Абдуллаева Шохида Наркуловна Сопоставительное исследование


Тадқиқот натижаларининг апробацияси



Download 0,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/38
Sana25.02.2022
Hajmi0,63 Mb.
#269284
TuriИсследование
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   38
Bog'liq
gaznachilik sohasida qollaniladigan moliyavij-iqtisodij terminlarning chogishtirma tadqiqi ingliz ozbek rus tillari misolida

Тадқиқот натижаларининг апробацияси. Тадқиқот натижалари жами 10 
та илмий-амалий анжуманда, жумладан, 4 та халқаро ва 6 та республика илмий-
амалий анжуманларида муҳокамадан ўтган.
Тадқиқот натижаларининг эълон қилиниши. Диссертация мавзуси 
бўйича жами 17 та илмий иш чоп этилган, шулардан, Ўзбекистон Республикаси 
Олий аттестация комиссиясининг докторлик диссертациялари асосий илмий 
натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрларда 7 та мақола, 
жумладан, 5 таси республика ва 2 таси хорижий журналларда эълон қилинган. 
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми. Диссертация таркиби кириш, уч 
боб, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва иловадан ташкил топган. 
Диссертация ҳажми 155 саҳифадан иборат. 


12 
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ 
Кириш қисмида тадқиқот мавзусининг долзарблиги ва зарурати 
асосланган, унинг республика фан ва технологиялари ривожланишининг 
устувор йўналишларига мослиги кўрсатилган, муаммонинг ўрганилганлик 
даражаси ёритилган, тадқиқотнинг мақсади, вазифалари, методлари 
тавсифланган, тадқиқот объекти, предмети аниқланган, ишнинг илмий 
янгилиги, олинган натижаларнинг ишончлилиги, илмий-амалий аҳамияти 
асослаб берилган, тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий этилганлиги, 
апробацияси, нашр этилган ишлар, диссертациянинг тузилиши ҳамда ҳажми 
бўйича маълумотлар келтирилган. 
Диссертациянинг 
«Ғазначилик 
терминларининг 
молия-иқтисод 
соҳасида тутган ўрни ва аҳамияти» деб номланган биринчи бобида 
терминология, термин, терминосферага оид назарий қарашлар, тилшуносликда 
терминларни таснифлаш муаммолари, шунингдек, жаҳон тилшуносларининг 
молиявий-иқтисодий терминлар юзасидан олиб борган илмий-назарий 
изланишлари тадқиқ этилган.
XX асрнинг 70-йиллари охирида В.П.Даниленко терминшунослик 
масалалари муҳокама қилинган, асосан, 40—70-йилларга оид қатор 
терминшуносликка бағишланган илмий ишларни таҳлил қилиб, «термин» 
тушунчасининг 19 та таърифини келтиради. С.Д.Шелов терминнинг табиатини 
ойдинлаштириш, унинг турлича таърифларини қиёслаш ва баҳолаш мақсадида 
XX асрнинг 80—90-йиллари ва XXI аср бошида эълон қилинган тилшунослик 
ва терминологияга оид илмий ва ўқув нашрлари, луғат ва маълумотномалардан 
олинган 31 та таърифни таҳлил қилиб, уларни қуйидагича умумлаштиришни 
таклиф этади: агар тил белгиси (сўз бирикмаси, сўз қўшилмаси, алоҳида 
символли сўз бирикмаси ёки сўз қўшилмаси ва ҳ.к.) билимнинг қайсидир 
соҳасига оид тушунчани ифодаласа ва шунга мувофиқ ушбу тил белгисини 
англатган бирликлар онгли равишда танлаган дефиниция (изоҳ, тушунча)га эга 
бўлса, у термин саналади
5

П.Нишоновнинг таъкидлашича, «Термин – тузилишига кўра сўз ёки сўз 
бирикмаси бўлиб, семантикаси жиҳатидан махсус соҳа доираси билан 
чегараланган ва шу соҳага оид тушунчани ифодаловчи лексик бирликдир». 
Термин – мазмунан муайян мантиқий тушунчалар тизимидаги маълум бир 
бирлик билан шартсиз равишда (мажбуран) нисбатланадиган (қиёсланадиган) 
сўздир. Бизнингча, термин ўз лингвистик табиатига кўра, адабий тил луғавий 
тизимининг ажралмас таркибий қисми бўлиб, бошқа тоифадаги сўзлардан 
илмий, техникавий ёхуд бошқа касбий тушунчаларни аниқ, ихчам ифодалаши 
ва ахборотга бойлиги билан ажралиб туради. 
Лингвистик 
ёндашувга 
мувофиқ 
термин 
тизимлилик 
билан 
характерланувчи
6
ва илмий дефиницияда ифодаланган бир маънога эга объект 
сифатида талқин қилинади. Термин контекст таъсирига учрамайди. У услубий 
6. Шелов С.Д. Еще раз об определении понятия «термин»// Вестник Нижегородского университета им. Н.И.Лобачевского. 
Лингвистика, 2010. – №4 (2). – С.795-799. 
6
Головин Б.Н., Кобрин Р.Ю. Лингвистические основы учения о терминах. – М.: 1987. – С.78. 


13 
нейтрал бўлиб, асосан, функционал муҳитда, яъни турли билим соҳалари 
мутахассис ва тадқиқотчилари томонидан ишлатиладиган матн ва ҳужжатларда 
қўлланади. Термин бирликлар ўзаро алоқадор бўлиб, яхлит ҳолда терминологик 
майдонда терминлар тизимининг ядросини ташкил қилади. Терминологик 
майдон таркибига терминлар тизими ва умумистеъмол лексикаси чегараси 
(периферияси)да жойлашган термин бирликлар ҳам киради.
Терминосфера, терминосистемага оид турли фикрлар таҳлилига 
асосланиб, илк бор ғазначилик терминологияси семантик майдонининг 
структур жиҳатдан микро майдонларга ажратилиши ишлаб чиқилди (1.1-расмга 
қаранг).
1.1-расм 

Download 0,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish