Илмий тадқиқот асослари: 1000 саволга 1000 жавоб тошкент–2019



Download 3,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/434
Sana25.02.2022
Hajmi3,76 Mb.
#275882
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   434
Bog'liq
100 саволгв 100 жавобfaridapa

72 - САВОЛ
МАЪЛУМОТ БЕРИШДА ҚАНДАЙ ЖАРА-
ЁН ҲАРАКАТДА БЎЛАДИ? 
ЖАВОБ: Маълумот бериш деганда ўрганилаётган объект 
(таълим-тарбия жараёни, таълим олувчи ва ҳ.к.) нинг хусусиятлари, 
хоссалари ҳақидаги маълумотларни ифодалаш жараёни бўлиб, унда 
объектив тўғрисида сонли ва сифатий маълумотлар акс эттирилган 
бўлади. 
КЎРСАТМА: Маълумот бериш амалиётида нафақат ўқитиш, 
балки ўзига мустақил билим олиш, оммавий ахборотлар таъсирида 
бўлиш билан бирга инсоннинг илмий тизимни эгаллаши, илмий 
дунёқарашни шакллантириш каби жараёнларни ҳам эътиборга олиб 
фаолият юритиш керак. 
73 - САВОЛ: 
МАЪЛУМОТЛАРНИ ТАРТИБЛАШ ДЕ-
ГАНДА НИМАНИ ТУШУНАСИЗ? 
ЖАВОБ: Маълумотларни тартиблаш деганда, миқдорий ва 
сифатий маълумотларни муаммо мақсади ҳамда вазифаларини ҳал 
қилишга мослаб тизимлаштириш жараёни тушунилади. 
КЎРСАТМА: Тўпланган маълумотлардан муаммо мақсади ва 
вазифаларини ҳал қилишга мўлжалланган маълумотларни ажратиб, 
уларни ахборот кўринишига келтириб қўйиш керак. 
74 - САВОЛ: 
МАЪЛУМОТЛАР ОМБОРИ ҚАНДАЙ МАЪ-
ЛУМОТЛАРДАН ТАШКИЛ ТОПАДИ? 
ЖАВОБ: Маълумотлар омбори – бу аниқ манбанинг миқдорий 
ва сифатий таърифини ифодаловчи маълумотлар тўпламидир. 


66 
Маълумотлар омбори – бу кишилик фаолияти соҳасининг бир 
ёки бир неча йўналишлари бўйича йиғилган маълумотлардан 
самарали (оптимал) фойдаланишга мўлжалланган энг ихчам ўзаро 
боғлиқ бўлган маълумотлар тўплами. 
Маълумотлар омбори – компьютернинг узоқ муддатли хоти-
расида сақланаётган сонли ва сифатий (сўз билан ифодаланган) 
маълумотлар ва улар устида аниқ амалларни бажаришга имкон 
берадиган маълумотлар мажмуи. 
Маълумотлар омборининг мақсади: воқеа ва ҳодисалар 
тўғрисида маълумотлар йиғишга ёрдам беришдан иборат. Унинг 
вазифалари эса қуйидагилардан иборат: таълимда билим, ту-
шунча, малака ва кўникмаларни шакллантиришларни ахборот 
билан таъминлаш; тарбияда муайян йўналишга эга бўлган маъ-
лумотлар билан таъминлашга хизмат қилиш. 
Таълим-тарбияда оптимал вариантларни танлаш қаралаётган 
жараён ёки ҳодисанинг нечоғлик маълумотлар билан таъ-
минланганлигига боғлиқ, чунки маълумотларсиз манбани ўрга-
ниш мумкин эмас. 
Таълим-тарбия жараёни ҳақида ахборотлар олишда маълу-
мотлар омборидан фойдаланилади ва улар ахборотлар банкини 
ташкил этиб, манбани қўйилган масалага қараб ўрганиш им-
кониятини яратади. 
КЎРСАТМА: 1. Маълумотлар омборини йўналишлар бўйича 
шакллантиришда қаралаётган соҳа иерархияси ҳисобга олиниши 
керак. Бунга сабаб бутун бошли тизимлардан тортиб, тизим 
элементларигача иерархия бўйича жараён давом этади.
2. Маълумотлар омборидан ҳар қандай манбани ўрганишда 
фойдаланилади ва улар асосида муаммога мос ечимлар ҳосил 
қилинади. Айниқса, педагогик тадқиқотлар олиб боришда маъ-
лумотлар омборининг аҳамияти катта. Шу сабабли маълумотлар 
омборини шакллантиришда муаммо мақсади, вазифалари эъти-
борга олиниши керак. 

Download 3,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   434




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish