Илмий тадқиқот асослари: 1000 саволга 1000 жавоб тошкент–2019



Download 3,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/434
Sana25.02.2022
Hajmi3,76 Mb.
#275882
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   434
Bog'liq
100 саволгв 100 жавобfaridapa

54 - САВОЛ
КАШФИЁТ – БУ ҚАНДАЙ ТАЪЛИМОТ ВА 
У ЖАМИЯТ ТАРАҚҚИЁТИГА ҚАНДАЙ 
ТАЪСИР ҚИЛАДИ? 
ЖАВОБ: Кашфиёт – билим даражасига тубдан ўзгартириш 
олиб кирадиган, илгари номаълум бўлган, аммо объектив мавжуд 
бўлган моддий дунёнинг ҳодиса, хосса ва қонуниятларини тушун-
тириб берувчи таълимотдир. 
Кашфиёт қуйидаги ҳолларда эътироф этилмайди: фойдали 
қазилмалар; ижтимоий фанлар соҳасидаги жуғрофий ва архео-
логик ишланмалар. 
Кашфиёт – изланиш, тадқиқот, илмий тадқиқот натижасида
баъзан тасодифий топилган, яратилган илмий янгилик. Унга 
табиат ҳодисалари ва жамият қонуниятларини онгли равишда 
илмий идрок қилиш натижасида эришилади. Кашфиёт туфайли 


52 
моддий дунёнинг илгари инсониятга маълум бўлмаган объектив 
қонуниятлар, хоссалар ва ҳодисалар маълум бўлади. 
Кашфиётлар инсониятнинг билиш жараёни даражасини туб-
дан ўзгартириб юборади ва фан-техника инқилобининг асосини 
ташкил этади, яъни фан ва техника тараққиётига тубдан янги 
йўналишларни бахш этади. 
Кашфиётлар таълим ва тарбия технологияларини такомил-
лаштиришга асос бўлади, улар орқали таълим-тарбияда замон 
талабига мос инновацион таълим технологияларини яратишга 
эришилади. 
КЎРСАТМА: 1. Инсоният тараққиётида жуда кўплаб кашфи-
ётлар қилинган. Кашфиёт билан ихтирони бир-биридан фарқлаш 
керак, чунки кашфиёт қилиш натижасида муайян қонуниятлар 
яратилади, ихтиро натижасида эса муҳим янгиликлар яратилади. 
2. Илмий тадқиқот ишига оид натижаларни расмийлаш-
тиришда соҳага оид чоп этилган маълумотларни чуқур ўрганиш 
керак. Бунга сабаб улардан соҳага тегишли ҳодиса ва жараёнлар 
ҳамда улар устида илмий тадқиқот иши ўтказиб, олинган 
самаралар тўғрисида ахборот олинади.
55 - САВОЛ: 
КВАЛИМЕТРИЯ ТЕРМИНИ НИМАНИ 
АНГЛАТАДИ? 
ЖАВОБ: Квалиметрия – бу шахс интеллектуал ривожи ва 
тарбияси ҳақидаги сифатий маълумотларни унинг сонли харак-
теристикаси орқали ифодалаш ҳақидаги педагогик метод. 
КЎРСАТМА: Илмий тадқиқот ишини олиб боришдаги 
маълумотлар устида бажариладиган амаллар бўйича иш кўра-
ётганда квалиметрияга ҳам эътибор бериш керак ва шу асосида 
ижодий фаолиятни мувофиқлаштириш керак. Бу илмий тадқиқот 
иши жараёнида вақтни тежаш имкониятини беради. 

Download 3,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   434




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish