Кичик гуруҳ (3-4 ёш)



Download 1,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet146/151
Sana21.02.2022
Hajmi1,41 Mb.
#25011
1   ...   143   144   145   146   147   148   149   150   151
Bog'liq
bolazhon

Мусиқа 
Мусиқа тинглаш. Мусиқа асарининг гўзаллигини ҳис қилиш, мазмунини тушуниш
Ватанга мухаббат ҳисси, миллий ғурурини шакллантириш, ёрқин ифода воситаларини 
фарқлаш, мусиқанинг 2-3 қисмли шаклини мустақил фарқлай олиш (“Ўзбекистон Давлат 
мадҳияси” М.Бурхонов, “Туркистон фарзандимиз” Д. Омонуллаева, “Ўзбекистон мустақил” 
М. Дадабоев).
Мусиқа асарининг кириш қисми, банд ва нақарот қисми, шунингдек хотимасини 
фарқлашга ўргатиш. Мусиқа воситасида болаларнинг ички дунёсини бойитиш, уларда 
эстетик дидни шакллантириш. Ўзбек мумтоз, замонавий шунингдек, жаҳон мумтоз 
мусиқаси намуналаридан (“Серенада” Ф.Шуберт, “Касал қўғирчоқ” П.Чайковский, 
“Шахерезада”( парчалар) Римский-Корсаков) болаларни баҳраманд қилиш. Турли жанр ва 
турли кайфиятдаги асарларни (“Туркча марш” В.Моцарт, “Доира ва чилдирмада чал” 
Д.Омонуллаева “Итальян полька” С.Рахманинов, “Қўғирчоқнинг алласи” А.Муҳамедов, 
“Салимвойнинг товуғи” И. Акбаров, “Ойижон” ўзбек халқ қўшиғи) тинглаш ва фарқлаш, 
мусиқий образнинг мусиқий-интонацион ривожланишини кузатиш, ифода воситалари билан 
таништириш (“Суворий” Д.Кабалевский “Қўнғироқчалик чана” В.Агафонников).
Дутор, рубоб, каби халқ чолғу асбоблари ижросида куйларни (“Ўзбек халқ куйлари” 
Т.Ҳолиқов, “Дутор баёти” ўзбек халқ куйи, “Тановор”-Т.Ражабий (рубоб), “Нола”-
Т.Алиматов (танбур) тинглаш ва овозидан фарқлашга ўргатиш. Мажор (очиқ, ёруғ ва ҳ.к.) ва 
минор (ғамгин, ҳафа, қоронғу ва ҳ.к.) ҳақида тушунча бериш; 


126 
Болаларни жонли ижро билан бир қаторда аудио ва видео тасмаларга ёзилган куй ва 
қўшиқлар, шеърият намуналари, бадиий сўздан баҳраманд қилиш. Болаларнинг ёшига мос 
ва уларга тушунарли мазмундаги опера ва балет асарлари билан таништириш. 
Мусиқий-ритмик ҳаракатлар. Рақс элементларини мусиқага мос, аниқ бажариш 
билан бирга рақслардаги безак ҳаракатлари билан таништириш. Юриш, югуриш, сакраш, 
олдинга ва ёнга ҳаккалашни безак ҳаракатларини қўшиб бажаришга ўргатиш. Мусиқа 
остида қаторларга сафланиш, бир қатор бўлиб юриш ва югуриш, катта ва кичик доира 
қуриш каби ҳаракатларни, давра қўшиқларини мустақил ижро этиш. Тиззаларни ярим букиб 
юриш (“Марш”С.Абрамова), ҳаккалаб сакраш (“Стукалка” украин халқ куйи), оёқ учида 
енгил югуриш (“Югурамиз” Е.Тиличеева), тактнинг кучли ҳиссасига оёқ тўпиллатиш, чапак 
чалиш ёки бирон предметни (рўмолча, гул, копток ва ҳ.к.) қўлдан қўлга узатиш (“Чертмак” 
ўзбек халқ куйи). Жуфт бўлиб юриш ва енгил югуриш, жуфтликда рақс ҳаракатларини 
бажариш. Ҳаракатли ўйинлар ўйнатиш (“Бойланди”, “От ўйини”, “Бойчечак”, “Ҳурмача 
боғи”), давра қўшиқларини ижро этиш (“Неваралар қўшиғи”, “Полвон бўламан” “Кенг 
Туркистон” Н.Норхўжаев), турли жиҳозлар (байроқчалар, коптоклар, шарлар ва ҳ.к.) билан 
машқлар ижро этиш (“Ўзбекистон”, “ Бинафша” гурухи мусиқаси). 
Рақс. Ўрганилган рақсларни мустақил ижро этиш, якка ижро эта олишга эътибор 
қаратиш, жуфтликда ва эркин рақслар ижро этишга ўргатиш. “Ўзбекча рақс” (“Норим-
норим” ўзбек халқ куйи), “Жуфтли рақс” (Д.Зокиров мусиқаси), “Замонавий рақс” (мусиқа 
раҳбари ихтиёрига кўра). 
“Жуфтликда полька” (“Янка полькаси” чех халқ куйи), “Ўзбекча рақс” 
(Ғ.Собитов), «Қорпарчалар рақси», «Шиқилдоқлар билан рақс», “Қўғирчоқлар билан 
рақс”, “Ўғил болалар рақси” (мусиқа раҳбари ихтиёрига кўра танланган куйларга), “Баҳор 
вальси” Мирзаев (С.Рахманинов “Полька”), “Гуллар билан рақс” (ўзбек халқ куйи), “Баҳор 
вальси” (М.Мирзаев), “Ҳаккалакам ўйнасам” (“Марварид” гуруҳи), “Замонавий қизалоқ”, 
“Хайрлашув вальси”. 

Download 1,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   143   144   145   146   147   148   149   150   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish