267
йўналтирилган таълимий фаолият йўли. Ушбу усулда билим
беришни сўз орқали
ифодалаш, кўргазмали ва амалий усуллар
ёрдамида амалга оширилади.
Таълимдаги режалаштирилган ўқув материалларини мазкур
усул ёрдамида баён қилишда муаммоли маъруза ифодаси (изоҳи)
орқали мулоҳаза юритиш, исботлаш, тингловчини ушбу мавзудаги
маълумотларни ўзлаштириш бўйича ўз
ортидан эргаштириш
билан бирга уни фаолроқ қилиш каби усуллардан фойдаланиш
кўзда тутилади.
КЎРСАТМА: Илмий тадқиқот жараёнида яратаётган метод
ёки технологиянгизнинг инновациявийлигига эътибор беринг.
Бунинг учун ишингиздаги сифат кўрсаткичларининг юксаклигига
ва самарадорликнинг юқорилигига эътибор беринг.
382 - САВОЛ: ТАҲЛИЛ – БУ ҚАНДАЙ УСУЛ?
ЖАВОБ: Таҳлил (анализ) – бу манбани, муаммони, натижани
илмий ўрганиш услубидир. Бунда тадқиқот объекти фикран ёки
эҳтимолий равишда таркибий қисмларга ажратилади ёки объектга
мос белгилар ва кўрсаткичлар ҳамда уларнинг алоқадорлиги
ўрганилади. Кўрсаткичлар (омиллар) орасидаги боғланишларни
ўрганишдан мақсад тадқиқот объектини ифодаловчи кўрсаткичлар
сонини камайтириш уларни асосий ва иккинчи даражали (асосий
бўлмаган) кўрсаткичларга ажратиш масаласи бўйича ўрганилади.
КЎРСАТМА: Тадқиқотчи таҳлил
усулидан фойдаланишда
тадқиқот муаммосини ҳал қилишга ижодий ёндашувни амалга
ошира олиш керак ва бу орқали у қаралаётган муаммога оид
маълумотларни (ахборотларни) иерархик босқичлар
асосида
ўрганишга эришади.
383 - САВОЛ:
ТЕХНИК ИЖОДКОРЛИК ФАОЛИЯТИ-
НИНГ ҚАНДАЙ ВАЗИФАЛАРИ БОР?
ЖАВОБ: Техник ижодкорлик фаолиятининг қуйидагидек
вазифалари бор:
1. Ҳозирги замон ишлаб чиқариш тамойиллари ҳақидаги
билимлар билан таълим олувчиларни қуроллантириш ва шу
асосида уларнинг илмий - техник фикрлашини кучайтириш.
268
2. Таълим олувчиларда
билимларнинг илмий-техник,
технологик, иқтисодий, экологик масалаларни ҳал этиш учун
қўллаш қобилиятини шакллантириш.
3. Касбий маҳорат ва қобилиятларни жамият аҳлига хос
шахсий сифатларни шакллантириш.
4. Меҳнатга ижодий муносабатда бўлиш, ижодий
ташаббускорлик ва серҳаваслик, ишончлилик, табиат бойликлари
ва
техника объектлари, технологик жараёнларга эҳтиёткорлик
билан муносабатда бўлиш.
КЎРСАТМА: Ижодкорлик фаолияти билан шуғулланувчи ҳар
қандай тадқиқотчи қуйидаги жиҳатларни мўлжалга олиб фаолият
юритса, қўйилган мақсадга эришишнинг оптимал йўлларидан
бири кафолатланади:
1. Педагогик инновация соҳасидаги маълумотларни тўплаш,
сақлаш, қайта ишлаш ва узатишга тайёрлаш орқали ахборот
ҳолатига келтириш керак.
2. Ахборотларни муайян соҳа (муаммо) бўйича тартибга
(тизимга) солиш керак.
3. Ахборотларни уларнинг турли кўринишларига бўлган
эҳтиёжларини режалаштириш ва башорат қилиш бўйича
тавсиялар ишлаб чиқиш керак.
Do'stlaringiz bilan baham: