6
БОБ
ПАТОЛОГИЯДА ОРГАНИЗМ РЕАКТИВЛИГИ ВА РЕЗИСТЕНТЛИГИНИНГ
АҲАМИЯТИ
6.1.
ОРГАНИЗМ РЕАКТИВЛИГИ ВА РЕЗИСТЕНТЛИГИ ҲАҚИДА УМУМИЙ
ТУШИНЧА
Организмнинг реактивлиги (лотинча reaction- қарши таъсир, акс таъсир жавоб
бериш демакдир) деганда, организмнинг атроф мухит таъсирига яхлит бир бутун
холда ўз хаёт фаолиятини ўзгартириб, ўзига хос жавоб қайтариш қобилияти
тушинилади.
Реактивлик - бутун тирик мавжудоднинг худди моддалар алмашинуви, ўсиши,
кўпайиш каби мухим биологик ҳусусияти ҳисобланади.
Организмнинг - резистентлиги (лотинча resistentia қаршилик кўрсатиш,
бардошлиги демакдир) деганда организмнинг ҳар хил айниқса, шикастловчи омиллар
таъсирига бардошлиги, чидамлиги тушинилади. Иккала термин ҳам тирик
организмнинг асосий хусусиятини акс эттириши ва бир-бирига узвий бевосита
боғлиқ. Аммо, реактивлик ва резистентлик тушунчалари айнан ва бир манони
билдирмайди. Масалан, анафилактик шокда организмнинг умумий рективлиги
пасаяди, аммо зарарли омилларнинг (инфекция) касаллик чақирувчи таъсирига
нисбатан резистентлик, яъни қаршилик кўрсата олиш қобилияти пасайган бўлади.
Баъзи ҳайвонларда қишки уйқу вақтида организмнинг умумий реактивлиги пасаяди,
аммо зарарли омилларнинг (инфекция) касаллик чақирувчи таъсирига нисбатан
резистентлиги, яъни қаршилик кўрсата олиш қобилияти ёки чидамлилиги ортган
бўлади. Организмга патоген қўзғатувчилар таъсир кўрсатганида унинг реактивлигини
ҳар хил ўзгаришлари асосан ҳимоя ва мослашув характерига эга. Демак, реактивлик
организмнинг резистентлик механизмларини ўз ичига олувчи умумий
белгиланишдир, резистентлик эса реактивлик жараёнларининг ҳимоя–мослашув
тарзида ифодаланиши холос.
Шундай қилиб, реактивлик атроф-мухитнинг у ёки бу таъсирига нисбатан
ҳужайраларнинг, тўқималарнинг, органларнинг, системаларинг ва қолаверса яхлит
организмнинг бир бутун ҳолдаги реакциясидир. Организмнинг бу мураккаб
реакцияси қуйидаги томонларга йўналган бўлади:
1.
Атроф-мухит билан энг қулай ўзаро муносабатларни сақлаб туришига;
2.
Организм ички мухитининг доимийлиги (гомеостаз)ни сақлашга;
3.
Бардошлик, чидамлилик, ёки қаршилик қилиш қобилиятини сақлашга;
4.
Пайдо бўлган патологик ўзгаришларга ҳимоя, мослашув, компенсатор ва
соғайишнинг тикланиш механизмларини жалб қилиб барҳам беришга.
Демак, организм жавоб қайтаришининг – реактивлигининг асосий мазмуни
доимо ўзгариб турувчи атроф-муҳит шароитларида ўз ҳаётини ва соғлигини сақлаш
учун курашишдан иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: |