14
араб тилидан; е) форс тилидан кириб келган ўзлашма терминларга кўра; 8)
гибрид терминлар (она тилидаги, ўзлашма терминларнинг ўзак ёки негизи ва
ҳ.к. ларни қўшиш йўли билан ясалган терминлар)га кўра таснифланади.
Диссертациянинг
иккинчи боби «Инглиз, ўзбек ва рус тилларидаги
молия-иқтисод терминларининг диахрон тадқиқи» деб номланади. Турли
тизимли тилларга оид лексик қатламларни диахрон тадқиқ этиш,
деривацион
хусусиятларини ўрганиш тилшуносликнинг долзарб масалаларидан бири
ҳисобланади. Шу маънода инглиз, ўзбек ва рус тилларидаги ғазначилик
соҳасида қўлланиладиган терминларнинг тарихий этимологиясини ўрганиш
бугунги кунда аҳамиятга моликдир. Ғазначилик
махсус ваколатли молиявий
ташкилот сифатида давлат молия-иқтисод инфратузилмасининг тарихан таркиб
топган қисмидир. Турли тилларнинг ғазначилик терминологияси тарихий
даврларда давлат томонидан мазкур ташкилотга юклатилган вазифаларга мос
равишда
шаклланиш
ва
ривожланишнинг
маълум
кўринишдаги
тенденцияларини бошидан кечирган. Тарихий жараёнлар
давомида туркий
тилларнинг узоқ муддатли ўзаро таъсири туфайли ўзбек тилида умумистеъмол
қатламдаги каби илмий-техник, диний ва ш.к. соҳаларда ҳам катта ҳажмли
арабча, айниқса, форсча сўзлар қатлами юзага келган. Масалан:
forfeit – штраф
– жарима (арабча); crisis – кризис – инқироз (арабча); reform – реформа –
ислоҳот (арабча); finance – финансы – молия (арабча); property – имущество –
мулк (арабча); price – цена – нарх (форсча); shortage – недостача – камомад
(форсча).
Ғазначиликка оид терминлар ҳақидаги маълумотлар кўпгина тарихий
манбаларда мавжуд. Масалан, инглиз тилида ғазначиликнинг келиб чиқиши
узоқ даврни ўз ичига олиб, дастлабки куртаклари қадимги Рим империясининг
ҳукмронлик даврига тўғри келиб, унда ғазнанинг икки тури мавжуд бўлган.
Император қўл остида бошқарилган ғазна –
fiscus, фиск, сенат бошқарувидаги
ғазна эса
aerarium, эрариум номи билан юритилган.
Фиск (казна, ғазна) лот.
Сават, кармон. Эра́рий (казна, ғазна)- лот. Aes: мис, бронза; танга, пул;
қимматли, қиймати баланд; мукофот маъноларини англатади.
XVIII асрда
Англияда ғазначилик тизими янада мукаммаллашиб, бу даврларда:
storehouse
(ғазна), treaserour (ғазначи), truchman (даллол), interpreter (тилмоч), czar (шоҳ)
каби сўзлар
қўлланган. Г.А. Николаева тарихий луғатида берилган ғазначилик
терминлари бугунги кунга қадар истеъмолда бўлгани аниқланди. Масалан
:
treasury – princely treasures, казна-государственная казна, ғазна-давлат
ғазнаси, treate(y)-переговоры, музокаралар. Ўзбек тилидаги илк ғазна
тушунчалари Хун давлати, Турк хоқонлиги, Турфон харобаларидан топилган
қадимги туркий ва суғд тилларидаги ёзма матнларда акс этган. Ўрта
асрлар
араб оламида ғазначилик ҳукмдор саройига хизмат кўрсатиш учун
мўлжалланган, турли масалалар бўйича маслаҳатчилар палаталаридан таркиб
топган. Ғазнанинг ҳисоб-китоби,
сарф-харажатлар идорасида юритилган
7
.
Наршахийнинг ёзишича, IX
–X асрларда Сомонийлар бошқаруви асосан
вазир,
7
Омельченко О.А. Всеобщая история государства и права. В 2-х т. 3-е изд., испр. – М.: ТОН-Остожье, 2000. Т.1 – 528 с.,
Т.2 – 496 с.