(синтактик); 4) конверсия; 5) акроним ва аббревиатуралар. Ташқи манба эса сўз
ўзлаштиришдир.
6. Ижтимоий-иқтисодий ва илмий тушунчаларни ифодалаш жараёнида
қўшма ва бирикма терминларнинг муқобили бўлмиш акроним ва
аббревиатуралар катта аҳамиятга эга бўлиб, оғзаки ва ёзма нутқнинг тежамкор
воситаси вазифасини бажаради. Тадқиқот жараёнида мазкур хусусият аксарият
инглиз тили ғазначилик терминларига хосдир. Таржимада уларни ташкил
этувчи сўзларнинг ички боғлиқлиги инобатга олинади. Уларни кенгайтирилган
шакл орқали талқин қилиш, айрим ҳолларда эса изоҳли таржима усулидан
фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.
7. Ғазначилик терминологияси тадқиқи натижаси инглиз ва рус тилларидан
лексик-семантик ўзлаштириш ёки калькалаш орқали термин ўзлаштириш соҳа
терминологик тизимининг бойишида муҳим роль ўйнашини кўрсатди. Ўзбек
тилида рус тили терминларининг тўлиқ калькаси кузатилади. Бу биз
чоғиштирган
ғазначилик
соҳасида
қўлланадиган
молия-иқтисод
терминларининг тарихий тараққиёти билан ҳам изоҳланади.
8. Чоғиштирилган уч тилнинг замонавий ғазначилик терминологиялари
таркибидаги итальян, француз, грек, лотин, форс, араб ва бошқа тиллардан
ўзлашган терминлар ўзига хос тавсиф ва таснифга эга. Чор Россияси Марказий
Осиёни босиб олишидан олдин ўзбек тилида форсий ва арабий терминлар
нисбатан салмоқли ўринни эгаллаган. Бугунги кунга келиб эса, ўзбек тили
ғазначилик терминологиясининг илмий тадқиқи шуни кўрсатадики, ғазначилик
соҳасига оид замонавий тушунчаларни форсий ва арабий терминлар ифодалай
олмаганлиги боис, соҳа терминологиясида рус ва Ғарбий Европа тилларининг
таъсир доираси устунлиги яққол сезилмоқда.
9. Калькалаш ва транслитерация усуллари янги тушунчаларни ўзлаштириш
жараёнида муҳим роль ўйнайди. Мазкур жараёнлар ўзбек тили ғазначилик,
молия-иқтисод терминологиясининг ўзига хослигини белгилайди. Инглиз ва
рус тилларидан фарқли равишда ўзбек тилининг ўзига хослиги қуйидаги
моделларда намоён бўлади: Uz+Uz (ўзбек тили терминлари ёки умумадабий
сўзлари); Uz+Rus ёки Rus+Uz (рус тили терминлари ёки умумадабий сўзлари ва
ўзбекча сўз ясовчи аффикслар); Uz+Rus int ёки Rus int+Uz (русча-
интернационал терминлар ҳамда ўзбекча сўз ясовчи аффикслар); Rus+Rus ёки
Rus int+Rus int (фақат рус ёки русча-интернационал терминлар), шунингдек,
26
каммаҳсул ҳисобланган модель Eng+Uz. Мазкур моделлар ўзбек тили
ғазначилик терминологиясининг шаклланиш ва ривожланиш тарихини ҳамда
мазкур соҳанинг бойишида тиллараро корреляцион алоқаларнинг роли ва
ўрнини акс эттиради. Қолаверса, мазкур моделлар, инглиз тилида бўлгани
сингари, ўзбек ва рус тиллари ғазначилик, молия-иқтисод терминологик
тизимларининг шаклланиш ва амал қилиш тарихи бир неча юз йилларга бориб
тақалишидан далолат беради. Мазкур моделлар асосида ҳосил бўлган
терминлар ўзининг лексик-семантик ва структур жиҳатдан ноёб, ўзига хос,
ғазначилик, иқтисодий ва молиявий соҳалар эволюцияси жараёнида
интернационал ва интерлингвал терминларга айланган ўзлашма терминларнинг
аҳамияти беқиёс эканлигидан далолат беради.
10. Ғазначилик терминларини инглиз тилидан рус ёки ўзбек тилига
таржима қилиш жараёнида тилларнинг грамматик, фонетик, лексик-семантик
ва стилистик жиҳатдан турлилигини ҳисобга олиш мақсадга мувофиқ. Инглиз
тилининг эвфемизация ва контекстуализация тенденциялари натижасида юзага
келадиган кўп маънолиликни инобатга олиш лозим. Бундан ташқари, инглиз
тилида фаол қўлланадиган кўп компонентли терминларни қисқартириш
(аббревиация) тенденцияси билан боғлиқ жараёнлар, шунингдек, терминлашиш
ва детерминлашиш сингари ҳодисалар эътиборга олиниши зарур.
27
Do'stlaringiz bilan baham: |