-ость:
отчетность,
ведомость,
задолженность; -ание (-ение): авансирование, ассигнование, регулирование,
финансирование; -ка: проводка, выборка; -ер/-ёр, -ор: дебитор, кредитор.
Бир моделли схема – бир хил деривация модели бўйича ҳосил бўлган
ясама сўзлар қатори: а) феъл асос + жараён ва жараён натижаси маъносини
англатувчи -ние, -ание, -ение, -ция, -ация, -ка суффикслари: приложение (к
контракту) (контрактга илова), распределение (тақсимот), обеспечение
(таъминот),
автоматизация
(автоматлаштириш),
документация
(ҳужжатлар) выборка (танлов); б) от+муассаса, ҳолат ёки масъул шахс
маъносини берувчи (-ство, -ер/-ор, -ист, -чик/-щик) суффикслари: казначейство
(ғазначилик), банкротство (банкротлик), финансист (молиячи), ревизор
(тафтишчи), бухгалтер (ҳисобчи), плательщик (тўловчи), поставщик
(таъминотчи); с) cифат+хусусият маъносини англатувчи (-ость) суффикси:
потребность, специальность, формальность, ответственность. Терминларни
ўзлаштириш ва реципиент тилнинг ўз ички қонуниятларига мослаштириш,
аффиксал усуллар ёрдамида янги терминларни ҳосил қилиш молиявий-
иқтисодий, жумладан, ғазначилик соҳасига оид рус терминологиясини
сезиларли даражада бойитди.
Диссертациянинг «Инглиз, ўзбек ва рус тилларидаги ғазначилик
соҳасига оид молия-иқтисод терминларининг чоғиштирма таҳлили» деб
номланган учинчи бобида ғазначилик соҳаси терминларининг тавсифлари
чоғиштирма аспектда таҳлилга тортилган. Инглиз ва рус тилларида
ғазначиликка оид терминларни шакллантиришнинг тобора сермаҳсул усуллари
ўзлаштириш, калькалаш ва морфологик усуллар ҳисобланиб, ғазначилик
терминларини ўзлаштиришнинг асосий манбаси лотин тили ҳисобланади.
19
Инглиз, ўзбек ва рус тиллари терминологиясида бевосита ғазначилик
терминосфераси билан алоқадор барқарор термин бирикмалар шаклланган.
Масалан: инглиз тилида, Treasury accounts, Treasury bill (TB, T-bill), Treasury
bond (T-bond), Treasury Budget, Treasury currency, Treasurystock, Treasury bill
rate, Treasury management system, Treasury tax and loan accounts, treasury
certificate, treasury bills.
Ўзбек тилида, Ягона Ғазна ҳисобварағи, ҳудудий ғазначилик, Ғазначилик
бош китоби, жамланган бюджет, бюджет харажатлари, молиявий назорат,
бюджетдан маблағ олувчилар, шартномалар.
Рус тилида, казначейская эмиссия, казначейские векселя, казначейские
ноты, казначейские облигации, казначейские обязательства, казначейские
билеты, федералное казначейство, корневой сертификат казначейство.
Инглиз тилида ғазначилик термин бирикмаларининг ясалиши «N+N» от +
от (существительное + существительное) ва «Adj+N», рус тилида уларнинг ҳар
иккаласи учун сифат + от «прилагательное + существительное» қолипи мос
келади (Adj+N) accounting period – учетный период (ҳисобот даври), tradeable
amount (битим тузиш учун зарур энг кам мол миқдори), differential analysis
(тафовутли таҳлил), interfering application (халақит берувчи талабнома),
(N+Adj) accounts receivable – дебиторская задолженность (дебиторлик қарзи),
assets backing (активлар билан таъминлаш), assets coverage (қарзни активлар
билан қоплаш); (N+N), collection advice (инкассо хабарномаси), amortization
period (қарзни бўлиб тўлаш муддати), gross amount (умумий сумма),
anticipation of payment (муддатидан олдин тўлаш).
Ғазначилик соҳасида қўлланувчи молия-иқтисод терминларини саралаш
жараёнида контекстуал термин бирликлар аниқланди. Я.М.Миркин таҳрири
остидаги изоҳли луғатидан олинган ва ғазначилик соҳасида қўлланилувчи 365
та термин бирлик умумадабий сўзлар бўлиб, фақат махсус ҳужжатларда
терминологик маъно касб этади. Жумладан , date – дата – сана – date of wedding
(дата свадьбы/тўй санаси; day – день – кун: (молиявий ва иқтисодий ҳисоб-
китобларда қўлланувчи вақт ўлчови) ~ of reckoning день расчетов (ҳисоб-китоб
куни); день сведения счетов (ҳисобларни таққослаш куни); business ~ рабочий
день (иш куни) effective – of registration день (совершения) регистрации (ценной
бумаги) (қимматбаҳо қоғоз)ни қайд қилиш куни); pay ~ платежный день, день
совершения платежа (тўлов куни, тўловни амалга ошириш куни) – beautiful day
(прекрасный день)(ажойиб кун)
9
.
Чоғиштирилаётган тилларда ғазначилик соҳасида эвфемизмлар аниқланиб,
бу ҳодиса мазкур тиллар учун кам характерлидир: « Tough time is back» (қийин,
оғир вақт), «Crisis is back» (яна инқирозга юзланиш), «Liquidity problem»
(қадрлилик, тез пулга айлантириш муаммоси), «Вankruptcy»; crisis «risk of a
downturn» (хавфли тушиш, турғунлик), «a period of uncertainty» (ноаниқлик
даври), «a slowdown» (сустлашиш), «slow economic growth» (иқтисодий
9
Миркина Я.М., Миркина В.Я. Англо-русский толковый словарь под ред. ПО ФИНАНСОВЫМ РЫНКАМ
Свыше 13 000 терминов. 2-е издание, дополненное и переработанное. –М.: Альпина Бизнес Букс, 2008. –784 с.
20
ўсишнинг сустлиги), «financial turbulence (молиявий беқарорлик), «financial
heart attack» (молиявий кризис) ва ҳ.к.
Ғазначилик терминологиясини луғавий-грамматик жиҳатдан таҳлил
қилиш, термин сифатида от туркумига оид бирликлар билан бир қаторда феъл
туркумидаги сўзлар ҳам қатнашиши аниқланди. Жумладан, Л.Г.Памухина
таҳрири остидаги Русча-инглизча луғатда берилган 603 бирликнинг атиги 3
таси феъл-терминлардир: «финансировать» (молиялаш), покупать (сотиб
олмоқ) ва платить (оплачивать) (тўламоқ)
10
. Ваҳолангки, аксарият жараённи
англатувчи от-терминлар феъллардан ҳосил бўлган: править, управлять
(бошқариш) – управление (бошқарув), сделать (қилмоқ) – сделка (битим),
предлагать (таклиф қилмоқ) – предложение (таклиф).
Аналитик инглиз тилига конверсия ҳодисаси хос бўлиб, ўзаро омоним
(шаклли лексемалар) бўлган от-терминлар ва феъл-терминлар ҳосил бўлади:
(3.1-жадвалга қаранг).
Do'stlaringiz bilan baham: |