21
моделларига ўхшаш равишда ўзбекча «касса»-чи (бирор соҳа билан
шуғулланувчи шахс маъносини берувчи) аффиксини қўшиш орқали ҳосил
қилинди:
касса-чи, ғазна-чи, молия-чи, сармоя-чи ва ҳ.к. Чоғиштирилаётган
тилларнинг таҳлил жараёнида
ғазна терминининг ўзига хос хусусияти
аниқланди. Луғатларда
«ғазна», «ғазначи» терминлари эскирган,
шунингдек
«кассир» терминининг таржимаси синонимиясида берилган кассир, кассачи
тарзда берилган. Бироқ, ўзбек тилида қайта тикланган ва долзарб аҳамиятга эга
бўлган «
ғазна» ҳамда «ғазначи» терминлари омонимлик ва кўп маънолиликка
эга. Шу билан бир қаторда унга маънодош сифатида
«ғазначилик» термини ҳам
қўлланади. Шунингдек,
«бюджет» термини ҳамён, маблағ маъносини
бермайди. Маълумотларни таҳлил қилиш натижасида, биз ғазначилик
иқтисодий терминига қуйидагича ишчи таърифини берамиз:
1) Ғазначилик –
давлат бюджети кассасини таъминлайдиган ва давлат молиясини
бошқарадиган махсус давлат органидир; 2) Ғазначилик – мамлакат молия
сиёсати ва иқтисодиётини бошқаришга масъул давлат вазирлигидир.
Бюджет
муайян давлат ёки ташкилотнинг муайян даврга мўлжалланган сарф-
харажатларга
йўналтириладиган
тизимли,
меъёрлаштирилган
ва
марказлаштирилган жамғармадир. Шу ўринда ғазна
терминини касса
маъносида қўллашни, ғазначи терминини кассачи лексемасини,
ғазначилик
терминини
ғазна ўрнида қўллашни тавсия сифатида бериб ўтилди. Ўз
навбатида,
бюджет ва
маблағ терминлари ўзаро муқобиллик касб этмайди.
Смета [p. (с)метить — мўлжалламоқ, кўзламоқ деб берилган. Тадқиқотдаги
таҳлил натижаларидан келиб чиқиб,
смета термини, ўзбек тилида кўпроқ
«
харажатлар лойиҳаси» тарзида қўллашни тавсия сифатида бериб ўтилди.
Чоғиштирилган ўзбек ва рус тили ривожланган сўз ясаш тизимлари
уларнинг турли тил гуруҳларига мансуб эканлиги, сўз ясаш моделларини тузиш
тамойилларидаги жиддий ўзига хосликларини белгилаб беради. Рус тили
суффикслар, префикслар, постфикслар; сўз ясашнинг аралаш: префиксал-
суффиксал,
префиксал-постфиксал,
суффиксал-постфиксал
усуллари;
шунингдек, субстантивация, тўлиқ қўшиш, суффиксация
билан биргаликда
қўшиш, аббревиация каби кенг кўламли сўз ясаш усуллари билан
характерланади. Ўзбек тилида эса сўз ясашнинг қуйидаги усулларини ажратиб
кўрсатиш мумкин: суффиксация, префиксация (ноёб ҳодиса), (сўзларни) қўшиш
ва аббревиация. Флектив саналган рус тилидан фарқли ўлароқ, агглютинатив
бўлган ўзбек тили учун, биринчи навбатда, сўз ясаш воситаларини қўллашда
тежамкорлик ва ихчамлик тамойиллари билан белгиланадиган мантиқийлик ва
изчилликка интилиши туфайли сўз ясашнинг аралаш усуллари хос эмас.
Тадқиқотимизнинг мисоллар таҳлилида инглиз, ўзбек ва
рус тилларидаги
бугунги кунда ғазначилик соҳасида қўлланиш частотасига кўра энг фаол
термин бирикмалар аниқланди. (3.2-жадвалга қаранг).
Do'stlaringiz bilan baham: