Кичик гуруҳ (3-4 ёш)



Download 1,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/151
Sana21.02.2022
Hajmi1,41 Mb.
#25011
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   151
Bog'liq
bolazhon




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ 
 
МАКТАБГАЧА МУАССАСАЛАР ХОДИМЛАРИНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ 
ВА МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ РЕСПУБЛИКА ЎҚУВ-МЕТОДИКА 
МАРКАЗИ 
 
 
 
 
 
 
БОЛАЖОН 
таянч дастури 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
Тошкент-2010 
 



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ 
 
МАКТАБГАЧА МУАССАСАЛАР ХОДИМЛАРИНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ 
ВА МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ РЕСПУБЛИКА ЎҚУВ-МЕТОДИКА 
МАРКАЗИ 
 
 
 
 
 
 
БОЛАЖОН 
(Такомиллаштирилган “Мактабгача ёшдаги болалар 
ривожланишига қўйиладиган Давлат талаблари”
асосида ишлаб чиқилган) 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
Тошкент-2010 



 
Ушбу дастур “Мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган 
Давлат талаблари” асосида ишлаб чиқилди. 
Дастурда илк ёшдан 6-7 ёшгача бўлган болаларни жисмоний, ижтимоий- 
ҳиссий, нутқ, ўқиш ва саводга тайёрлаш, ақлий ривожлантириш бўйича 
педагогик вазифалар асосида ҳар бир ёш гуруҳ болалари ўқув йили охирига 
келиб эгаллашлари лозим бўлган билим, малака ва кўникмаларнинг зарурий 
ҳажми берилган. 
Дастур мактабгача таълим муассасалари педагоглари, ота-оналар, болалар 
тарбияси билан қизиқувчи барча мутахассис ва методистларга мўлжалланган.
Н а ш р у ч у н м а с ъ у л: 
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири А. М. Мараҳимов 
Илмий маслаҳатчилар: ф.ф.н. Б.Х.Данияров, п.ф.д., Ф.Р.Қодирова
Тузувчи муаллифлар: 
С.С. Мирджалилова 
М.Ш. Расулева, п.ф.н., доцент 
Д.Шарипова, п.ф.д., профессор 
З. Ибрагимова, ф.ф.н. 
Т.Л.Чаброва, п.ф.н. 
М.Файзуллаева 
М.Рустамова 
З. Раҳимова 
Д. Муҳитдинова 
З. Раҳмонқулова 
К.Низомова 
М.Нурматова 
С. Абдуллаева 
Д. Тошмуҳамедова 
Тақризчилар:
Низомий номидаги ТДПУдоцентлари: Ш.Тошпўлатова, Х.Жабборова,
Ш. Хасанова, Б.Бойматова, Н. Ш. Нурмуҳамедова, Г.Шарипова, А.Шахмурова,
катта ўқитувчи Н.Қудратова; 
Тошкент педагогика коллежи директори, п.ф.н.М.Тожиева, катта 
ўқитувчилари: Д.Каримова, Н.Юсупова, Ф.Юнусова, З.Нодирова, М. Камолова; 
Тошкент шаҳар Юнусобод тумани 460-МТМ мудираси Х.У.Ризаева, 
Учтепа тумани 19-МТМ методисти С.Мажидова, Собир Рахимов тумани
229-МТМ мусиқа раҳбари М.Икромова
Муҳаррирлар: Ш. Ш. Шомансуров, Н.Соатова 
Муассис: Ж. Кўчаров 
Ўз.РХТВнинг ММХҚТМОРЎММарказидаги ИМКнинг 16.07.2010 йил
3-сонли навбатдан ташқари йиғилишида нашрга тавсия этилган. 



К И Р И Ш 
Бугунги болалар қаерда яшашидан қатъий назар, доимий равишда ижтимоий, сиёсий, 
экологик, илмий, техникавий ва индустриал соҳалардаги ўзгаришлар билан тўқнаш 
келишларига тўғри келади. 
Боланинг ривожланиши ва ўсиши узлуксиз давом этадиган 
жараёндир. Бу даврда унинг 
шахс сифатида шаклланиши, илк бор оламни атрофидаги ашё ва 
буюмлар орқали англаб, ундан ўзича маъно топишга интилиши, қизиқиш ва ҳиссиётлари 
ривожланишини кузатамиз. 
Ҳaётнинг ҳар бир дaври, ривожланиш хусусиятлари ва эҳтиёжларига кўра ўзига хос 
босқичларга эга. Боланинг ўсиб, улғайишида мaктaбгача бўлган дaврни шулар сирасига 
киритиш мумкин. Бoлaлaр оҳанграболи олам ҳисобланиб, жудa тeз ўсиш, ривoжлaниш вa 
ўзгaришлар ичидa яшайдилар. Бу фарзанд тарбиясида айнан шу палла қанчалик aҳaмиятли 
эканининг яна бир исботидир. 
Боланинг ривожланиши, руҳияти ва таълим-тарбиясидаги ўзига хос даврлар, даврларга 
монанд ўзгаришлар, муаммолар ҳақида ҳикоя қиладиган ушбу дастур нафақат тарбиячилар, 
балки, оилалар ва ота-оналар учун энг яқин маслаҳатчи ва сирдош бўла олади.
Мактабгача таълим бола шахсини соғлом ва етук, шу билан бирга мактабга тайёрлаган 
ҳолда шакллантириш мақсадини кўзлайди. Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисида”ги 
Қонуннинг 11-моддасида: “Бу таълим 6-7 ёшгача оилада, болалар боғчасида ва мулк шаклидан 
қатъий назар, бошқа таълим муассасаларида олиб борилади”,- деб таъкидланган. Дарҳақиқат, 
таълим-тарбия қанчалик эрта бошланса, унинг самараси шунчалик эрта намоён бўлади ва 
инсоннинг бутун ҳаёт тарзига ижобий таъсир қилади. 
Мактабгача таълим тизимини такомиллаштириш, таълим-тарбия жараёнини тарбиячилар 
томонидан тўғри ташкил этилиши, масъул шахслар томонидан уни назорат қилинишининг 
афзаллигини таъминлаш, мактабгача ёшдаги болалар ота-оналарининг оилада бола тарбияси 
билан шуғулланиши учун қулайлик яратиш мақсадида "Болажон" таянч дастури “Таълим 
тўғрисида” ги Қонун, Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури,
Мактабгача таълим Концепцияси 
ҳамда Мактабгача ёшдаги болаларнинг ривожланишига қўйиладиган Давлат талаблари 
асосида ишлаб чиқилди.
Дастур мазмун-моҳияти билан болаларнинг психофизиологик камол топиш тамойилидан 
келиб чиқиб, уларнинг атроф-оламдаги воқеа-ҳодиса, нарсаларга муносабати ҳамда турли 
соҳалар билан алоқа қилишларини назарда тутади.
Дастурда ўзбек халқ оғзаки ижоди, халқ ўйинлари, мусиқаси, рақслари, амалий санъат 
асарлари ва табиатига катта аҳамият берилган. Шу билан бирга дастурда бошқа халқларга 
ҳурмат ҳиссини тарбиялаш назарда тутилган ва болаларни меҳрибонлик, гўзаллик 
хайриҳоҳликка ўргатишга алоҳида урғу берилади. 
Дастурни амалга оширишда болаларнинг жисмоний ва психик соғлиғини 
мустаҳкамлаш, ҳаракат ва гигиеник малакалари асосларини шакллантириш вазифасини 
бажариш муҳим ҳисобланади. Дастур болаларга валеологик таьлим беришни назарда тутади: 
болада соғлом турмуш тарзи ҳақида тасаввурлар шаклланган бўлиши, гигиеник ва ҳаракат 
маданиятининг муҳимлигини англаши, саломатликни асраш, организмни ҳимоя қилиш, ўзи 
ва ўзгаларга вақтида зарур ёрдам кўрсатишни билиш кабилар боланинг шахс маданияти
ижтимоий ҳимояланганини билдиради. 
"Болажон" таянч дастури мактабгача таълим тизимидаги барча муассасалар учун



бажарилиши зарур бўлган дастур ҳисобланади.

Download 1,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish