Microsoft Word kr shaytanat4 ziyouz com doc



Download 1,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet208/267
Sana25.02.2022
Hajmi1,9 Mb.
#255726
1   ...   204   205   206   207   208   209   210   211   ...   267
Bog'liq
Tohir Malik. Shaytanat (to'rtinchi kitob)

ХVIII б о б 
1 
«Фараон, сен ваъдангда турмадинг» — деди «Қассоб» худди аждаҳо каби оғзидан ўт пуркаб. 
Бу ўт маёр Солиевнинг юзига урилиб, ҳароратидан нафаси қайтди. 
«Ўлимингга мен айбдор эмасман,— деди Солиев,— Ўзинг ҳукм чиқариб, ўзинг ижро этдинг. 
Таслим бўлганингда бошингга бу кўргулик тушмас эди». 
«Тирик қолармидим?» — деб сўради «Қассоб» яна ўт пуркаб. 
«Ҳеч бўлмаса яна бир-икки ой яшардинг». 


Шайтанат (4-китоб). Тоҳир Малик 
www.ziyouz.com kutubxonasi 
208
«Ўлимни кутиб яшашнинг қанчалик оғир эканини сен билмайсан. Мен ўзимнинг қисматимни 
енгиллатдим. Сени эса ўлимни кутиб ётишга ҳукм қилдим. Истасанг, бу кўргуликдан озод 
қиламан». 
«Қассоб» шундай деб ўт пуркашдан тўхтамай, унга яқинлашди. Бу ҳарорат Солиевнинг бутун 
вужудини куйдириб, бўғила бошлади. Кўкрагида санчиқ туриб, сесканганича кўзларини очди. 
Яқиндагина ҳамшира билак томирига игна санчиб, томгич дорини қўйган эди. Касалхонада 
ҳушига келганидан бери кўргани — шу томгич дори. Чалқанчасига ётганича дори томчиларига 
тикилади. Баъзан шу томчилар унинг бекатда учиб чиқиб кетган жонини аста-аста 
қайтараётгандай туюлади. Кайфияти тушкунлик тўрига ўралганида эса бу томчилар худди ёруғ 
дунёда қолган кунларини бир-бир санаётгандай бўлади. Ҳозир ҳам шундай бошланди. Хаёлини 
чалғитиш учун томчиларни санаб ётиб, кўзларига уйқу илинибди. Кўзлари уйқуда бўлса ҳам 
дахлиздаги овозларни эшитиб турарди. Ана шу ҳолда туш кўрибди. Тушида «Қассоб»нинг 
«онамни ўлдиришга ваъда берган эдинг, нега ваъдангни бажармайсан?» деб даъво қилавериши 
ғалати эди. Назарида бекатдаги воқеадан сўнг шу ёшга етгунига қадар кўрган-
кечирганларининг ҳаммасини унутган, хотирасида фақат «Қас-соб»гина қолгандай эди. Солиев 
дастлаб бу хотирадан қутулишга уриниб ҳам кўрди. Лекин бу одамхўр одамнинг турқини кўз 
олдидан хайдай олмагач, «бунинг шифоси — вақт, бора-бора хаёлимдан чиқади», деб ўзини 
овутди. У фақат бир нарсага тушуна олмас эди. «Қассоб» ундан онасини ўлдиришни эмас, 
ўзини одамга ўхшаб кўмдириб, гўрига бут қўйдиришни илтимос қилган эди... 
Қуш уйқусидан уйғонган Солиев кўкрагидаги санчиқни, вужудининг ловуллай бошлаганини 
ўткинчи, деб ўйлаб сабр қилди. Кейин ҳамширанинг «Бу янги дори, амаки, озгина чақади, агар 
ёқмаса, дарров айтинг», деган гапини эслаб, чақирув тугмасини босди. Ҳамшира кирди-ю, 
Солиевнинг бетларидан қон қочганини кўрибоқ, «Нима бўлди?» деб сўраб ўтирмай, игнани 
шошилганича томирдан суғуриб олди. Кейин чойнакда совуб қолган чойдан уч-тўрт ҳўплам 
қуйиб, беморнинг бошини сал кўтаргач, пиёлани беморнинг лабига тутди. Сўнгра 
«тилингизнинг тагига ташланг», деб валидол берди. Ҳамшира ҳар сафар шундай 
таъкидлайвергани учун аввалги куни Солиев ҳазиллашиб «валидолни тилнинг устига ташласа 
нима қилади?» деб сўраганида, у ҳазилни англамай, бунинг сира-сира мумкин эмаслигини 
эринмасдан тушунтирган, шундан ке-йин Солиев «ҳазилни ҳам эплай олмай қолибман», деб 
ўкинган эди. Ҳозир ўша ҳазилни эслаб, ҳамширани хижолатдан қутқариш учун кулимсираб 
қўйди. Бу кулимсираш ҳамширага чиндан ҳам далда бўлиб, дори идишларини кўтариб чиқиб 
кетди. 
«Томирларим қонга эмас, шу дориларга тўлди,— деб ўйлади Солиев.— Энди дорига жой ҳам 
қолмабди...» 
Икки кун олдин Ҳамдам Толипов келганида Солиевга ўриндан туриб хонада юришга ижозат 
берилганди. «Тўшакнинг чангалидан қутулдимми, энди Азроилга бўйин эгиш йўқ», деб ўзининг 
кўнглини кўтарган Солиев Ҳамдам билан анчагина гаплашиб ўтирган эди. Одамлар билан 
суҳбатлашишга уста Ҳамдам бекатдаги воқеадан гап очмасликка, касаллик ҳақида, тузалиб 
чиққанда кутилаётган ногиронлик нафақаси ҳақида сўзлашмасликка интилди. Солиев булар 
ҳақда гап бошлаши билан чалғитиб юбораверди. Шунга қарамай, Солиев муддаосини айтди: 
— «Қассоб»нинг мурдаси нима қилинган, билиб қўйгин, куйдирилганми ё кўмилганми? 
— Бунинг нима аҳамияти бор? 
— Кўмилган бўлса қабрига бут қўйиш керак эди. 
— Фойдаси бор эканми? 
— Шундан умид қилувди... — Солиев «ваъда берувдим», дейишга истиҳола қилиб шундай дея 
қолди. 
— Фойдаси йўқ, — деди Ҳамдам, — бут Худога ишонганларга қўйилади. Бунақа одамларда дин 
деган нарса бўлмайди. 
— Қаҳринг қаттиқ-да сенинг... — деди Солиев танбеҳ оҳангида. 


Шайтанат (4-китоб). Тоҳир Малик 

Download 1,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   204   205   206   207   208   209   210   211   ...   267




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish