НАЗОРАТ САВОЛЛАР:
1. Сурхондарё-Қашқадарё анъанавий чолғу услуби ҳақида нималарни
биласиз?
2.Бахшилар санъати кимларга хос?
3. Бухоро –Самарқанд мусиқа услуби ҳақида нималар биласиз?
4.Қарсак жанри кимларга хос?
5.Мавраги жанри деганда нима тушинасиз?
6.Хоразм мусиқа услуби ҳақида гапириб беринг.
7.Хоразм достончилик мактаби номоёндаларини биласизми?
8.Фарғона –Тошкент мусиқа услуби ҳақида гапириб беринг.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР:
1. А.И. Каримов “Юксак маънавитя ва енгилмас куч” –Т. Шарқ 2008 й.
2. “Баркамол авлод”-Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори.Президент
И.Каримов. 2007йил 29 август.
3.”Ёшлар
йили”
давлат
дастури.
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг 2008 йил 29 февралдаги ПК-805 сонли қарори.
4.Умумий ўрта таълимнинг Давлат таълим стандарти ва ўқув дастури “
Таълим тараққиёти” - Т. “Шарқ” – 2009й.
5.Р.Қодиров “Мусиқа педагогикаси” – Тош.”Мусиқа”.
6. Толипов У.К. Усанбоева М. “Педагогик технологияларнинг
таркибий асослари”.
Тошкент “фан”.2009 й.
7. Мактабда мусиқа тарбияси методикасидан лексиялар курси. Тошкент;
1990 й.
8. Педагогика. А.К.Мунавваров тахрири остида. Тошкент. 2006 йил.
174
—
6-МАВЗУ: “РОССИЯ, ЕВРОПА ВА ШАРҚ МАМЛАКАТЛАРИДА
МУСИҚА ТАЪЛИМИ ВА ТАРБИЯСИ ТИЗИМИ”
Р Е Ж А
1. Шарқ халқлари касбий мусиқасининг ўхшашлиги
2. Россияда мусиқа таълими тизими
3 Эстония, Литва, Польшада мусиқа таълими
4. Турк , Озарбайжон, Туркман, Эрон, Араб, Хитой ,Уйғур, Япон ва
Ҳиндистонда мусиқа таълими.
6.1 Шарқ халқлари касбий мусиқасининг ўхшашлиги
Маълумки, жаҳон халқлари азалдан бир-бирлари билан сиёсий,
ижтимоий, савдо- сотиқ ва маданий алоқада бўлиб келган. Ҳар бир
халқнинг гўзал, мукаммал ва арзигули анъанаси одати бошқа халқлар
ананаларига ўз таъсирини кўрсатган. Буни биз хозирги давримиздаги
ёшларимиз орасида ғарб эстрада услубидаги мусиқа жанрларининг
оммалашгани билан солиштирсак тўғри бўлади. Демак, ўтмишдан
халқларнинг турли ҳаётий тизимларида бошқа халқ анъаналарига ўхшаган
жараён муқаррар экан . Биз шу омиини касбий мусиқа санъати тизимида
тасаввур қилишига ҳаракат қиламиз. Одатда, мусиқий асарнинг « номи »,
«шакли», «товуш- Қатори», «матни» болади.
Асрлар давомида халқларнинг ўзаро муносабатларида эса
номланишлар (иборалар). Асарларнинг тузилиш шакллари, сўз
тузилишлари, мусиқий чолғуларда қиёсий ўхшатмалар кўп бўлган.
Мақомларнинг номланишида умуман олганда, бу тизим мақомот деилади.
Аммо, Озарбайжонда ниуғом. ўзбек- тожик халқларида мақом деб
юритилади. Айрим халқиарда ўзгача (ҳиндларда рага; мағриб. арабларда
нуба) номланадиган бу мусиқа тури касбий мусиқанинг энг йирик
шаклидир. Шарқ халқларининг мусиқий чолғуларида ҳам жуда кўп
ўхшашликлар мавжуд.
Жумладан, рубоб сози ўтмишда Шарқ халқларида «ребаба».
«рабаб» номлари билан кенг оммалашган. Танбур сози ҳам ҳиндларда
— тампура, арабларда тамбура, уйғурларда - томбур деб вуритилиб
келинади. Урма чолғулар кўпгина Шарқ халқларида даф, дафф, дапп, деф
деган номларда учрагани каби, дамли созлар ҳам “най”, “нев”, “ней”, “ной”,
“сурнай” эса “зурна”, “сума” номи деб қўлланилади. Ушбу жараён
нафақат уларнинг номларида, балки чолғу созларида ҳам яққол кўриниб
туради. Шуни алоҳида таъкидлаши лозимки, булар Шарқ халқларининг
турмуш тарзи. эътқоди. машғулоти бирлигидан келиб чиққан. Шу боис,
Шарқ халқлари анъаналарининг кўп жиҳатларида биз турли ўхшашликлар
борлигининг гувоҳи бомамиз.
175
Do'stlaringiz bilan baham: |