Низомий номидаги тошкент давлат педагогика



Download 4,87 Mb.
Pdf ko'rish
bet88/129
Sana24.02.2022
Hajmi4,87 Mb.
#222898
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   129
Bog'liq
4.2-musiqa-madaniyati

 
 


179 
 Польшада мусиқа таълими 
Польшадаги мусиқий тарбия тизими. Е. Жак-Далькроз ва К. Орф 
ғояларига поляк педагогларининг ижодий ёндашуви асосида ривож 
топмоқда. 
Тўлиқсиз ўрта мактабда мусиқий тарбия дарсини биринчи-
саккизинчи синфларда ҳафтада бир соат миқдорида мажбурий ўқув фани 
сифатида, қолган юқори тўрт синфларда эса фақат бир йилда мажбурий, 
қолган уч йилда эса фақўльтатив тарзида ўтказилади. 
Поляк мактаб ўқувчиларининг мусиқий тарбияда асосий мусиқа 
шакли бўлмиш қўшиқ муҳим ўрин тутади. Қўшиқ билан болалар
боғча давридаёқ танишадилар. Асосий диққат эътибор мусиқий 
тарбиянинг етакчи шакли ҳисобланган - куйлашга қаратилган. 
Шунингдек, репертуар танлашга аҳамият берилади, унинг бадиийлиги 
мусиқа ва матнлар, болаларнинг ижрочилик имкониятлари ва уларнинг 
хилма-хиллиги ҳисобга олинади. мусиқий тарбияга оид ўқув дастурларида 
поляк халқ қўшиқларига кенг ўрин ажратилган, қўшиқ ижро этишдан 
ташқари болалар, урма чолғулар, флейта, мандолина, гитара, аккордеон 
каби мусиқа чолғуларида ижро этадилар. 
Поляк педагоглари, болаларнинг мусиқали салоҳиятини ижодий 
тафаккурини кучайтирадиган ижодий амалиётга алоҳида эътибор 
берадилар. 
Болалар ижодий амалиётининг энг кўп тарқалган кўринишлари 
қуйидагилар: 
1. Ўзи яратган ёки берилган куй асосида эркин бадиҳа этиш; 
2. Мусиқа қонунларига буйсунадиган ҳамда онгнинг назоратини талаб 
қиладиган бадиҳа. 
Поляк педагоглари болаларга берадиган топшириқларнинг турли 
вариантларидан кенг фойдаланадилар: маълум ритмдаги бадиҳа (масалан, 
мақол ва маталларнинг турли вазнлар асосида) ёки полиритмия, полиметрия 
услубларида куйлаш, куйни берилган усулга ёки поляк халқ рақслари 
усулларига мослаштириш, маълум (масалан, рондо, вариасия, уч қисмли) 
композитсион шаклда бадиҳа, шеър ва ҳикояларга бағишлаб мусиқа 
басталаш. Поляк мактабларида Жак-Далкроз асос солган мусиқа садолари 
остида ритмик машқлар кенг қўлланилмоқда. Тажриба мактабларининг 1-4 
синфларида мусиқий-жисмоний машқларнинг қуйидаги шакллари 
бажарилади: 
1 - машқлар ва ритмик ўйинлар бўлиб, уларда муайян вазифалар 
режалаштирилади, масалан, 


180 
мусиқа суръати, динамикаси, ритмикаси ўзгаришига болаларнинг 
сезгирлигини ошириш; 
2 - усул ва жисмоний ҳаракатлардан иборат мусиқа шакллари (уч 
қисмли, вариасия ва 
бошқа)ни яратиш; 
3 - тинглаган мусиқа асарларига изоҳ бериш; 
4 - ашула ва рақс ўйинлари. 
Барча синфларда бир неча дақиқалар давомида мусиқани эшитиш, 
жорий этилган Саккиз йиллик мактаблар учун фонотекалар тузилиб унга 
махсус ишлаб чиқилган услубий кўрсатмалар илова қилинган. Мазкур 
қўлланмаларда 
турли 
ёшдаги 
болаларнинг 
ижодий 
тасаввурни 
ривожлантириш, диққат ва хотирани фаоллаштириш усуллари тарифланади, 
ёзиб олинган мусиқа асарларининг таҳлили берилади, композитор ва 
ижрочилар ҳақида маълумотлар келтирилади. Мусиқани тинглаш жараёни 
бошланғич синфларда поляк тили дастуридаги муайян мусиқа мавзусига, 
юқори синфларда эса тарих, география, бадиий ва фуқоролик тарбияси 
фанлари билан боғлиқ бўлади. 
Поляк мактаблари мусиқий тарбия дарсларида мусиқа билан 
тасвирий санъатларнинг уйғунлашувига эътибор берилади. Шу мақсадда 
дарсларда мусиқа ва тасвирий санъатнинг уйғунлашган шакллари, шу 
жумладан, аудиовисуал жиҳозлари ёрдамида кино, телевидение каби 
турлари қўлланилади. 
Хор қўшиқчилиги болаларда тасаввур ва ижодий тафаккурни 
ривожлантириш, қўшиқ орқали ташки оламни идрок этиш, дунё ҳақидаги 
билимларни эгаллаш ва бойитишнинг манбаларидан бири, инсонпарварлик 
тарбиясининг таркибий қисмларидан бири сифатида таърифланади. Хор 
жамоасида қўшиқ айтиш замонавий инсон учун зарурият ҳисобланади. 
Европа, Америка ва Осиё мамлакатларидаги мусиқий тарбия шакл ва 
тизимларини таҳлил қилиб, ҳам ижобий, ҳам салбий томонлари ҳақида 
хулоса чиқариш мумкин. 
Ижобий томонлардан қуйидагиларни кўрсатиш мумкин: мусиқа 
материалининг асоси сифатида халқ мусиқасидан кенг фойдаланиш; мусиқа
ўқуви, ритм, хотирани ривожлантириш, мусиқа саводхонлигини ошириш 
юзасидан оммабоп усулларни тадбиқ этиш, мусиқа ўқитувчиларининг 
педагогик тарбиясига жиддий эътибор бериш, ўқитувчилар мусиқий 
тайёргарлигининг мақсадга мувофиқ усулларини кидириб топиш, таълимда 
техник воситаларидан кенг миқёсдан фойдаланиш. 
Хориждаги мусиқий тарбия соҳасидаги салбий ҳолатлар, зиддиятлар, 
асосан, мусиқа ўқитувчиларнинг тайёрлаш жараёнида, шунингдек, 


181 
умумтаълим мактабларда ягона ўқув режалари ва дастурларининг 
йўқлигида намоён бўлмоқда. 
Жаҳон мусиқий тарбия тизими бугун изланишлар босқичидадир. 
Унда мавжуд бўлган турли мақсад ва вазифаларига қарамасдан мусиқий 
тарбиянинг умумий томонларини ҳам кўрсатиш мумкинки — унинг асосини 
ижодий ва асосан жамоавий (оммавий) мусиқа ижроси ташкил қилиш керак. 
Болалар мусиқий тарбиянинг энг янги усуллари билан танишиш, 
тажриба алмашиш, учрашув, семинар, анжуманлар, болалар хор жамоалари 
кўрикларини ўтказиш ва бошқа чора- тадбирлар болалар мусиқа таълими ва 
тарбияси соҳасида жадал ривожланишга олиб боради. 
Ҳозирда, 
ИСМЕдан 
ташқари, 
консерватория 
ва 
мусиқа 
академияларининг Европа Ассоциацияси ва Умумжаҳон хор федерацияси 
ташкил қилинган. Ушбу халқаро ташкилотлар фаолиятида қатнашиш 
юртимизнинг мусиқа педагогикаси, мусиқий тарбия назарияси ва 
амалиётининг бундан кейинга ривожланиши ва мукаммаллашуви учун 
зарур бўлган илғор услубиётнинг эгаллашда муҳим ўрин тутади. 

Download 4,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish