Патологик



Download 3,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/268
Sana25.02.2022
Hajmi3,19 Mb.
#277157
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   268
Bog'liq
Haqberdiyev - Patologik fiziologiya

5.3. 
ТУҒМА НУҚСОНЛАРНИНГ РИВОЖЛАНИШИНИНГ ПАТОГЕНЕЗИ 
Туғма нуқсоналарнинг шаклланиши зотнинг ривожланишини меёридан 
(
нормадан) четга чиқишининг натижасидир. Бундай ривожланиш узоқ муддат 
давомида, кетма-кет ва ўзаро соғлиқ жараёнлар оқибатида рўй беради. Буларга ҳар 
бир алоҳида шахс ривожланишида кечадиган гаметогенез, тухумнинг оталаниши, 
эмбрионал морфогенез ва ундан кейинги тараққиёт даврлар киради. 
Гаметогенез (жинсий ҳужайраларнинг етилиши)нинг асосий маъноси 
морфогенетик маълумотларни кодлашдан иборат бўлиб, унинг амалга ошишида бир 
ҳужайрали пуштдан кўп ҳужайрали организм ривожланади. Морфогенетик 
маьлумотлар ядро генларида бўлиб, улар гаметаларнинг хромосомаларида 
жойлашган. Ана шу маълумот цитоплазма, оқсилларига тааллуқлидир. Улар 
биргаликда ядро-цитоплазматик системани ташкил қилади ва организмнинг 
ривожланишини таъминлайди. 
Эмбрионнинг морфологик структураларини шаклланиши кам табақалашаган 
эмбрионал пушт ҳужайралари ҳисобига содир бўлади. Маълум даврда эса органлар ва 
системалар ривожланади, шу жараёнлар эмбрионал морфогенезни ташкил қилади. Бу 
жараёнлар пушт геноми ва она организмининг ўзаро муносабатлари оқибатида амалга 
ошади. Алоҳида таъкидлаш керакки, шу жараёнларда онанинг гормонал ва иммун 
системалари билан эмбрионнинг ҳужайраларини кўпайиши, ўсиши, миграцияси, 
табақаланиши ва орган-тўқималарини шакллана бориши ўзаро боғлиқдир. Бу 
жараёнлар ниҳоятда мураккаб бўлиб, генетик, эпигеном ва ташқи омилларнинг ўзаро 
таъсири билан назорат қилиб турилади ва натижада генларнинг вақтинчалик 
экспрессияси юзага келади. Шу туфайли ҳужайраларни табақаланиши ва морфогенез 
амалга ошади. Бутун эмбриогенез давомида баъзи генларнинг жалб бўлиши, 
баъзиларини фаолиятини тўхташи бўлиб туради Шуларга мос равишда ҳомиланинг 
муваққат қурилма (структура)лари ўзгаради. Бу ўзгаришлар интрацеллюляр, ҳужайра, 
тўқима, тўқималараро, орган, органлараро даражаларда шаклланади. Юқорида 
номлари келтирилганлардан биронтасининг ўзгариши эмбрионнинг тараққиётини 
меёридан чиқишига ва демак, туғма нуқсоннинг пайдо бўлишига олиб келади. 
Ҳужайра ичидаги ўзгаришлар молекуляр жараёнларни бузилиши билан, яъни 
ҳомиланинг ҳужайраларида оқсилни биосинтези, энергетик алмашув кабиларнинг 
бузилиши билан белгиланади. Ҳужайралар даражасидаги тератогенез уларнинг 
кўпайиши, миграцияси ва табақаланишини бузилишига боғлиқ. Ҳужайраларнинг 
кўпайишининг 
бузилиши 
уларни 
митотик 
фаоллигини 
камайиши 
ва 
пролиферациясининг тўхташи даражасига етиши (ҳар қандай органни гипоплазияси 
ёки аплазияси) билан боғлиқдир. Ҳужайралар миграциясини бузилиши уларни 
гетеротопияси ёки агенезияси билан якунланади. 
Бир хилдаги эмбрионал куртакдан бутун эмбриогенез даврида хилма-хил 
ҳужайралар, тўқималар, органлар кетма-кет пайдо бўладилар. Қандайдир омиллар 
таъсирида мана шу табақаланиш (дифференциация) тараққиётнинг ҳар қандай 
даврида тўхташи мумкин. Бунинг натижасида эмбрионда морфологик ва функционал 
етилмаган орган ва системалар шаклланади, яъни нуқсонлар пайдо бўлади. Нормал 
эмбриогенез жараёнида органлар тўла-тўкис шаклланганигача ҳужайралар ҳалок 
бўлади ва лизосомаларни ферментлари билан парчаланади. ҳужайраларнинг 
парчаланиши ва шимилишини қандайдир омиллар таъсирида секинлаши тўқималарда 
нуқсонлар пайдо бўлиши билан якунланади. Баъзида ҳужайраларни шиддатли 
парчаланиши оқибатида (масалан, юрак тўсиқларида) дефектлар содир бўлади. 
Ҳужайра ва тўқималарни иккиламчи ҳалокати қон томирларни тромбози ва босилиб 


124 
қолиши билан боғлиқ. Баъзида шикастлавчи омил (масалан, қизилча вируcи) ҳужайра 
ва тўқималарга цитолитик таъсир кўрсатади. Органогенез ниҳоясига етгандан сўнг 
пайдо бўладиган туғма нуқсонлар органларни жойлашишини ўзгариши, 
ривожланишини секинлашиши кабилар билан намоён бўлади. Буларга: гипоплазия, 
крипторхизм, буйракларни чаноқда жойлашиши ва бошқалар мисол бўла олади. 

Download 3,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish