Кичик гуруҳ (3-4 ёш)



Download 1,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet147/151
Sana21.02.2022
Hajmi1,41 Mb.
#25011
1   ...   143   144   145   146   147   148   149   150   151
Bog'liq
bolazhon

Қўшиқ айтиш. Болалар овозини шикастланишлардан асраб-авайлаб ривожлантириш. 
Тўғри нафас олиш ва тўғри куйлаш малакаларини шакллантириш. Болаларнинг ёш 
хусусиятлари ва овоз диапазонларини ҳисобга олиб репертуар танлаш, қўшиқ матни ва 
оҳангини аниқ ифода этиш. Чолғу асбоби жўрлигисиз куйлаш, қўшиқнинг банд ва нақорот 
қисмларини фарқлай олишга ўргатиш. Болаларда қўшиқ ижрочилиги, чолғучилик ва 
актёрлик қобилиятларини мужассам ривожлантириш мақсадида “Гул яхши, лола яхши” (Л. 
Муждабоева), “Булубулча” (С.Бобоев), “Қиличми-тўқмоқ”, “Шафтолига саволим”, “Юртим 
чиройли” (Н.Норхўжаев), “Пахтаой” (Ф.Назаров) “Алла”, “Космонавтлар” (Д.Омонуллаева), 
“Арча қўшиғи” (Ғ.Қодиров), “Қорбобо”, «Қорқиз», «Боғча опажон», «Нурли қуёнча» 
(В.Рўзметова), «Биз аскармиз», «Қадим турон» (Н.Норхўжаев), «Офтоб яхшими, одоб 
яхшими» (М.Икромова). «Шўх чумчуқ» (М.Отажонов), «Онажоним», «Наврўз муборак» 
(М.Дадабоев), “Тойчоғим”, «Майса», «Капалак», «Онажон» (З. Қаюмова), «Булбулча 
қўшиғи» (А.Мансуров), «Юртимда байрам бўлсин» Л.Турсунова, «Фонтан» (А.Берлин) каби 
қўшиқларни ўргатиш тавсия этилади. 
Болалар чолғу асбобида чалиш. Жамоа бўлиб ижро этиш малакаларини 
ривожлантириш билан бирга ансамбль бўлиб ижро этишга ўргатиш. Ижрони баравар
бошлаб, биргаликда якунлаш, куйни мустақил ижро этишга ўргатиш. Болаларда 
чолғучиликка оид ижодкорликни ривожлантириш.  
Мусиқа раҳбарига жўр бўлиб ижро этиш («Олма» К.Абдуллаев, «Марш» И.Акбаров), 
зарбли чолғуларда жўр бўлиш («Ғамгин қўғирчоқ» А.Тамаси, «Диалог» Б.Барток). Қўшиққа 
чолғуларда жўр бўлиш («Онажоним» М.Дадабоев, «Лайлак келди» ўзбек халқ қўшиғи), халқ 
куйларини чалиш («Яллама ёрим» ўзбек халқ куйи, «Бибигул» Қорақалпоқ халқ куйи, «Во 
поле берёза стояла» рус халқ қўшиғи), чолғу асбоби жўрлигисиз, мустақил ижро этишга 
ўргатиш («Ах, вы сени» (рус халқ қўшиғи «Кари наво» ўзб халк куйи, «Асп буламан» ўзб 
халк куйи). 


127 
Ўйин. Саҳна нутқи, яъни ифодали ва аниқ талаффуз қилишни ва саҳна харакати 
эркинлигини шакллантириш. Ушбу мақсадда айрим эртакларни («Олтин тарвуз», «Зумрад ва 
Қиммат») саҳналаштириш, мусиқалаштиришга эътибор қаратиш. 
Харакатли ўйинлар орқали диққат-эътибор, чаққонлик ва зийраклик, ҳаракатларни 
мусиқага мослаш каби сифатлар билан бирга болаларни жисмоний ривожлантириш. «Оқ 
теракми, кўк терак», «Дор ўйин», «Бойланди» шулар жумласидандир. Қўшиқларни 
саҳналаштириш орқали ҳаракатли уйинлар ташкил қилиш («Кичик боғбон» И.Акбаров, 
«Деҳқон қўшиғи» ўзбек халқ қўшиғи), давра қўшиқларини ўргатиш («Тинчлик қўшиғи» 
(С.Бобоев), «Тинчлик бўлсин» (М.Икромова). 
Болаларда мусиқий-таълимий ўйинларга бўлган қизиқишни орттириш. Ушбу 
ўйинларда болаларнинг мусиқий билимларга ўргатиш, олинган билимларни мустаҳкамлаш 
билан бирга ўйинларда зийракликни ривожлантирадиган топшириқларни бериш. Мусиқий-
таълимий ўйинлардан «Мусиқали лото», мусиқанинг кайфиятини фарқлашга ўргатувчи 
«Эртак қаҳрамонлари», «Куламизми, йиғлаймиз?», «Кайфият» ўйинлари, тембрларни 
фарқлашга ўргатувчи «Овозидан топ», «Ўрмонда», «Уч айиқ», «Қайси чолғу чаляпти?» 
ўйинлари, ритмни ҳис қилишга ўргатувчи «Узун, қисқа таёқчалар», ноталар билан 
таништириш ва ноталар чўзими ҳақидаги билимларни мустаҳкамловчи «Ғадир-будир 
ноталар», «Ноталарнинг уйчаси», ўйинлари, темпни фарқлашга ўргатувчи «Денгизми, 
ирмоқ», 
«Бармоқлар» 
ўйинлари, 
товуш 
баландлигини 
фарқлашга 
ўргатувчи 
«Қўнғироқчалар», «Қуш ва қушчалар» ўйинлари, чолғулар билан таништиришга қаратилган 
«Қайси чолғу чаляпти», «Сирли қутича», «Оркестр» ўйинларини ташкил этиш тавсия 
этилади. Пефокарталар ва пиктограммалар оркали болалар билимни аниклаш.

Download 1,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   143   144   145   146   147   148   149   150   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish