118
А.П.Дибан бошлиқ муаллифлар аминоптерин, актиномицин-Д каби
фармакологик моддалар таъсирида ҳомиладор каламушлар пушталарида нуқсонлар
пайдо бўлишини кўрсатиб ўтдилар. Бу соҳага П.Г.Светлов ва унинг ўқувчилари катта
хисса қўшдилар. Бу олим томонидан олинган маълумотларга қараганда
имплантациягача бўлган ривожланиш даврини охирларида ҳомиланинг ташқи
мухитни патоген омилларига нисбатан қисқа муддатли сезгирлиги ортади. Ана шу
биринчи критик (нозик) давр ҳисобланади. Шу даврда тараққиётнинг энг асосий
нуқталари пайдо бўлиб, алоҳида орган ва тўқималарнинг куртаклари ривожланиши
учун керакли шароитни яратади. Шу давр билан алоқадор бўлган ҳомиланинг
патологияси бластопатия дейилади. Имплантациянинг пировардидан эмбрион
ривожланишида ниҳоятда масъулиятли давр - органогенез ва плацентация даври
бошланади ва инсон ҳомиласи ҳаётида тўртинчи ойликкача давом этади.
Онтогенезнинг бу даврини -3 -6 ҳафталар оралиғи тараққиётнинг энг сезгир, нозик
даври хисобланади (иккинчи нозик, критик давр). Бу даврда ташқи муҳитнинг
патоген омиллари табақалашаётан ва моддалар алмашуви кучайган орган ва
системаларни шикастлайди. Пуштнинг ҳар хил органларини куртаклари бир вақтда
пайдо бўлмаганлиги туфайли турли органлар ва системалар учун ҳам бу давр фарқли
бўлиб, патоген омил таъсирининг оқибати шунга мос келади.
Туғма нуқсонларнинг эмбрионни зарарланиши оқибатида юзага келишига
эмбриопатиялар дейилади.
Органогенез ва плацентация жараёнлари ниҳоясига етгач, ривожланаётган
ҳомилада сифатий бошқача, фетал (она қорнидаги бола) даври бошланади ва бу давр
ҳомиладорликнинг қирқинчи ҳафтасигача давом этади.
Эмбриотоксик ёки тератоген таъсирлар билан алоқадор бўлган нуқсонларни
пайдо бўлиши амалда кузатилмайди. Лекин аёл жинсига тааллуқли ҳомилалар
жинсий органларининг аномалияси (сохта эркаклик гермофродитизм) бундан
мустаснодир, чунки бу патология андроген тасирли дорилар истеъмол қилиш
натижасида юзага келади. Бу ҳолат ҳомиланинг ташқи жинсий органлари нисбатан
кечроқ (она қорнидаги тараққиётнинг 12-14 ҳафталари) шаклланиши билан
боғлиқдир.
В.И.Бодяжинанинг фикрига қараганда ҳомиладорликнинг ўрта даврларида
(
онтогенезнинг 18-22 ҳафталарида) пуштда ниҳоятда мухим жараёнлар содир бўлиб,
сифатий янги ҳолат келиб чиқади. Бундай ҳолатга мисол тариқасида ҳомилада
гемопоэзни, баъзи гормонларни секрециясини, рефлектор реакцияларни, бош мия
биоэлектрик фаоллигининг пайдо бўлишини кўрсатиш мумкин.
Ҳомила тараққиётининг шу даври билан боғлиқ бўлган ривожланиш
нуқсонлари фетопатиялар номи билан юргизилади.
Do'stlaringiz bilan baham: