373 - САВОЛ:
ТАДҚИҚОТНИ БОШҚАРИШНИ ҚАН-
ДАЙ КЕТМА-КЕТЛИКДА ОЛИБ БОРГАН
МАЪҚУЛ?
ЖАВОБ: Тадқиқотни бошқаришда қуйидаги кетма-кетликка
амал қилиш керак:
тадқиқотни олиб боришдаги ҳаракат (операция)ларнинг
узвийлиги ва узлуксизлигига;
тадқиқот мақсадини илмий асослаш ва ундан келиб чиқадиган
натижаларни прогнозлаш (башорат қилиш)га;
мақсадга мос вазифаларни режалаштиришга;
тадқиқот
ҳаракатларига
(операцияларига)
кирувчи
тадбирларни белгилашга;
тадбирларни олиб бориш ва унинг натижаларини таҳлил
қилиб, баҳолаб боришдаги бошқариш шакли, восита ва усулларни
аниқлаш ҳамда баҳолашга;
олиб борилган тадқиқот ишлари натижалари таҳлили, баҳоси
ва ундан амалиётда фойдаланишга мунтазам равишда тавсиянома,
йўриқнома ва кўрсатмалар беришга эришиш.
КЎРСАТМА: 1. Ҳар қандай муаммони ҳал қилишда унинг
мақсадини, вазифаларини ва методологик асосларини таҳлилий
тарзда аниқлаб, шу асосда илмий тадқиқот иши режасини
алгоритмик тизим (муайян кетма-кетлик) сифатида ифодалаб олиш
керак.
2. Таълим-тарбия жараёни натижаларини баҳолашда холислик,
адолатлилик, одиллик ва ошкороликка қатъий эътибор бериш ҳамда
улардан таълим-тарбия жараёнини такомиллаштиришга, рақо-
батбардош замонавий мутахассисларни тайёрлашда самарали, яъни
қаралаётган жараённи оптимал бошқаришда ростлагич сифатида
фойдаланиш керак.
262
374 - САВОЛ:
ТАДҚИҚОТ
МАНБАИГА
ТЕГИШЛИ
МАЪЛУМОТЛАРНИ ИЗЛАШ ҚАНДАЙ
АМАЛГА ОШИРИЛАДИ?
ЖАВОБ: Тадқиқот манбаига тегишли маълумотларни излаш
қуйидаги кетма-кетлик асосида олиб боилади:
библиографик кўрсаткичлар бўйича иш юритиш. Уларда
муайян муаммога тегишли илмий, илмий-услубий жиҳатдан
тайёрланиб, кенг тарқалишига эришилган китоблар, ўқув
қўлланмалар, услубий тавсияномалар ва кўрсатмалар, брошюра-
лар, даврий илмий ва илмий-услубий журналлардаги мақолалар,
илмий анжуманлар материаллари (мақолалар, тезислар), дис-
сертациялар, авторефератлар ва шу кабиларга эътибор берилади;
фан ва техниканинг муайян муаммога тегишли рефератив
журналларни ва информацион варақаларни ҳамда бошқа оммавий
ахборот воситаларидаги маълумотларни ўрганиш;
муайян муаммога тегишли журналлардаги маълумотларни
мунтазам равишда ўрганиб бориш ва кузатиб бориш;
институтлар илмий ишлари бўйича мақолалар тўплам-
ларини ва анъанавий илмий-амалий анжуманлар материалларини
мунтазам равишда ўрганиб бориш;
“ИНТЕРНЕТ”нинг халқаро тармоғидан муайян муаммо
ечимига бағишланган ахборотларни тўплаш ва ўрганиш.
КЎРСАТМА: Маълумотларни излаш (кутубхона, илмий
анжуманларга қатнашиш, “ИНТЕРНЕТ” тармоғида шуғулланиш,
республика ва минтақавий илмий марказлар фаолиятидан
ўрганиш, илмий тадқиқот институтларидан фойдаланиш, тадқиқот
манбаидаги суҳбатлар уюштириш, анкета саволларига жавоблар
олиш ва ҳ.к.) тадқиқотнинг илмий тадқиқот ишига қандай
муносабатда бўлганлиги боғлиқ бўлади. Ушбу босқич илмий
тадқиқот ишида муҳим босқич бўлиб ҳисобланади. Шунинг учун
ушбу босқичга тегишли ишлар билан узвий равишда шуғулланиш
керак. Ана шундагина тадқиқотчининг интеллектуал салоҳияти
мунтазам равишда юксалиб боради.
263
Do'stlaringiz bilan baham: |