4.2.
ПАТОЛОГИЯДА КОНСТИТУЦИЯНИНГ АХАМИЯТИ
Одам конституциясини ўрганиш ирсий муаммолари билан узвий боғланган.
Одам конституцияси тушинчаси деб (лотин сўзи constitutiо - холат, хусусиятлар)
организмнинг ўзига хос гено ва фенотипларининг хусусиятларининг бирикмасини
тушиниш қабул қилинган. У маълум табиий ва социал шароитларда шакилланиб,
организмнинг химоя – мосланиш реакциялар имкониятини аниқлашга ва ташқи
швроит ўзгарганда гомеостазни сақлашга қаратилган. Бошқа сўз билан айтганда
конституция бу ташқи мухит ва ирсиятни ўзаро таъсири натижасида шакилланган,
организмнинг функционал ва морфологик хусусиятларини бирлигидир. Ҳозирги
замон тиббиёт илмида конституция бутун организмнинг асосий биологик ифодаси
сифатида қаралади. чунки норманинг хар хил вариантлари орасида ташқи шароитда
организм мослашишининг хар хил кобиляти яширинган ва айниқса у айрим
касалликларга резистентлик билан боғлиқ. Конституционал белгилар деб шундай
тузилмалар кўрсаткичи тушинилади: функция ва хулқ, улар бир неча кунлар ёки
хаттоки бир неча йиллар давомида деярли ўзгармайди. Одам учун ва шунингдек
бошқа ҳайвонот олами вакиллари учун қадди қомат ўлчамининг ва шаклининг
индивидуаллиги хос, темпераментнинг ва характернинг айрим қирралари одамлар
ўртасида “барқарор” фарқни аниқлашга олиб келади. Бошқача айтганда хар бир шахс
114
катта ёки бола ўзининг қайтарилмас, индивидуал конституциясига эга, ёки
организмнинг морфологик ёки функционал хусусиятларини қўшилмасидан иборат. Бу
конституция тўгрисидаги илмни таълимотни яратиш учун асос бўлади. Унинг илдизи
қадим замонларга бориб тақалади. Қадимги юнон тиббиётининг асосчиси Гиппократ
(
эрамизгача 460-377 й) одамнинг қуйидаги конституционал турларини фарқлаган:
яхши ва ёмон, кучли ва кучсиз, қуруқ ва нам, бўшашган ва чузилувчан, у касаллик
асосида организмнинг тўртта суюқлигининг нотўгри аралашиши деб хисоблаган (қон,
шиллиқ, сариқ ва қора сафро) у ёки бу суюқликнинг устунлиги индивидуал
конституционал хусусиятни аниқлайди. Мижоз хусусиятига қараб Гиппократ
кишиларни холериклар, сангвиниклар мелананхоликлар, флегматикларга бўлган. У
бундан ташқари амалий хулоса чиқариб, суяқ чиқиши ва синишини даволашда
конституцияни хусусиятларини хисобга олишни тавсия этади. ХХ аср бошигача
Гиппократ таснифи қўлланиб келинди.
Касалликларни келиб чиқиши ва кечишида одам организмининг индивидуал
хусусиятларининг ахамяти тугрисида маълумотлар тўпланиш жараёнида
кишиларнинг катта гуруҳи учун хос бўлган организмнинг морфологик ёки
функционал хусусиятларига қараб конституционал турларни аниқлашга уриниш
вужидга келди. Бу антропо морфологик принцип деб аталади. Тиббиётда кенг
тарқалган бу принципга асосланган конституционал тасниф хисобланади, унга асоан
тўртта турдаги жусса ажратилади.
1)
Нафас тури (респиратор тур). Кўкрак қафасининг бўйига қараб кучли
ривожланиши ўткир эпигастрал бурчак, узун бўйин нисбатан кичик калла билан
ифодаланади. Бундай конституционал турдаги кишилар айниқса нафас системаси
касалликларига мойил (эмфизема, бронхиал астма)
2)
Хазм (дигестив) тур. Эпигастрал бурчаги тўмтоқ, яхши ривожланмаган қисқа
ва кенг кўкрак қафасига эга, бўйни қисқа, қорин хажми катта. Бу турдаги кишилар
хазм аъзолари ва модда алмашиниш касалликларига мойил (семириш, жигар
касалликлари, подагра).
3)
Мускулли тури. Яхши ривожланган мускуллари, кенг кўкрак қафаси, кичик
қорин хажми, пропорционал жуссаси билан ажралиб туради. Сиго фикрича бу
турдаги кишилар юрак-қон томирлар, мускул ва суяк системалари касалликларига
анча мойилдир.
4)
Церебрал (мия) тури. Оёқ қўллари калта, кўкрак қафаси ва мускул системаси
суст ривожланган ва калла суягининг катталиги билан ифодаланади. Бу турдаги
кишилар асаб системасининг хар хил касалликларига анча мойил бўлади. Россия
олимлари томонидан (И.П.Павлов, А.А.Богомолец, М.В.Черноруцский) конституция
муаммоларини ўрганишда кўп ишлар қилганлар М.В.Черноруцский морфологик
белгилага кўра конституция таснифи тузишни таклиф этган, лекин у функционал ва
биохимик хусусиятларини хам хисобга олади. М.В.Черноруцский конституциянинг
учта асосий турини ажратади: астеник, гиперстеник ва нормостеник.
Астеник тур учун бўйнинг узун бўлиши, тана тузилиши келишган ва енгил,
умумий ривожланиши суст, артериал босимнинг паст бўлиши, ошқозон харакати суст
бўлиши билан ифодаланади. Астеникларда ўн икки бармоқли ичак ва ошқозон яра
касаллиги, суринкали колит кўпроқ учрайди.
Гиперстеник тур учун оёқ қўлларнинг калта бўлиши, гавданинг массив бўлиши
ва нисбатан кенг бўлиши, артериал босимнинг нисбатан баланд бўлиши, юракнинг
катта бўлиши ва кундаланг ётиши, диафрагманинг баланд бўлиши хос. Бундай
турдаги кишилар кўпинча юрак қон томирлари касаллиги билан касалланадилар
(
астеросклероз, гипертония, миокард инфаркти). Уларда кўпинча модда алмашинуви
жараёнлари бузилиши билан боғланган касалликлар учрайди, (ўт-тош касаллиги).
115
Нормастениклар астеник билан гиперстеник орасида ўртача холатни эгаллайди.
Конституцияни аниқлашни бошқа йўналиши организмни айрим системаларини
фукционал холатига қараб конституционал турларини тасниф қилишга интилиш
хисобланади. (эндокрин асаб). Эпингер ва Гессвегетатив нерв системаси
вазифаларининг хусусиятига қараб кишилар конституциясининг симпатик нерв
системаси тонуси устун бўлган (симпатиктониклар), парасимпатик нерв системаси
тонуси устун бўлган ваготониклар ва мувозанатли вегетатив нерв система бўлган
конституцияларга ажратадилар. Конституция тўгрисида А.А Богомолец таълимоти
бириктирувчи кўқима системасининг асосий ролъ ўйнаши тўгрисидаги фикрга
асосланган, унинг холати организм конституция турини аниқлайди. Бириктирувчи
тўқима холатига қараб А.А.Богмолец конституцияни 4 та турга бўлишни таклиф
этади.
1.
Астеник (юпқа, майин бириктирувчи тўқима)
2.
Фиброзли (каттик, толали бириктирувчи тўқима устун)
3.
Пастозли (юмшоқ бириктирувчи тўқима устун)
4.
Липоматозли (ёг тўқимасини мўл ривожланиши)
Бунда А.А.Богомолец организм конституциясини шакилланишида мухим
ролни эндкрин ва вегетатив нерв системасига ажратади.
Организмнинг конституционал хусусиятини аниқлашда И.П.Павловнинг асаб
системаси хусусиятини хисобга олувчи олий нерв фаоляти турлари тўгрисидаги
таълимоти катта хисса бўлиб қўшилди. Нерв системасининг функционал хусусиятига
асосланиб (асосий нерв жараёнларининг қўзгалиш ва тормозланиш кучи, уларнинг
мувозанати ва харакатчанлиги) И.П.Павловнинг туртта асосий турини ажратади.
1.
Кучли мувозанатсиз, қўзгалувчан ёки тўхтатиб бўлмайдиган (нисбатан
қўзгалиш реакцияси устун, тормозланиш етишмайди).
2.
Кучли мувозанатли, харакатчан ёки тез қўзгалиш ва тормозланиш
жараёнларининг бир хилда кучли ривожланиши билан.
3.
Кучли мувозанатли, тинч ёки секин (асосий нерв жараёнларининг инертлиги
билан)
4.
Кучсиз ёки тормозли тур (таъсирланиш ва тормозланиш жараёнларнинг
кучсизлиги ва охиргисинит устунлиги билан ифодаланади).
Шундай маълумотлар борки, кучли мувозанатсиз ва кучсиз нерв системаси
турига эга бўлган кишиларда айрим рухий касалликлар енгил вужидга келади,
кўпинча яра, гипертония касалликлари, бронхиал астма бод, ўсма ва унинг бошқа
аъзоларга тарқалиши тез ривожланади.
Ҳозирги вақтда В.Г.Штефко ва А.Д.Островский томонидан 1929 йил таклиф
этилган конституционал турлар схемаси кенг қўлланилади. Унинг устунлиги
шундаки, у хам катталар, хам болалар таснифи учун ярайди.
Штефко - Островскийга кўра қуйидаги таснифлар ажратилади:
1.
Астеноид тур. Юпқа скелет, оёқлар ривожланишининг устунлиги, ингичка
кўкрак қафаси, ўткир эпигастрал бурчак, кучсиз ривожланган қорин билан
ифодаланади.
2.
Торақал тур узунасига кучли ривожланган кўкрак қафаси, ўпканинг
тириклик сигими катта ва унча катта бўлмаган қорин.
3.
Мускул тури гавда тўгри мутаносиб ривожланган, эпигастрал бурчак ўртача
узунликда, мускуллар қирраси кескин ифодаланган.
4.
Диестив тур, бўйин қисқа, оёқлар калта, кўкрак қафаси кенг ва калта, қорин
тўпланган ёг бурмалари билан кучли ривожланган, эпигастрал бурчак тўмтоқ.
Шундай қилиб, айтилганлардан кўриниб турибдики, эндокрин ва нерв системалари
фаолиятининг ўзига хос хусусиятлари, метоболизм (биохимик кўрсаткичлар), ички
116
аъзоларнинг тузилиши ва вазифаси хар бир тур учун ўзига хосдир. Конституция
турлари тўгрисидаги таълимот маъноси шундан иборат. Конституциянинг конкрет
турлари хар хил иммунитет кўрсаткичлари, юқумли ва юқумсиз касалликларга
мойиллиги билан ифодаланади. Боланинг мухим конституция кўрсаткичлари бўлиб,
унинг ривожланиш белгилари хисобланади. (биологик ёш кўрсаткичларнинг
календаръ ёшга мос келиши ёки келмаслиги даражаси) периферик қонда
эритроцитлар сони ва хусусияти. Келтирилган материаллардан кўриниб турибдики
организмнинг конституционал ўзига хослиги патологик жараёнларнинг
ривожлвнишида катта ахамятга эга. Шуни эсда тутиш керакки, конституция
аномалияси бу касаллик эмас ва фақат у омил бўлиб унда хар хил касалликлар
вужидга келади. Асримизнинг 20 чи йилларида рус педиатри М.С.Маслов биринчи
бўлиб, болаларда (диатезларни) конституция аномалияларини ўрганишни илмий
асослаб берди. Ҳозирги вақтда уч гуруҳ диатезлар ажратилади (грекча мойиллик
сўзи).
Экссудатив, катарал (аллергик) диатез - ёшликда диатезлар ўртасида энг кўп
тарқалган шакилларидан хисобланади. Охирги йиллар маълумотига караганда ЭҚД
тарқалиши бола хаётининг биринчи йилларида 47 -56 % ни ташкил қилади.
Реактивликни ўзига хослиги аллергик мойиллик билан хулосаланади ва тери, нафас
йўллари, ошқозон ичак йўллари, кўз шиллиқ қаватинингт ҳамда гениталийнинг
қайталанадиган катарал жараёнларида кўрилади. Боланинг ўзгарган конституция
фонида аллергик касаллик ривожланиши мумкин, овкатланишни суринкали
бузилиши, йирингли септик инфекция, темир етишмовчилиги камқонлиги,
дисбактериоз ва бошқа касалликлар.
Лимфатик гипопластик диатез (ЛГД) 3.2 – 6.8 мактабгача ёшдаги болаларда
учрайди. Иммунопатиянинг туғма тарқалган шакли, унда бир вақтнинг ўзида ҳужайра
ва гуморал иммунитет кўрсаткичлари пасайган.
Нерв артритик диатез (НАД) конституциянинг ўзига хос аномалияси, энзим
етишмовчилиги синдроми шаклида кўринади, унингь асосида пурин, карбонсув ва
липид модда алмашинувларининг бузилиши ётади. НАД кўпинча подагра, ўт-тош ва
буйрак тош касалликлари, артритлар ва бошқа касалликлар асоратини беради.
Шундай қилиб, болани конституция аномалияси (диатезлар) бу организм
реактивлигининг ўзига хослиги ва одатдаги таъсиротларга ўзига хос реакция ва
маълум патологик жараёнларга ва касалликларга мойиллик билан ифодаланади. У ёки
бу диатезларни шакилланишида мухит шароити онанинг ва боланинг овқатланиш
хусусияти (ҳомиладорлик вақтида, кўкрак билан боққанда), кун тартиби мухим рол
ўйнайди, уни врачлар ҳамма вақт хисобга олишлари керак. Кўпинча бир боланинг
ўзида бир нечта конституционал аномалиялар кўринишларини аниқлаш мумкин.
Кўпинча булар экссудатив ва лимфатик, эксудатив ва нерв артритик диатезларни
қўшилиши хисобланади.
117
Do'stlaringiz bilan baham: |