Илмий тадқиқот асослари: 1000 саволга 1000 жавоб тошкент–2019


 - САВОЛ: МЕРОС – БУ ҚАНДАЙ БОЙЛИК?



Download 3,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/434
Sana25.02.2022
Hajmi3,76 Mb.
#275882
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   434
Bog'liq
100 саволгв 100 жавобfaridapa

68 - САВОЛ: МЕРОС – БУ ҚАНДАЙ БОЙЛИК? 
ЖАВОБ: Мерос – бу интеллектуал соҳада ўтмишдаги 
аждодларимиздан авлоддан-авлодга ўтиб келаётган ақлий фаолият 
натижалари. Улар: кашфиётлар, ихтирочилик, муаллифлик ва шу 
каби асарлар. 
Мерос – бу маънавий-маърифий соҳада бой миллий-маънавий 
бойлигимиз. Улар: донишмандларимиз ижоди намуналари, 
алломаларимизнинг адолатли жамият ва баркамол шахс тарбияси 
ҳақидаги таълимотлари. 


61 
Мерос – бу маданий соҳада аждодлардан авлодларга қолиб 
келаётган илмий, адабий, бадиий ва шу каби бойликларидир. 
КЎРСАТМА: Фан ва унга тегишли қўлга киритилган 
янгиликлар, яъни интеллектуал мерос янги билимлар тизимини 
яратишга қаратилган бўлмоғи лозим. Бу нарса илмий ижоднинг 
натижалари бўйича тавсиялар ва кўрсатмаларни шакллантиришда 
яққол сезилади. 
69 - САВОЛ: МУАММО ҚАНДАЙ ИФОДА ЭТИЛАДИ? 
ЖАВОБ: Муаммо – илмий тадқиқот ишидаги ечими талаб 
қилинадиган назарий ёки амалий масала бўлиб, у мавзунинг дол-
зарблиги асосида ифода қилинади. Улар илмий, илмий-услубий, 
илмий-методологик жиҳатдан тадқиқ этиладиган масалалардан 
иборат бўлади. 
Муаммо – бу жавоби бевосита мавжуд билимдан бўлмаган ва 
ечиш усули номаълум бўлган масала (вазият, ҳолат). 
Муаммо – бу изланувчи фаолиятни ишга солувчи омил 
(восита, туртки) бўлиб, у фаразни шакллантиришнинг асосидир. 
Муаммо – билишни ривожлантиришнинг объектив саволи ёки 
саволлар тўплами бўлиб, улар амалий ҳодисалар ёки назарий 
қизиқишлар орқали ифода этилади. 
Илмий тадқиқот иши давомида муаммони тўғри қўйиш ва унга 
мос тадқиқот мақсадини аниқлаш муҳим босқич ҳисобланади. 
Муаммони қўйилишида мавжуд билимлар асосида мақсадга 
эриша олмаслик ҳақидаги билимга эга бўлиб, унга илгарги 
билимлар асосида тубдан янгича ёндашувни бажара оладиган 
ишчи фаразни тўғри ифодалай олиш муҳим аҳамият касб этади. 
Илмий тадқиқот ишида муаммо шундай жараёнки, у мавзу 
долзарблиги ва ишчи гипотеза асосида ифодаланади ва то охирги 
ечимга етиб бормагунча у ҳақда тўлиқ билимга эга бўла олмаймиз, 
аммо шуни биламизки, илм-фан ривожи ва жамият талаби билан 
пайдо бўлади. 
Муаммо термини ташкилий-педагогик ва таълим-тарбиявий 
масалаларни ҳал қилишда қўлланилади ҳамда унинг мазмун-
моҳияти орқали педагогик тадқиқотларни олиб боришнинг илмий 
ва 
илмий-услубий 
жиҳатларини 
ёритиш 
услубиятини 


62 
таъминланади. У педагогик тадқиқотларда ва таълим-тарбиядаги 
замонавий тадқиқотларни яратиш имкониятига самарали таъсир 
кўрсатади. Ўқитиш-ўқиш ишларини ҳал қилишда режалар тузиш 
ва уларни жорий этиш асос бўлиб қолаверади. 
Муаммолар ҳаётий ва илмий бўлиши мумкин ва улар илм-фан-
таълим атамалари билан шакллантирилади. 
Илмий муаммолар – илмий билишнинг ҳали ўрганилмаган ва 
ҳал қилиниши лозим бўлган билим шаклидир. 
Муаммолар қуйидаги йўналишлар бўйича ҳал этилиб 
борилади: 

муаммони излаш; 

хусусий муаммони қўйиш (муаммонинг ечимига эришиш 
учун мақсадлар кетма-кетлигини ифодалаш); 

муаммони ечиш. 
Демак, муаммо билишнинг тараққиёт жараёнида пайдо 
бўладиган ва ҳал қилиниши муҳим амалий ёки назарий аҳамиятга 
эга бўлган масала ёки масалалар мажмуидан иборат экан. Улар 
янги далиллар тўпланган ва уларни мавжуд билимлар билан 
таърифлаш мумкин бўлмаган ва далиллар мавжуд билимлар 
доирасига сиғмай, уларни янгича, юқорироқ даражада изоҳлаш 
зарур бўлиб қолганда пайдо бўлади. 
Муаммо сўзи юнонча бўлиб, у ўзбек тилида “тўсиқ”, 
“қийинчилик”, “вазифа”деган маъноларни англатади. 
КЎРСАТМА: 1. Илмий тадқиқот ишини олиб боришда маса-
ланинг асосини ташкил қилувчи муаммони белгилаб олиш, масала 
ечими шартини таҳлил қилиш ва уни амалга ошириш керак 
бўлади. Бунда мақсадни амалга оширишга ҳамда ташкилий-педа-
гогик масалаларни ҳал қилишга шароит яратиш керак бўлади. 
2. Муаммони сифат ва сон жиҳатдан таҳлил қилиш имконияти 
педагогик тадқиқотларни олиб боришнинг самарали йўлларини 
танлашни кафолатлайди ва таълим-тарбияни жаҳон таълими 
андозалари асосида олиб боришга шароит яратади. 
3. Муаммони ҳал қилишнинг турли хил йўллари ва усуллар 
ҳамда воситалари борлигини тадқиқотчининг билиши таълим-
тарбияни такомиллаштиришда муҳим аҳамият касб этади. Шу 
сабабли, ушбу жараёнлар қайд этилганларни ҳисобга олиб янги 


63 
ишланмалар яратишга доимо ҳаракатда бўлиш ниҳоятда 
муҳимдир. 

Download 3,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   434




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish