Ўзбекист онда з амонавий интенсив о



Download 10,36 Mb.
Pdf ko'rish
bet117/119
Sana24.02.2022
Hajmi10,36 Mb.
#225900
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   119
Bog'liq
интенсив боглар буйича кулланма

куйиш белгилари: сарғиш кўриниш, баъзан кул-
ранг рангсизланиш ва мева пўстининг ёрилиши. 
Куйиш мева пўстидаги яшил ва қизил рангларни 
камайиши натижасида пайдо бўлади ва юқоридаги 
белгилар кўрина бошлайди. Ёзда эрта ёки кеч кесиш 
натижасида қуёшнинг тўғридан-тўғри нурларининг 
тегиши куйишга олиб келиши мумкин. Бундай мева-
лар паст ҳароратда ҳам куйиши мумкин. 
Терим даврида яшикларга терилган олмалар 
қуёш нурида 10 дақиқа қолдирилса ҳам куйиш келиб 
чиқиши мумкин. Қуёшда куйган мевалар касаллик-
ларга чалинувчан бўлади ва ёзги чиришда нобуд 
бўлади. 
олманинг қуёшда куйишини камайтириш учун 
нималар қилиш зарур:

Куйишга кўп учрайдиган шохлар, одатда, ҳосил 
оғирлигидан эгилиб қолган бўлади. Бунинг олди-
ни олиш учун шох кўтара оладиган ҳосил қўйиш 
ёки шохларнинг қалинлигини таъминлаб ва 
барглар сонини ошириб, меваларни куйишдан 
сақлаш мумкин. Барглар билан тўсилган мева 
қуёшда куймайди, аммо жуда кўп барг мевалар 
рангини ёмон бўлишига олиб келиши мумкин 
(қизил ёки пушти рангли меваларда). Айниқса, 
Гренни Смит нави қуёшда куйишга мойил 
ҳисобланади, бундан ташқари, унинг ранги те-
римгача яшиллигича қолиши керак. 

Меваларни сийраклаштиришни кеч амалга 
оширманг, акс ҳолда олиб ташланган мева 
ортидаги меваларни қуёш нурлари куйдириши 
мумкин. 

Теримдан 3 ҳафта олдин рангли олма дарахтла-
рининг шохларини кесиш зарур (масалан, Пинк 
Леди). 
Расм-238. Қуёшда куйган мевалар. 


Ўзбекистонда замонавий интенсив олма боғлари
128

Куйишдан сақловчи воситалардан фойдаланиш 
лозим, ушбу воситалар мева устида куйишдан 
ҳимояловчи юпқа қават ҳосил қилади. Восита-
ларни ўз вақтида дарахтларга пуркаш лозим. 

Боғ устига ёпиладиган тўрлардан фойдаланиш 
(дўлга қарши тўрлар деб ҳам айтилади). Сет-
канинг соя бериш хусусиятидан келиб чиқиб 
жуда яхши натижаларга эришиш мумкин. 
Кўплаб тўр сотувчи ташкилотлар 10 йилгача 
кафолат беради. 
АҚШда олма етиштирувчи фермерлар меваларни 
яхши қизил ранг олиши ва қуёшда кам куйиши учун 
дарахтлар тепасидан ҳароратни тушириш учун сув 
сепиб, туман мосламалардан (гидрокулинг) фойда-
ланадилар. Барглардан сув зарралари буғланар экан, 
дарахт совутилади. Ҳавода намлик паст бўлганда ва 
юқори ҳароратда барглардан буғланиш юқори бўлади 
ва илдиздан олинаётган сув етарли бўлмайди. Бундай 
ҳолларда барглардаги стоматалар ёпилади ва фото-
синтез тўхтайди. Бу, одатда, ҳарорат 32°С дан ошганда 
рўй беради. Фотосинтез тўхтаб, озуқа олиш камайган-
да дарахтлар тунги вақтда ўзларининг биологик жа-
раёнларини қўллаб-қувватлашга олинган озуқанинг 
барчасини сарфлаб юборади ва натижада ранг пайдо 
бўлишига озуқа етишмайди. 
Агар ҳарорат юқори бўлганда дарахтлар сову-
тилса фотосинтез давом этади ва кучли иссиқдан 
дарахтлар стрессга тушмайди, натижада биологик 
жараёнларни ҳамда пигментация (ранг олиш) учун 
етарлича озуқа тўпланади. 
Гидрокулинг касалликларни қўзғатиши, кўп сув та-
лаб этиши, меваларнинг кеч пишиши ва терисининг 
ёрилиши каби муаммоларни келтириб чиқариши 
мумкин. Бундан ташқари, гидрокулингдан мавсум 
давомида фойдаланиш тўхтатилса меваларнинг 
куйиши кўпайиб кетиши мумкин. 
Расм-239. Тўрлар нафақат куйишдан ёки дўлнинг зараридан сақлайди, балки мевалар сифатли кўриниш олишини таъминлайди. 
Расм-240. Гидрокулинг мосламаси ўрнатилган интенсив 
олма боғи. Калифорния, АҚШ. 


129
XII. ОЛМА БОҒИ ЯРАТИШ БИЗНЕС РЕЖАСИ

Download 10,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish