www.ziyouz.com kutubxonasi
216
аҳмақона деявераман.
— Чеченларда аҳмақона одатлар йўқми?
— Ў, қардош, сен энди майдалашма. Бу биз талашадиган нарса эмас. Буни ана, файласуфларга,
шоирларга қўйиб бер. Сен мени чечен, ўзингни ўзбек деб ажратма, сен билан менинг миллатим
бир, биз битта оламнинг фуқароларимиз. Фарқимиз фақат бир нарсада — сен қиморбозсан,
мен ўғриман!
Хонгирейнинг тилидан учган бу сўзлар ҳақиқат бўлса-да, Асадбек буни тан олгиси келмади.
Агар Хонгирей фикрини давом эттириб «сен билан менинг борар ерим ҳам бир — дўзах»
деганида Асадбек буни ҳам тан олгиси келмас эди. Кимдан эшитгани ёдида йўқ — Жалилми ё
Собитхонми, ё бошқасими, «дўзах қават-қават бўлади. Одам гуноҳларининг миқдорига қараб
жойлашаверади», деган эди. Агар дўзах ҳақида сўз очил-са Асадбек шубҳасиз: «Eй Худо,
дўзахга лойиқлигимни биламан, фақат мени бу мараз билан бир қаватга қўймагин, майли, мени
энг тубан, энг азобли қисмига ташлагин, бу итдан тарқаган билан бирга бўлмасам бас», деган
бўларди. Агар одамларга эмас, ўз нафсига зулм қила олиш саодат эканини билганида эди,
Яратгандан бошқа нарсани сўрарди, «Ожиз иймонимга қувват бер, бу оламнинг фуқаролигидан
чиқариб Ҳидоят йўлига бошла, дўзахда у билан учраштирма», деб муножот қилган бўларди.
Иймонига қувват киргач эса, «бу биродаримга ҳам ҳидоят бер, уни дўзахилардан қилма», деб
дуолар қилиши мумкин эди. Афсусларким, бу каби дуолар унга бегона эди... У ўзини банда
сифатида Хонгирейдан устун қўяди, зулмдан кўра шафқатга яқинларданман, деб
ҳисобларди. Вақтики келиб, зулм билан шафқат тарози паллаларига қўйилганда қандай ҳолат
юзага келмоғини тасаввур эта олмасди. Бировга адолат қилиш, бошқасининг ноҳақ сотилган
уйини қайтариб бериш савоблари шафқат палласининг оғир келишини таъминлайдими ёки
йўқми, буни сизу биз билмаймиз. Бу ёлғиз Оллоҳнинг ўзига маълум.
Ҳозир эса икки гуноҳкор банда бир-биридан нафратланиб ўтирибди.— Бек, — деди Хонгирей
асосий мақсадга ўтиб, — сенинг одаминг менга хиёнат қилди. Мен жуда каттага
тушдим.Асадбек гап Ҳалимжонга тақалганини англаса ҳам, тушунмагандай елка қисди:
— Қайси одамим? Қанақа хиёнат қилди?
— Ҳалим деган одаминг борми? У анқов катта мол билан қўлга тушган.
Асадбек кулимсиради.
— Мен кулгили гап айтдимми?
— Агар арава қуласа олиб ташланган эски мурват айбдор бўладими ё янги қўйилганими?
Хонгирей ўзининг гапини эслаб, ғижиниб қўйди.
— Аввалги учрашувимиздан кейин, — деди Асадбек гапини давом эттириб. — Мен бутун
ҳокимиятни, шунинг орасида одамларни ҳам Ҳайдарга топширганман. Ҳалимнинг қаёққа,
қанақа мол билан борганини билмайман.
— Наҳот билмасанг? — Хонгирей унга киприк қоқмай тикилди.
— Билмайман княз, билишни ҳам истамайман.
— Агар хоҳласанг у болани чиқартириб юбораман.
— Хоҳламайман. Бу сенинг ишинг. Сен билан иш ҳақида гаплашишни истамайман. Мен сени
тўйга таклиф этгани келятувдим, йўлда отангнинг ўлганини эшитдим.
— Кимдан эшитдинг?
— Анзор «Анаконда»дан.
— Тбилисига нега бординг? Анзорда ишинг бормиди?
— Мен Анзор билан ҳеч қачон бирга иш қилмаганман. Ҳозир ҳам чатоғим йўқ. Мен Суликонинг
бобосини тўйга айтгани бордим. Таъзия ҳам билдирдим.
— Мен тўйинг ўтиб кетди, деб ўйлабман.
— Биз дўстларсиз тўй қилмаймиз.
— Сен мени дўст деб биласанми? — Хонгирей заҳарли кулди. — Раҳмат, раҳмат. Мендан
аразлаб душманга айлангандирсан, деб ўйловдим.
Шайтанат (4-китоб). Тоҳир Малик
Do'stlaringiz bilan baham: |