Безакли расм. Болаларнинг безакли расмлар солишга оид ижодларини
ривожлантириш, уларни ўзбек халқ анъаналари асосида нақш яратишга ўргатиш (хон атлас,
дўппи).
Рўзғор асбобларини (гиламча, сўзана, куйлакни) акс эттирувчи нарсаларни тўртбурчак,
айлана нақшлар билан ишлатиш орқали болаларни рангларни ҳис қилишга ўргатиш.
Безакли расм элементларининг номларини билиш – жимжимадор ва бодом нақшли.
Янги ранглар уйғунлигини ҳосил қилиш учун рангларни аралаштириб янги ранг ясашни
билиш. Рангли, қора ва оқ фонда мустақил нақшларни композициялаш устида бош қотириш.
Турли ҳажмдаги силуэт қоғозларга, жумладан, рўзғор буюмлари ва либосларни
ифодаловчи силуэтларга майда ва йирик элементлардан нақшлар чизиш.
1-2 хил рангли ва ранг-баранг нақшлар чизишда рангларни ҳис этиш лаёқатини
ривожлантириш. Индивидуал ва жамоавий безакли композициялар яратиш.
Ўзбек ва бошқа халқлар амалий санъати анъаналарига асосланиб, турли фонда ва ҳар
хил ҳажмда безакли нақшлар чизиш.
Нақшлар композициясига ўсимликлар элементларини (ранглар, мевалар, япроқлар,
жимжима нақшлар) киритиш, қуш ва ҳайвонлар тасвирини ранг ва нақш элементлари билан
уйғунлаштириб тақдим этиш.
Фикран миллий нақш элементларидан фойдаланиб, безакли композициялар тузиш, ясси
шаклли нақшлар ишлаш, жамоа меҳнатида қатнашиш. Композицияларни якка ўзи ва 3-4
кишилик кичик жамоа билан бирга ишлаш.
Ўзбек халқ миллий чинни буюмлари (чойнак-пиёла, коса, обдаста лаган) силуэти
(шакли)га нақшлар (илмоқ, гажак, чизиқчалар, таёқчалар) чизиш.
Пластилин (лой) билан ишлаш. Содда шаклли нарсалар (мева ва сабзавотлар) ва халқ
усталари анъаналарига асосан, бирмунча мураккаб сопол ўйинчоқлар (эчкича, туя, от) ясаш.
Пластик материаллардан нарса ясашнинг турли усулларини эркин қўллашга ўрганиш,
шаклнинг асосий қисми ва бошқа қисмлари, уларнинг бўлаклари, тасвирланган
объектларининг характерли хусусиятларини тақдим этиш, ёғоч қалам ва бармоқлар ҳаракати
орқали шакл юзасини қайта ишлаш, силлиқлаш ва мукаммаллаштиришни ўргатишни давом
эттириш.
Болалар катта ҳажмли фигуралар: шар, цилиндр, конус ҳақидаги билимларга таяниб,
нарса шаклини илк марта ўрганиб чиққанларидан сўнг, унинг алоҳида қисмларини ажрата
олишлари ва номини айтиб беришлари ҳамда ясашлари лозим.
Тасвирий ифодалар яратиш билан бирга, инсон ва ҳайвонга хос динамика
хусусиятларини акс эттириш (қизча рақс тушмоқда, қушча учишга ҳозирланмоқда).
Пластик материаллардан нарса ясаганда болаларда композиция туйғусини
ривожлантириш, 2-3 фигурадан иборат мураккаб бўлмаган ҳайкалтарошлик маҳсулотлари
гуруҳини ҳосил қилиш, фигураларни умумий асосга бирлаштириш («Чанғичилар», «Болалар
қорбўрон ўйнашмоқда») .
Турли идиш-товоқлар ясаш (пиёла, коса, чойнак), уларнинг сиртқи қисмини бармоқ
учлари ва ёғоч қалам билан силлиқлаш.
Динамик ҳаракат ва яхлит тасвирнинг бўлакларда ифодаланишини назарда тутиб, 2-3
фигурали ҳайкалтарошлик нарса-буюмлари композициясини ҳис этишни ривожлантириш.
Бир парча яхлит пластик материалдан нарса ясаш. Ясалган нарсани ҳаракатда тасвирий
ифодалаш («Чанғичилар», «Болалар қорбўрон ўйнашмоқда»).
Инсон, жонивор ва ўйинчоқларни ҳайкалтарошлик асосида тасвирлаш («Биз байрамга
чиқдик», «Ҳайвонот боғи», «Шохга қўнган қуш »). Пластик материалдан турли идиш-
товоқлар ясаш. Бармоқ ва ҳайкалтарошлар рангли қалами билан шакллар сатҳини қайта
ишлашга ва рельефлар билан безашга ўрганиш.
Кишилар ва жониворлардан иборат гуруҳли ҳайкалтарошлик тасвирларини ясаш.
Пластик материаллардан нарсалар ясаш техникаси ва усулларини машқ қилиш.
Халқ ижодий анъаналари асосида ўйинчоқ, барельеф кабилар ясаш (афсонавий қуш,
эсдалик буюмлар, шунингдек, лойга безакли ишлов беришни билиш). Болалар барча
123
босқичларни мустақил бажаришлари лозим: пластина (ясси, қаттиқ жисм) ясаш, жисм
релефини стек (ҳайкалтарошлар ишлатадиган қалам)да чизиш. Ясалган нарсани гуаш ёки
темпера (тухум сариғидан тайёрланган) бўёқлари билан бўяш.
Халқ ўйинчоқларига ўхшатиб безакли фигуралар ясаш ва бўяш.
Халқ ижоди анъаналарига кўра, ўйинчоқ, барелефлар ясаш (совға буюмлари, от, туя
кабилар). Сополга безак ишлаш ва ангобда (гилдан тайёрланган махсус бўёқда) бўяш.
Ясалган безакли маҳсулотларни мустақил равишда текшириб чиқиш, уларга эстетик
баҳо
бериш,
тавсирий
терминологиядан
фойдаланиш
(ҳайкалтарошлик,
стек
(ҳайкалтарошлар қора қалами), ангоб).
Do'stlaringiz bilan baham: |