Илмий тадқиқот асослари: 1000 саволга 1000 жавоб тошкент–2019



Download 3,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/434
Sana25.02.2022
Hajmi3,76 Mb.
#275882
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   434
Bog'liq
100 саволгв 100 жавобfaridapa

70 - САВОЛ
МУАММОНИНГ ҚЎЙИЛИШИ ҚАНДАЙ 
АМАЛГА ОШИРИЛАДИ? 
ЖАВОБ: Муаммо – масала қўйилишидаги шарт-шароитларни 
аниқлашда мустаҳкам фундаментал асос бўлади. Унга асосан 
масала ечиш шарти таҳлил қилинади ҳамда таълимни бошқариш 
қонунлари ва бошқа меъёрий ҳужжатларни ҳисобга олиб масала 
мақсади аниқланади. 
Муаммони қўйиш ва ҳал этиш мавжуд билимлар доирасидан 
четга чиқишни, янгича ечиш усули, технология ёки метод ҳамда 
методологияларни яратишни ҳал этишдан иборат. 
Муаммонинг қўйилишида қуйидаги босқичларга эътибор 
бериш лозим: 

муаммони излаш; 

хусусий муаммони қўйиш; 

муаммони ёйиш; 

муаммони ечиш. 
КЎРСАТМА: 1. Муаммони излаш ва танлашда қуйидагиларга 
эътибор бериш керак: 

қўйилган муаммони ечмасдан, белгиланган йўналишда 
методни, методологияни, технологияни, техникани янада ривож-
лантириш ва такомиллаштириш мумкинлигига ишчи фаразни 
шакллантира олишлик; 

Режалаштирилган тадқиқот илм-фанга ва таълим-тарбияни 
такомиллаштиришга нима беришини аниқлаш; 

режалаштирилган тадқиқот натижалари асосида олинадиган 
янги қонуният нимаси билан усул, восита, илм-фан ва техника 
ҳамда технологиялардаги олдинги мавжудлардан янги ва кўпроқ 
амалий баҳога эга эканлигини аниқлаш. 
2. Муаммолар ғоялар каби илмий далил ва фанларнинг 
қонунларидан келиб чиқади, аммо шундай муаммолар учрайдики 
улар илмий далиллар ва фан қонунларига зид бўлади. Бундай 
муаммоларни сохта муаммолар дейилади. 


64 
71 - САВОЛ: 
МАЪЛУМОТ ВА УНДАН АМАЛИЁТДА 
ФОЙДАЛАНИШ 
ҚАНДАЙ 
АМАЛГА 
ОШИРИЛАДИ? 
ЖАВОБ: Маълумот – бу киши сезги аъзолари, асбоблар ва 
ҳоказолар ёрдамида қайд этиладиган, ташқи оламдан олинган 
белгилар тўплами.
Маълумот деб таълим-тарбия натижасида олинган ва 
тизимлаштирилган билим, ҳосил қилинган кўникма ва малакалар 
ҳамда таркиб топган дунёқарашлар мажмуига айтилади. 
Маълумотларга одатда, у ёки бу сабабга кўра дастлабки 
фойдаланилмайдиган, балки фақат сақланадиган белгилар ёки 
ёзиб олинган кузатувлар сифатида қараш мумкин. 
Турли манбалардан маълумотлар йиғилади ва улар ўз мақсад-
вазифалари бўйича сараланади (тизимларга ажратилади) ҳамда 
улар таҳлил этилиб фойдаланишга тавсия этилади. 
Маълумот – бу ҳодиса ва жараёнларни ифодаловчи белгилар 
мажмуаси.
Мақсади: воқеа ва ҳодисаларни ифодалашни ўргатиш. 
Вазифалари: манба тўғрисида тавсифнома олиш; манба 
тўғрисида ахборот тайёрлашга асоснома ҳосил қилиш; манба 
тўғрисида тасаввур пайдо қилиш ва уларни кейинги фаолиятларга 
узатиш. 
Педагогика фани тавсифидаги учта қисмдан иккитасидан 
кейинги (таълим ва тарбиядан) маълумот бериш қисмини тўлиқ 
маълумотлар зиммасига юкланади ва педагогика саҳаси ривожининг 
ҳар бир босқичи маълумот билан боғлиқ. 
Ҳодиса ва жараёнларни ўрганишда ҳамда муайян предметни 
таҳлил қилишда маълумотларда фойдаланилади. Кишилик 
жамиятининг барча соҳаларида ва табиат ҳақидаги тасаввурларда 
маълумотлардан фойдаланилади. 
КЎРСАТМА: 1. Табиат ва жамият тараққиётининг барча 
жабҳалари маълумотларсиз фаолият кўрсата олмайди, чунки 
маълумотлар орқали ахборот пайдо бўлади ва улар манбаларни 
ўрганиш ҳамда уларни таҳлил қилишда асосий омил бўлиб 
ҳисобланади. 


65 
2. Маълумот – ўқитиш жараёни ва унинг натижаси ҳисобланиб, 
ўқитувчида билим, иқтидор ва кўникмаларнинг ўзлаштирилганлиги, 
билиш қобилияти ўсганлиги ва улар асосида илмий дунёқараш, 
шахсий сифатлари шаклланганлигини уларнинг ижобий кучлари ва 
қобилиятларини қай даражада ривожланганлигини англатади. У икки 
маънода (хабар ва билим даражалари маъноларида) ишлатилиб, 
иккиси ҳам педагогикага тегишли. Тадқиқот ишларида уларни 
фарқлаш ва улардан фойдаланишнинг алгоритмик кетма-кетлигини 
илмий-методик жиҳатдан асослаб олиш керак. 

Download 3,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   434




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish