Кичик гуруҳ (3-4 ёш)


Жонли ва жонсиз табиат тўғрисида тасаввурга эга бўлиш



Download 1,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet138/151
Sana21.02.2022
Hajmi1,41 Mb.
#25011
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   ...   151
Bog'liq
bolazhon

Жонли ва жонсиз табиат тўғрисида тасаввурга эга бўлиш 
Жонсиз табиат. Болаларда жонсиз табиат ҳодисалари ҳақидаги тасаввурларини 
шакллантириш.
Ҳаво, магнитнинг хусусиятлари билан таништириш. Болалар учун тушунарли 
воситалар ёрдамида ҳаво ҳамма жойда: сувда, ғиштда, ерда ва шу кабиларда мавжудлигини 
тажрибалар орқали кўрсатиш. Ҳавонинг қайишқоқ бўлиши, маълум ҳажмни эгаллаши (совун 
кўпикларини 
пуфлаш, 
шарларни 
пуфлаш) 
мумкинлигини 
кўрсатиш. 
Ҳаво 
ҳаракатланади(шамол) ва у ҳаракат қилиб, предметларни жойдан-жойга кўчириши ва 
шунингдек, ҳаракатга қаршилик кўрсатиши мумкин(парашют). 
Болаларни магнитнинг хусусиятлари билан таништириш. Магнит ўзига металл 
буюмларни тортиши, магнитнинг хусусиятлари тўсиқлар орқали ҳам намоён 
бўлиши(магнитга предметлар сув, қоғоз, пластмасса, ёғоч, картон орқали ҳам тортилиши). 
Магнит ўзига тортиши ва ўзидан итариши билан таништириш. 
Ўсимликлар дунёси. Болаларни янги хона ўсимликлари билан таништириш. Уларнинг 
хусусиятлари: шакли, ҳажми, пояси, барглар, гулининг рангини ажратиш ва характерлашга 
ўргатиш. Ўсимликларнинг ёруғлик, иссиқлик, нам, озиқлантирувчи тупроққа эҳтиёжлари 
ҳақидаги тасаввурни шакллантириш. Болаларни ёруғликни севувчи ва салқинга чидамли, 
сувни севувчи ва сувсизликка бардош берувчи ўсимликларнинг ташқи тузилишига қараб
фарқлашга ўргатиш. 
Сабзавотларнинг (8-9 хили), мева (5 хили)ларнинг ва цитрус ўсимлик (3-4 
хили)ларнинг шакли, ранги, ҳажми, таъми, озиқ-овқат сифатида қўлланилиши, белгиларга 
қараб қиёслаш ва характерлай олиш кўникмасини шакллантириш, умумлаштирилган 
(сабзавотлар, мевалар, гуллар) сўзларни қўллашга ўргатиш 
Болаларда табиатдаги гўзалликдан завқ олишни тарбиялашни давом эттириш. Улар 
онгига табиатга зарар етказмаслик, экологияни зарарламаслик (теварак-атрофни ифлос 
қилмаслик, ўт-ўланларни босмаслик, дарахт шохларини синдирмаслик, ҳайвон ва қушларга 
озор бермаслик, уяларини бузмаслик, гулларни юлмаслик, бунинг оқибатида гуллар, 
капалаклар йўқ бўлиб кетиши, чумолиларнинг инини бузмаслик ва ҳ.к.)ни болалар онгига 
сингдириш.
Болаларнинг ҳовлидаги барча ўсимликлар ва хонаки(қишда вақтинча ўтказилган) 
ўсимликларнинг ёруғликка, иссиқликка, сувга, (озуқа) тупроққа бўлган эҳтиёжлари ҳақидаги 
тасаввурларини аниқлаш. Ўсимликларнинг ўсиш ва ўсмаслиги шарт-шароитларининг 
мавжудлиги ва уларнинг турлича талабларга боғлиқлигини белгилашга ўргатиш. 
Ўсимликларнинг ўсиши учун ҳаво, сув, қуёш, озуқали тупроқ зарурлигини амалий 
ишлар орқали таништириш. 
Болаларнинг ўсимликларни турли йўл билан кўпайтириш ҳақидаги билимларини 
кенгайтириш. Ўсимликлар қаламчасидан, пиёзидан, бутасини ажратиб экишдан униши 
мумкинлигини хонаки ўсимликлар мисолида кўрсатиш. Ўсимликнинг ўсиши учун ёруғлик, 
сув, иссиқлик, озуқали тупроқ зарур эканлиги тўғрисидаги билимларини тажриба, амалий 
машғулотлар орқали такомиллаштириш. Баҳор гуллари ҳақидаги тасаввурларини аниқлаш, 
болаларни уларнинг ранги, шакли, гуллари, япроқларининг ҳажми, белгиларига қараб 
қиёслаш асосида характерлашга ўргатиш.
Эрта гуллайдиган ўтсимон, бутасимон ўсимликлар ва дарахтлар билан таништиришни 
давом эттириш. Баъзи дарахтлар(ўрик, бодом) аввал гуллаб, сўнг барг чиқариши, баъзилари 
эса барг чиқариб(олма, беҳи) сўнг гуллашини тушунтириш. 


118 
Болалар билан биргаликда мактабгача таълим муассасаси ҳовлисида дарахт ва гул 
кўчатларини экиш, тагини юмшатиш ва суғоришга ўргатиш. Қуриган шох-шаббаларни 
қирқиш, кўмилган гул, ток ва анор кўчатларини очиш ва уларни парвариш қилиш 
кўникмасини ҳосил қилиш. 
Боғ, полиз ва гулхонада сабзавот ва гул экинлари етиштириш ҳақидаги болалар 
тасаввурларини бойитиш. Ўсимликларнинг айрим турлари мисолида болалар уларнинг 
уруғдан кўкариб, то уруғ бергунигача бўлган ўсиш ва ривожланиш даврининг изчиллигини, 
униб чиқиши учун зарур бўлган шарт-шароитларни, уларни парваришлаш усулларини 
болалар онгига сингдириш, амалда кузатиш ишларини олиб бориш.
Ёввойи ўсимликлар уруғини тўкиб кўпайиши ва маданий ўсимликларни инсон 
томонидан етиштирилиши, маданий ва ёввойи ўсимликларнинг инсон ҳаётидаги аҳамияти, 
барча ўсимликларни эҳтиёт қилиш ва уларни қўриқлаш асосида маданий ва ёввойи 
ўсимликлар ҳақида умумий тасаввурни шакллантириш. Ўсимликлар қандай белгилари 
асосида (хонаки, дала, полиз экинлари)маданий ўсимликлар (ўрмон, ўтлоқ экинларини), 
ёввойи ўсимликларга бўлиниши тўғрисидаги тушунчаларини шакллантириш, гуруҳдаги 
гуллар номини билиш. 

Download 1,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish