Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
1.Каримов И.А. Баркамол авлод Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори. – Т: Шарқ, 1997.
82
2.Каримов И.А. Баркамол авлод орзуси. – Т: Шарқ, 1999.
3.Ўзбeкистoн Рeспубликaси “Тaълим тўғрисидa”ги қoнуни. Т. 1997.
4.Ғaйбуллaeв Н. вa бoшқ. “Пeдaгoгикa”. Т. Ўқитувчи 2002
АБУ НАСР ФОРОБИЙНИНГ АСАРЛАРИДА СОҒЛОМ БОЛА ТАЪЛИМ- ТАРБИЯСИ
МАСАЛАЛАРИ
Ю.К.Нарметова, Л.Ғ.Хасанова
Зангиота тиббиёт коллежи
Форобийнинг педагогик қарашлари таълим-тарбия xақидаги таълимотни ўрганишда инсон
хислатлари тўғрисидаги фалсафий қарашлари нихоятда муҳим аҳамият касб этади. Форобий ўзининг
фалсафий қарашларида одамнинг тузилишини руxиятини моддий ва маънавий оламини ўрганишга
аҳамият беради.
Форобий файласуф сифатида руxий жараёнларни инсоннинг ақлий ахлоқий, маънавий ривожига
боғлиқ xолда ўрганишга ва талқин этишга ҳаракат қилади. Шунинг учун ҳам у ўз асарларида сезгилар
ва ақлий билиш фикрлаш каби жараёнларга жуда катта эътибор беради ва улар xақида бошқа руxий
жараёнлар, масалан, хотира, тасаввур, диққат, xис-туйғу, ирода, қобилият, малака каби шахсий
хислатларни билиш жараёни билан боғлиқ холда сўз юритади.
Инсонга хос бўлган ва унинг маънавий юксалишида мухим аҳамият касб этувчи таффаккур ва
нутқнинг ривожланиши таълим-тарбиянинг асосини ташкил этувчи муҳим жараёндир.
Форобий инсон тафаккури ва нутқининг фазилатлари грамматика ва мантиқ фанининг ривожига
унинг айрим масалаларини таҳлил этишга, жуда катта эътибор беради. У Аристотельнинг мантиққа
оид барча асарларига шархлар ёзади ва мантиқнинг турли бўлимлари тушунча xукм «дидуксия»,
исботлаш кабиларга бағишланган рисолалар ёзиб, қолдирди. Унинг руxият ва мантиққа оид фикрлари
таълим-тарбия соҳасидаги таълимотнинг табиий,илмий, назарий асослари бўлиб хизмат қилади.
Инсон тарбияси масаласи, Қадимги Шарқда Ғарбда хусусан, Қадимги Юнонистонда хар доим
мутаффаккир олимларнинг диққат марказида бўлиб келди. Форобий Қадимги Юнонистон файласуф
олимларининг меросини ўрганар экан Аристотель, Платон,Суқрот, Пифагор кабилар асарлари билан
яқиндан танишди. Уларга шархлар ёзди. Таълим тарбияда инсоннинг маънавий юксалишига катта
эътибор беради.
Форобий инсоннинг дунё тарақиётини энг мукаммал ва етук якуни деб билади.
Форобий асарларида инсонга тарбия ва таълим бериш зарурияти ва бунинг учун нимага
асосланиш лозимлиги таълим-тарбия усуллари ундан қутилган мақсад масалалари асосий ўрин
эгаллайди.
Хусусан, унинг «Бахт саодатга эришуви xақида»,. «Идеал шаҳар аҳолисининг фикрлари,
шунингдек ,«Ихсо ал улум», «Ақл маънолари хақида», номли асарларида бу масала кенг ёритилган.
«Бахт саодатга эришув xақида», номли рисоласида билимларни ўрганиш таркиби бирма бир санаб
ўтилган. Билиш зарур бўлган илм бу олам асослари xақидаги илмдир. Уни ўргангач табиий илмларни
табиий жисмлар тузилишини, шаклини, осмон xақидаги илмларни ўрганиш лозим. Ундан сўнг
умуман жонли табиат ўсимлик ва xайвонлар xақидаги илм ўрганилади.
...Бундан кейин деб давом этадиФоробий, инсонни ўрганишга киришамиз ва инсоннинг
билишидан кутилган мақсад ва муддаони ўрганамиз ва шунинг натижасида нима ва қандай нарса
эканлигини билиб оламиз. Шундан кейин биз инсонниг xозирги камолотига эришуви сабаб бўлган
нарсаларни ўргана бошлаймиз.Бу нарсалар эса хайр эxсонли ишлар гўзал инсоний фазилатлар бўлиб,
бу фазилатларни инсонни шу камолотга эришувидан маxрум қиладиган салбий хислатларни ажратиб
ўтамиз.Бу салбий хислатлар ёмон одатлар xатти-ҳаракатларнингкелиб чиқиш сабабларини
ўрганишдан аввал шу хулқ-атвор xатти-ҳаракатнинг ўзи билан танишиб чиқамиз. Бу илм шундай
нарсалар ўргатувчи илмки унинг ёрдамида шаҳар халқлари ва шаҳарлик бўлмаган халқларни ўз
ичига олган яъни инсон оламига хос бўлган барча хислатларни ўзида умумлаштирган одамзод
жисмга ҳар турли аъзолар каби кишига маълум бўлади.
Инсон ахлоқи тўғрисидаги таълимот этика Форобийнинг ижтимоий таълимотида энг муҳим ва
асосий ўринлардан бирини эгалайди.
Форобий ахлоқ тўғрисидаги илмини анъанага асосланибгина белгиламайди. Субъектив равишда
келиб чиқишни кўрсатади ва уни келтириб, чиқарган омиллар яъни инсоннинг ижтимоий моxиятини
хам асослашга ҳаракат қилади. «Бахт саодатга эришув тўғрисида», «Идеал шаҳар ахолисининг
фикрлари», асарларида бу саволга Форобий шундай жавоб беради. «Ақл ва нафс-деб ёзади, Форобий
83
Бахт саодатга эришув туғрисида деган рисолада, ўзининг чексиз камолоти билан борлиқда инсон
бўлиб, гавдаланади. Аммо бу бошлангичлар одамзоднинг шу табиий бошлангичлар таъсири остида
камол топиб инсонга айланиши учун кифоя қилмайди, чунки инсоний камоллотга эришуви учун касб
xунарга муxтождир. Аммо шуни хам айтиб ўтиш керакки, нутқ инсонниг камолотга етишувининг
ягона сабабларидан бири эмаслиги хам очиқдан-очиқ аёндир. Камолга етиш қуруқ интилишгина
бўлиб қолмасдан, балки табитдаги жуда кўп нарсалардан фойдаланиш йўли билан ёки шу табиатдан
ташқарида бўлган жуда кўп ишларни амалга оширниш йўли билан қўлга киритилади. Бир кишининг
ўзи ёлгиз камолга етиша олмайди. Хар бир инсонниг туғма табиатида ва унга лозим бўлган хар
қандай иш ва ҳаракат жараёнида бошқа бир инсон кўпчилик билан муносабатда бўлиш ўзаро алоқа
қилиш хосияти бор. Ҳар бир инсон ўз табиати билан шундай тузилганки, у яшаш ва олий даражадаги
етукликка эришмоқ учун кўп асрларга мухтож бўлади, у бир ўзи бундай нарсаларни қўлга кирита
олмайди ва уларга эга бўлиш учун шундай инсонлар жамоасига эxтиёж туғиладики, бундай
жамоанинг ҳар бир аъзоси унинг эxтиёжи учун зарур бўлган нарсалар бирортасини етиштириб
беради. Шунинг учун инсон шахслари кўпаядилар ва ерни ахоли яшайдиган қисмида жойлашадилар
натижада инсон жамоаси вужудга келади. Форобий ўзининг фалсафий қарашларида инсонга билим
ва тарбия беришни асослаган. У инсон-ақлли мавжудот дейилганда, унинг ақлли бўлишига
лаёқатлилиги, лекин ёмон xатти-ҳаракатларга хам қобиллиги тушунилишини хам уқтирган.
Инсонларга доимо билим ва тарбия беришни зарур деб ҳисоблаган. Форобий ўзининг идеал
жамоасида одамларнинг турли белгиларига қараб, гуруxга бўлган. Кишиларнинг диний мақсадига
эмас, балки табиий хусусиятларига, аввало, ақлий иктидорларига хамда илмларни ўрганиш ва ҳаётий
тажриба тўплаш жараёнида орттирган билим ва куникмаларга катта эътибор берган. Таълим-тарбия
жараёнида назарий билим билан амалий ҳаракат ва одат-малака, фаолият бирлашиб боради, етуклик
шу бирлашувнингдаражасига қараб юзагакелади.
Форобий таълим-тарбия жараёнида тарбияланувчи ёки таълим олувчи шахсга якка холда
ёндашувни унинг табиий, руxий ва жисмоний хислатларини назарга олиш зарурлигини таъкидлайди.
У бу xақида шундай ёзади: «Бу барча табиий хислатларни олий камолот сари ёки камолотга яқин
бўлган даражага кўтаришга хизмат қилувчи восита ёрдамида тарбиялашга муxтождир. Инсонлар
турли илм, xунар фаолиятга мойиллиги ва қобилиятлилиги билан табиатан фарқ қиладилар. Тенг
табиий хислатларга эга бўлган одамлар эса, ўз тарбияси ( малакалари) билан тафовут қилади.
Тарбияси жиҳатидан тенг бўлганлар эса, бу тарбия натижаларининг турличалиги билан бир-бири
билан фарқ қиладилар».
Тарбия жараёни, Форобийнинг фикрича, тажрибали педагог ўқитувчи томонидан ташкил
этилиши, бошқарилиб турилиши ва маълум мақсадларга йўналтириши лозим, чунки «Ҳар бир одам
ҳам бахтни ва нарса xодисаларни ўзича била олмайди. Унга бунинг учун ўқитувчи лозим».
Форобий инсонга хос бўлган ва унинг маънавий юксалишида муҳим аҳамият касб этувчи,
тафаккур ва нутқнинг ривожланишини таълим-тарбиянинг асосини ташкил этувчи муҳим жараён
ҳисоблайди.
Форобий болаларнинг феъл-атворига караб тарбия жараёнида «қаттиқ» ёки «юмшоқ» усулларидан
фойдаланиш керак, деб ҳисоблаган:
-тарбияланувчилар ўқиш ва ўрганишга мойил булса, таълим-тарбия жараёнида юмшоқ усул
қўлланилади,
-тарбияланувчилар ўзбошимча, итоатсиз бўлишса, қаттиқ қўлланиши лозим.
Форобийнинг таълим-тарбия xақидаги ғоялари аввало, Оллоxни билишга , инсоният яратган илму
билимларни ўзлаштиришга каратилган.У таълим-тарбиянинг восита ва усулларини асослаб берган.
Олимнинг ўқитишга доир ғоялари ўзидан кейинги асарларида таълим-тарбия ва инсон камолоти
хусусида фикр мулохазаларнинг ривожланишига ижобий таъсир кўрсатади. Форобий таълим-
тарбияда табиат xодисаларидан фойдаланиш ва бу йўлда бошқа кишилар билан тўғри муносабатда
бўлиб, жамиятнинг ички тартиб қоидаларини тўғри ўрганиб, унинг талабларига жавоб бера оладиган
инсонни етиштириш зарурлигини таъкидлайди. Форобий инсоннинг маънавий ҳаётида асосан, унинг
икки томонига: ақли-онгига ва аxлоқига (Xулқ-атворига) эътибор беради. Шунинг учун таълим-
тарбия, унинг фикрича инсонни ақлий томондан ҳам, аxлоқий томондан ҳам етук мукаммал киши
қилиб етиштиришига қаратилмоғи лозим. Демак, таълим-тарбиянинг бирдан-бир вазифаси-жамият
талабларига тўла тўкис жавоб бера оладиган ва уни бир бутунликда, тинчликда, фаровонликда сақлаб
туриш учун хизмат қиладиган идеал инсон тайёрлашдир. «Идеал шаҳар аҳоли илмининг фикрлари»
ҳамда «Бахт соадатга эришуви xақида» номли рисолаларида олимннинг бу фикрлари аниқ
ифодаланган.
84
Форобий таълим-тарбия ишига киришиш, уни бошлашдан аввал одамларнинг шахсий
xислатларини билиш лозимлигини айтади. Унинг фикрича, инсонинг xоxиш, ихтиёр, ифода, яхшилик
ва ёмонлик каби xислатларини, нимага қобилияти борлигини аниқламай туриб ишга киришиш
кутилган натижани бермайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |