Илмий тадқиқот асослари: 1000 саволга 1000 жавоб тошкент–2019



Download 3,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/434
Sana25.02.2022
Hajmi3,76 Mb.
#275882
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   434
Bog'liq
100 саволгв 100 жавобfaridapa

39 - САВОЛ
ИЛМИЙ ИЖОДИЁТ ҚАНДАЙ МАҚСАДНИ 
КЎЗЛАЙДИ? 
ЖАВОБ: Илмий ижодиётнинг мақсади давлат, жамият, таш-
килот, муассаса, жамоа, оила ва инсонларнинг замонавий ҳаётий 


40 
эҳтиёжларини қондириб бориш борасидаги янги моддий ва маъ-
навий неъматларни мунтазам равишда яратиб боришдан иборат. 
КЎРСАТМА: Илмий ижодий ишингиз иложи борича 
методологик мақсадни кўзласин, яъни ундан бошқа ижодкорлар 
ҳам ўз ижодий фаолиятида фойдаланиш мумкин бўлсин ёки бирор 
соҳанинг “оғирини енгил қилсин”. 
40 - САВОЛ: 
ИЛМИЙ ИЖОДИЁТ ҚАНДАЙ ВАЗИФА-
ЛАРНИ ҲАЛ ҚИЛИШНИ ЎЗ ЗИМ-
МАСИГА ОЛАДИ? 
ЖАВОБ: Илмий ижодиёт қуйидаги вазифаларни бажаришни 
ўз зиммасига олади: 
1. Инсоният ҳаётий эҳтиёжи учун зарур нарса ёки пред-
метларни (амалий фаолиятда фойдаланишга қулайлигини ўйлаган 
ҳолда) такомиллаштириб, улар қаторига янгиларини қўшиб 
бориш. 
2. Инсонлар турмуш тарзини юксалтириб бориш борасидаги 
замонавий ижодий ишлар кўламини кенгайтириб бориб, 
жисмоний ишларни кўпроқ ақлий меҳнат фаолияти жараёни билан 
алмаштиришга эришиш. 
3. Жамият интеллектуал салоҳиятини юксалтирувчи ижодий 
ишлар кўламини кенгайтириб бориб “XXI аср – интеллектуал 
аср”нинг фаол иштирокчиларини тайёрлашга эриша бориш, яъни 
ҳар қандай замонавий техника ва технология билан “тиллаша” 
оладиган мутахассислар тайёрлашга эришиш. 
4. Соҳалар бўйича (қишлоқ хўжалиги, қурилиш, саноат, 
санъат, тиббиёт, таълим, тарбия ва ҳ.к.) ижодий ишларнинг 
самарали йўлларини излаш ва уларга мос илмий ходимлар ҳамда 
юқори малакали мутахассислар тайёрлашнинг янги техноло-
гияларини яратиш. 
5. Фундаментал тадқиқотларга кенг ўрин бериш ва уларнинг 
амалий аҳамиятига эътибор беришда Ватанимиз равнақи ва 
тараққиётини ўйлаш. 
6. Рақобатбардош замонавий илмий-педагогик ходимлар 
тайёрлашнинг истиқболли технологияларини яратиш. 


41 
7. Ёшларимизни мустақиллик мафкураси руҳида тарбия-
лашнинг истиқболли ва ахборотли технологияларини яратишга 
кенг эътибор бериш. 
8. Жамиятни ахборотлаштириш сари бораётган бир пайтда 
бўлажак мутахассисларимизнинг компьютерли саводхонлигини 
оширишни таъминлашнинг оптимал йўлларини яратиш ва улардан 
амалий фаолиятда мунтазам фойдаланишга эришиш. 
КЎРСАТМА: 1. Илмий ижодиётда “ақл онг фикр ғоя
қараш таълимот” тизим асосида фаолият юритиш лозим бўлади 
ва ундаги ҳар бир ҳолат ўзидан кейинги ҳолатга жой бўшатиб 
берганлигини аниқ билиш керак, чунки бу бўшатиб берган ҳолат 
ўз вақтида илмий бўлган, ундан истеъмолда фойдалана бош-
ланиши билан ундаги илмийликни кейинги ҳолатга кўчирган 
бўлади. 
2. Илмий ижодда тажриба-синов иши муҳим босқич ҳи-
собланади ва ана шу босқични олиб боришнинг мониторинги 
ишлаб чиқилса, ҳақиқатан ҳам ижодни илмий асосда ташкил 
қилган бўласиз. 

Download 3,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   434




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish