқа маданияти пасайиб кетиши, унинг маънавий оламини сохта тушунчалар эгаллаб олиши xеч
гап эмас. Охир оқибатда бундай одам “Шошмақом” сингари меросимизнинг ноёб дурдоналарини
ҳам, Моцарт, Бетховен, Бах ва Чайковский каби дунё тан олган буюк композиторларининг
асарларини ҳам қабул қилиши қийин бўлади”.
Иккинчидан, маънавий эxтиёжни бир зарб билан шакллантириш мумкин эмас. Болага: “Сийқаси
чиқиб кетган миллий маъданиятимизга мутлақо алоқаси йўқ сохта эстрада ашуласини эшитмас, сен
ўзбек мумтоз қўшиқларини тинглагин” деганимиз билан у бизнинг раъйимизга қарамайди.
Учинчидан, ёшлар маънавий эxтиёжининг шаклланиши санъаткорнинг масъулиятига ҳам боғлиқ.
Санъаткор масъулиятига, энг аввало, xалққа xизмат қилувчи, унинг маънавий эxтиёжини қондирувчи,
унинг кайфиятини кўтарувчи соҳага сидқидилдан xизмат қилишидир. Ўзини санъаткор деб
ҳисоблаган шахс, дейлик қўшиқчи, ўз ашуласида бирор бир ғояни ифода эта олмаса, инсонни
яхшиликка, эзгуликка ундай олмаса, уни қандай санъаткор дейиши мумкин.
Авваллари Ўзбекистон телевидениясида мақом кечалари уюштирилар, лирик ашулалар
дастурлари мунтазам равишда бериб бориларди. Бундай дастурларнинг камлиги, табиийки, ёшларда
“поп”, “рок” мусиқаларининг илдиз отишига сабаб бўлмаяптмикин? Биз кўпинча ўзбек миллий
маданиятига номуносиб асарларнинг кўпайиб бораётганлигидан норозилигимизни баён этамиз. Айни
пайтда унинг ўрнига мумтоз маданиятимиз намуналарини тавсия эта олмаяпмиз.
Тўртинчидан, ёшларимизда ўқиш диплом учун эмас, у ёки бу соҳанинг етук мутахассиси бўлиш
учун ҳаракат эканлиги тўғрисидаги кўникма шаклланиб бормоқда. Бироқ бу жараённи жуда тезлатиш
зарурати туғилмоқда.
Энг муҳими, хозирги ёшларимиз ўзбек халқининг бой миллий маданий мероси, ота–боболаримиз
яратган қадриятлар, илм–фан, маданият ва санъат дурдоналаридан нафақат фахрланиш, айни пайтда
уларни кўпайтириш борасида ҳам қайғурмоқдалар. Маънавий боқимандалик кайфияти бартараф
этилмоқда. Эндиликда, маънавий ва маърифий тарбия мустақил давлатимиз сиёсати даражасига
кўтарилди. Чунки Президентимиз таъкидлаганидек, тараққиёт тақдирини маънавий жиҳатдан етук
одамлар xал қилади. Юртдошларимизнинг техникавий билими, мураккаб технологияни эгаллаш
қобилияти маънавий баркамоллик, мустақил тафаккур билан бирга бориши керак. Ақлий заковат ва
руxий-маънавий салоxият маърифатли инсоннинг икки қаноти бўлади. Бутун маънавий ва маърифий
тарбия ишимизни шу қоидага асосланиб қурмоғимиз, замон, мустақил тараққиётимиз, бозор
муносабатлари даври талабидир.
Do'stlaringiz bilan baham: