Илмий тадқиқот асослари: 1000 саволга 1000 жавоб тошкент–2019



Download 3,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet182/434
Sana25.02.2022
Hajmi3,76 Mb.
#275882
1   ...   178   179   180   181   182   183   184   185   ...   434
Bog'liq
100 саволгв 100 жавобfaridapa

 
377 - САВОЛ
ТАДҚИҚОТ ОБЪЕКТИНИ ЎРГАНИШ 
ЗАРУРЛИГИ ВА МУҲИМЛИГИ ҚАН-
ДАЙ АСОСЛАНАДИ? 
ЖАВОБ: Тадқиқот объектини ўрганиш зарурлиги ва 
муҳимлиги. 
Объектни ўрганиш зарурлиги кўпроқ фундаментал (илмий 
назарий) тадқиқотларга хос бўлади. 
Объектни ўрганишнинг муҳимлиги илмий-амалий (илмий-
услубий, илмий-методик ва шу каби) тадқиқотларга хос бўлади. 
Фундаментал тадқиқотлар жамият учун (умуминсоният учун) 
истиқболли йўналишдаги (соҳадаги) кенг қамровли тадқиқот олиб 
боришга мўлжалланган бўлиб, у илм-фаннинг асосий вазифасини 
ва халқнинг турмуш даражасини юқори савияга етказишни 
таъминловчи амалий тадқиқотлар асосидир. 
Илмий – амалий тадқиқотлар кўпроқ халқ хўжалигининг 
муҳум соҳасидаги вазифаларнинг янги поғоналарига кўтаради. 
КЎРСАТМА: 1. Ҳар қандай тадқиқот ишида тадқиқот 
объектига мос маълумотлар тўпланиши ва уларни керакли 
ахборотларга айлантириш илмий тадқиқот ишида муҳим 
босқичдир. Шу сабабли илмий тадқиқот ишида доимо асосий 
маълумотлар деган таснифлар ишларини олиб бориш керак. Бу 
билан асосий ва иккинчи даражали ахборотларни аниқлаш 
масаласи ҳал бўлади. 
2. Илмий тадқиқот иши бўйича ахборот йиғишда тадқиқотга 
боғлиқ бўлган мутахассислар, олимлар ва амалиётчилар фикри би-
лан бирга сўровномалар натижаларига ҳам эътибор бериш керак. 
378 - САВОЛ: ТАМОЙИЛ – БУ ҚОИДАМИ? 
ЖАВОБ: Тамойил, принцип (лотинча “асос”, “биринчи, 
ибтидо”) хатти-ҳаракатларнинг биринчи ибтидоси, раҳбар ғояси, 
асосий қоидаси: 
1. Назария, таълимот, фан ва шу кабиларнинг асосий қонун-
қоидаси; фаолият учун асос қилиб олинган қонун-қоида. 
2. Киши оғишмай амал қиладиган қоида, нуқтаи назар, 
қараш, маслак. 


265 
Тамойил, принцип – объектив мавжуд қонуниятлардан, 
яъни бутунни бир бутун қилиб турувчи қисмлари орасидаги 
зарурий боғлиқликлардан келиб чиқиб, амал қилиниши лозим 
бўлган ҳаракатлар тушунилади. 
Таълим-тарбиянинг тамойиллари ўқиш ва ўқитиш ҳамда 
ўқитиш жараёнида объектив мавжуд бўлган ва уни бутун қилиб 
турган қисмлари орасидаги зарурий боғлиқлардан келиб чиқиб, 
одамлар томонидан ишлаб чиқилган ва таълим-тарбия 
жараёнида амал қилишликка тавсия этилган ҳаракатлар 
тартибининг мойиллигидир. 
КЎРСАТМА: Педагогикада дарс ўтишнинг умумий 
тамойиллар тизими ишлаб чиқилган ва уларга доимо эътибор 
бериш керак бўлади. Улар қуйидагилардан иборат: 

онглилик ва фаоллик – билимнинг таълим олувчилар 
томонидан онгли равишда фаол қатнашиб эгаллашлик; 

кўргазмалилик – “юз маротаба эшитгандан бир маротаба 
кўрган яхши” тамойилидан келиб чиқиб, билим беришга турли- 
туман кўргазмали қуроллардан самарали фойдаланиш; 

тизимлилик ва мунтазамлилик – билимни маълум бир 
тизимда ва узлуксиз равишда олиб бориш; 

мустаҳкамлик – билимни тушунарли тилда қайта-қайта 
такрорлаш йўли билан бериш: 

тушунарлилик – билимни ҳаммага тушунарли ва 
ҳаммабоп қилиб бериш; 

илмийлик – илмни болаларга аввалдан мавжуд 
билимларга асосланиб ва улардан келиб чиққан ҳолда бериш; 

назария билан амалиёт бирлиги – билим беришда назарий 
билимларнинг амалиётда ишлашини, яъни уни ҳаёт билан, 
амалиёт билан боғлиқлигини кўрсатиб бериш ва шу кабилар. 

Download 3,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   178   179   180   181   182   183   184   185   ...   434




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish