Кичик гуруҳ (3-4 ёш)


Предметли ва воқеабанд расм чизиш



Download 1,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet141/151
Sana21.02.2022
Hajmi1,41 Mb.
#25011
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   151
Bog'liq
bolazhon

Предметли ва воқеабанд расм чизиш. Расм орқали болаларда шакл, қурилиш, ранг, 
қисмлар ифодавийлигини ошириш, тасвирларни варақда тўғри жойлаштириш, нарсаларни 
предметнинг ўзига кўра ёки тасаввурга асосан чизиш, шунингдек, болаларда 
композициялаш кўникмаларини такомиллаштириш. Хомаки чизиқлар асосида нарсаларни 


121 
тасвирлаш: варақ ўлчамига мос тарзда нарса-ҳодиса тасвирининг умумий чизиқларини чизиб 
олиб, сўнгра деталлар ишлашга ўтиш 
Сюжетли расмларда тасвирларнинг ҳажм мутаносиблигини таъминлашга эътибор 
бериш (дарахт баланд бўлади, гул эса дарахтдан анча кичик қилиб чизилиши керак).
Нарсаларни кенг текислик бўйлаб ҳажман мувофиқлигини таъминлаш. Расмда эрта куз 
манзараси ва унинг кейинги босқичларини тасвирлаш, ушбу мавсум колоритининг 
гўзаллигини идрок этиш, сезиш ва ундан завқланиш. Болалар билан бирга тасвирий 
образларнинг мустақил вариантларини топишда ташаббус кўрсатиш. 
Катталар меҳнатини тасвирлаш (ҳосил йиғим-терими, пахта териш, мактаб ва болалар 
мактабгача таълим муассасаси қурилишида ишлаш). 
Мамлакатда кенг нишонланадиган байрам кунларидан лавҳалар чизиш (Мустақиллик, 
Наврўз). Чизилган ёрқин ранглар орқали кайфиятни беришга интилиш (сабзи ранг, сариқ, 
яшил ва б.) 
Енгил ҳаракатлар билан расмни бўяшга ўргатиш, тасвир шаклидан келиб чиққан 
ҳолда, бўяшни тўғри режалаштириш. 
Маҳсулотнинг ифодали хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, турли тасвирий 
технологияларни мустақил равишда қўллаш: енгил штрихларни қаламда чизиш мумкин, 
акварелда бўёқларни қуюқ ва ярқинроқ тусда бериш мумкин ва ҳ.к.
Предметнинг ўзига кўра чизиш, бунда нарсага хос ранг ва шаклни тақдим этиш, 
унчалик мураккаб бўлмаган натюрморт ишлаш (бир даста пахта чаноқлари, хушбўй мевалар, 
оналар учун байрам гулдастаси). Ҳажмига кўра нарсаларни варақ бўйлаб чиройли қилиб, 
горизонтал ёки вертикал ҳолатда жойлаштириш. 
Расмда тасвирий материаллардан фойдаланишга интилиш кучаяди, оддий ва рангли 
қалам, акварел бўёқ, қуруқ ва ёғли қалам (рассомлар ишлатадиган рангдор, юмшоқ қалам), 
сангвин (махсус юмшоқ, тўқ қизил қалам), гел ручка кабилардан фойдаланиш 
кўникмаларини эгаллаш лозим, болаларга бир расмда бир неча тасвирий материаллардан 
фойдаланишни ўргатиш керак. Ижодий топшириқларни бажаришда расмда турли рангларни 
уйғунликда фойдаланиш учун бўёқларни аралаштириб қўллаш усулини ишлата билиш. 
Ўзбек пейзажист рассомлари иллюстрацияларини томоша қилгач, бир хил рангларни 
уйғунлаштириб, қиш манзараларини тақдим этишга қаратилган мустақил пейзаж яратиш 
устида ишлаш (“Совуқ қиш куни”, “Тоғларда қиш”). 
Зарур ҳажмга мувофиқ қоғоз танлаб, расм композицияларини мустақил белгилаш 
(альбом варағи ёки катта форматли қоғоз). 
Болаларнинг тасвир гўзаллигини расмда тақдим этилган аниқ шакл, мулойим нафосат, 
нарсалар жойлашувидаги уйғунлик, линияларнинг оқилона кесишиши ва сояларнинг тўғри 
қўйилиши орқали идрок этишларига эришиш лозим. 
Уларга об-ҳаводаги ўзгаришлар табиат ранг жилосидаги ўзгаришларга бевосита таъсир 
кўрсатишини англатиш керак (қуёш порлаб турганда осмон тиниқ ҳаво рангда бўлади, 
қишда булутли кунда эса унинг ранги кул ранг тусга киради, демак, йилнинг мазкур 
вақтлари мавсумий хусусиятларини илғаш лозим). 
Ранглар номини билиш, табиатнинг тўқроқ рангларда яққол ифодаланган қисмларини 
ажрата олиш ва уларни расмда акс эттириш.
Рангларнинг номини билиш, ажратиб кўрсатувчи сояларни фарқлаш ва уларни расмда 
ифодалашга ўргатиш. 
предметнинг ўзига кўра ( ўрик ёки олма шохи) характерли деталлари ва қурилишини 
тақдим эта олиш. Тасаввур ва кузатишлар асосида байрам лавҳалари чизиш («Тошкент-
бизнинг пойтахтимиз», «Наврўз»). Пейзаж тасвири орқали зарур колорит, рангларнинг 
қарама-қарши ва текис товланишини тақдим этиш. 
Предметнинг ўзига кўра дарахт, мева, сабзавот ва гуллар расмини чизиш.
Тасвирий санъат асари – пейзаж ва натюрмортларни мустақил кузатиш, уларга ҳиссий-
эстетик жиғатдан баҳо бериш, таҳлилда тасвирий терминология (пейзаж, натюрморт
меъморчилик кабилар) дан фойдаланиш.


122 

Download 1,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish