Илмий тадқиқот асослари: 1000 саволга 1000 жавоб тошкент–2019



Download 3,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/434
Sana25.02.2022
Hajmi3,76 Mb.
#275882
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   434
Bog'liq
100 саволгв 100 жавобfaridapa

41 - САВОЛ
ИЛМИЙ МУАММО ВА УНИНГ ЕЧИМИ 
ДЕГАНДА НИМАНИ ТУШУНАСИЗ? 
ЖАВОБ: Илмий муаммо – бу илм-фан ва техника-технолигия, 
ғоя ва таълимотларни яратиш ёки шакллантириш, метод ва 
методологияни яратишдаги амалга оширилиши лозим бўлган 
масала (баъзи ҳолларда мақсад)дир. 
Илмий муаммо – бу табиат ва жамиятнинг айни пайтида 
номаълум, аммо келажакда юзага келиши ёки ўрганилиши мумкин 
бўлган воқеа ва ҳодисаларни, жараён ва предметлар (қурилма, 
механизм, машина, метод, методология, технология ва ҳ.к.)ни 
илмий қонуниятлар асосида очиб бериш. 
Илмий муаммо – бу илмий билишнинг ҳали билиб олинмаган, 
ҳал қилинмаган ва ҳал қилиниши лозим бўлган билим шаклидир. 
Илмий муаммо ижодий жараён бўлиб, унинг ёрдамида табиат 
ва жамият тараққиётининг объектив қонунлари яратилади ва 
натижалар илм-фаннинг тегишли соҳаларида ўз ўрнини топади. 


42 
Илмий муаммо ечимига қаралаётган воқеийлик бўйича 
шакллантирилган билим ва тажрибалар (илм-фан ютуқларига 
асосланган)га, шунингдек, воқеийликнинг ўзгариш ва ривожла-
ниш қонуниятларига таянган ҳолда чиқариладиган, илмий 
жиҳатдан асосланган хулосалар асосида эришилади. 
Муаммони ечиш учун дастлабки тайёргарлик ишлари 
қилинади. Улар қуйидагилардан иборат: 
1. Мавжуд назариялар доирасида тушунтириб бўлмайдиган 
далил ва ҳодисаларни аниқлаш. 
2. Муаммони ҳал этиш ғоясини ва методологияларини таҳлил 
қилиш ва уларга баҳо бериш. 
3. Муаммони ҳал қилиш мақсадини, олинган натижаларни 
текшириш йўлларини белгилаш. 
4. Муаммонинг негизи билан уни ечиш учун илгари сурилган 
ғоялар ўртасидаги алоқанинг хусусиятини кўрсатиш [Фалсафа. 
Қомусий луғат. – Т.: Шарқ, 2004, 284 бет]. 
Бу қайд этилганлар амалга оширилгандан кейин муаммо 
ечимини изланишга киришилади, яъни илмий изланиш давом 
этади. 
КЎРСАТМА: 1. Илмий муаммони ҳал қилишда тадқиқотчини 
илмий салоҳияти, тажрибаси, қолаверса илмий муҳитнинг сало-
ҳияти ва иқтидори юксак бўлиши керак. Бунга сабаб илмий 
муаммо муайян соҳанинг йирик мутахассислари, бой илмий 
тажрибага эга ва чуқур билимга эга бўлган солоҳиятли олимлар 
томонидан илгари сурилади. 
2. Бирор бир муаммо (хусусий муаммо бош муаммога ёки 
бошқа бир йўналишдаги муаммога) ўсиб, ўрганилиб, такомил-
лаштирилиб, тадқиқот мақсадига озгина ўзгартириш киритилиб 
бошқа муаммога айлантирилишига ҳам эътибор бериш керак 
бўлади. Бу орқали сиз шуғулланаётган ижодий фаолиятингизнинг 
универсаллиги ва амалий аҳамияти янада ошади. 

Download 3,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   434




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish