ишларни амалга оширишимиз керак. Буларга биринчи навбатда қуйидаги вазифаларни олдимизга
мақсад қилиб қўйишимизмақсадга мувофиқдир:
1. Болаларга энг яхши совға тариқасида китоб xадя қилиш;
2. Оилавий кутубхона ва унда болалар бурчагини ташкил қилиш;
3. Мактабгача таълим муассасаларида кутубхоналар ташкил қилиш ва болаларга хос
китобхонлик кечаларини ўтказиш;
4. Уйда ва МТМда китобларнинг электрон кўринишда бўлишини таъминлаш;
5. Туман, вилоят ва республика болалар кутубхоналарининг бугунги кундаги аxволини яхшилаш
ва модернизациялаш, кутубхона фондини янги ва замонавий китоблар билан тўлдириш, уларнинг иш
фаолиятини замонавий талабларга мослаш, болалар ва ота-оналарни жалб қилиш учун турли
маънавий-маърифий тадбирлар, болалар ёзувчи ва шоирлари билан учрашувлар ташкил қилиш;
6. Болалар учун чоп этилаётган китобларнинг шакл-шамойили, дизайни, расмларнинг тузилиши
ва жойлашуви, воқеаларнинг ифодали ва тушунарли тасвирланиши, болаларга хос ёрқинранглардан
фойдаланиш, китобларни замонавий инновацион технологиялар асосида ишлаб чиқариш (масалан,
китоб очилганда ундаги расмларни ҳаракатга келтириш ёки шу орқали бола ўзи эртак ёки xикоя
тузиши, мусиқа янграши ёки ёқимли овоз орқали китобдаги ёзувларнинг ўқилиши) орқали болаларни
жалб қилиш;
7. Телевидение ва радио орқали китоблар ва болалар газеталарини рекламасини йўлга қўйиш;
8. Телевидение ва радиода санъат ва маданият, мусиқа билан китобни боғлаган xолатда
кўрсатувлар тайёрлаш, жонли эфирда ёзувчи ва шоирлар билан учрашувлар ташкил қилиш, унда
ижодкор болаларнинг қатнашиши ва бундай кўрсатувларни катталар болалар билан биргаликда
томоша қилиши.
Хулоса ўрнида шуни айтишимиз мумкинки, мактабгача ёшдаги болаларда тақлид қилиш
хусусияти бошқа хусусиятларига қараганда анча кучли ривожланган бўлади ва улар бу даврда
катталарнинг эътибори ва йўл-йўриқ курсатишларига эxтиёж сезадилар. Шу сабабдан ота-оналар ва
боланинг атрофидаги катталар ўзларини уларга яхши наъмуна қилиб кўрсатишлари ва уларга ҳаётни
теранроқ англашлари учун китоб ўқишнинг ва уни энг яқин дўст деб билишнинг зарурлигини
тушунтиришлари ва ўргатишлари керак. Яхши китоблар болаларнинг маънавиятини шакллантириш,
уларга миллий менталитетимизга мос тарбия беришда энг катта аҳамиятга эга воситадир. Зеро соғлом
болани вояга етказиш нафақат моддий таъминотга, балки маънавий озуқанинг бойлигига ва
мукаммаллигига боғлиқдир. Ғар томонлама соғлом ва баркамол авлод эса миллатнинг орзуси, фахри
ва ифтихори, жаxон майдонидаги аксидир.Зеро, юртбошимиз ҳар доимо ўз нутқларида
таъкидлаганидек: “Ватанимизнинг келажаги, халқимизнинг эртанги куни, мамлакатимизнинг жаxон
ҳамжамиятидаги обрў-эътибори авваламбор фарзандаларимизхнинг униб-ўсиб, улғайиб, қандай
инсон бўлиб ҳаётга кириб боришларига боғлиқдир. Биз бундай ўткир xақиқатни xеч қачон
унутмаслигимиз керак.
Do'stlaringiz bilan baham: