Низомий номидаги тошкент давлат педагогика


 4 Фарғона –Тошкент мусиқа услуби



Download 4,87 Mb.
Pdf ko'rish
bet84/129
Sana24.02.2022
Hajmi4,87 Mb.
#222898
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   129
Bog'liq
4.2-musiqa-madaniyati

5. 4 Фарғона –Тошкент мусиқа услуби 
Фарғона –Тошкент мусиқа амалиётида деярли барча халқ 
чолғуларини учратиш мумкин. Жумладан дутор, танбур, рубоб, чанг, сато, 
ғижжак, най сурнай, карнай, доира, ноғора ва бошқа созларни кўриш 
мумкин. Бу созлар вазиятларга қараб якка ёки ансамбл шаклида номоён
бўлади. Оммавий байрам халқ тантаналари ва тўй маросимларида исурнай, 
карнай, ноғора ва доиралардан иборат ансамбл садолари янграса, уй-хона 
шароитида эса садоланиши нисбатан юмишоқ чолғулар дутор, танбур, 
ғижжак, қўшнай ва бошқалар қўлланилади.
Фарғона-Тошкент чолғу мусиқасида рақс куйларини айтиш мумкин. 
Бўларда яна мусиқа услубида хотин –қизлар ижоди унумли бўлиб, улар 
орасида тарафма-тараф бўлиб лапар айтишлар, турли қўшиқларни куйлаш, 
тўй мароситми айтимлари бўлган ёр-ёр, келин салом ва ўланларни куйлаш 
оммавий тус олган, Улар ижросида яллалар севиб ижро этилади.
Ялла-бу банд-нақорат шаклидаги айтим бўлиб, у рақсга тушиб 
куйланади. Бунда яккахон яллачи доира жўрлигида рақсга тушиб бандларни 
куйласа нақаратни даврада ҳозир бўлган кўпчилик қўшилиб айтади. 
Яккахон ҳолдаги яллачи, одатда ўз айтимларига дутор ёки доира созида жўр 
бўлади. Яллачилар ансамбли эса 2-3 аёлдан иборат бўлиб, фақат доира 
жўрлигида 
куйлайдилар. 
Хотин-қизлар 
даврасида 
хозир 
бўлган 
яллачиларнинг репертуари асосан қўшиқ, лапар, ялла ва тўй маросими 
айтимларидан тўзилган бўлади.
Яллачилик санъатининг мохир ижрочиларидан Ҳадяхон Ҳамдамова, 
Лутфихоним Саримсоқова, Раҳима Мазоҳидова, Ойимқиз Тўхтаевалардир.
Яллачиликнинг яна бир кўриниши ҳам борки, уни Наманганда 
“Сатанг” деб ҳам атайдилар.
Фарғона-Тошкент услубида рақс куйлари ҳам машҳурдир. Бўлардан, 
Дилхирож, Андижон полкаси, Фарғонача рез, Тановор, Катта ўйин каби 
рақс куйларни айтиш мумкин.
Фарғона –Тошкент мусиқа услубида халқ ашулалари ҳма муҳим ўрин 
тутади. Бу ашулалар терма, лапар, қўшиқ сингари айтимларга нибатан овоз 


172 
доирасининг кенглиги ҳамда куйчан, сўлим оҳанглари билан ажралиб 
туради.
Ашулалар ижро этилишига кўра икки хил бўлиши мумкин:
Халқ оғзаки мусиқа ижодида юзага келган ашулалар. 
Касбий мусиқага оид устоз-батакорлар томонидан ижод этилган 
ашулалар. 
“Танавор”, “Эй нозанин” , “Ойдек тўлибдур”, “Фарзона”, “Ул 
париваш” сингари халқ ашулалари нафақат хофиз-ашулачилар балки 
зиёлилар, хунармандлар , косиблар ва бошқа касб эгалари томонидан ҳам 
ижро этиб келинади. Шунингдек, бу турдаги ашулалар хотин-қизлар 
томонидан ҳам ичкарида куйланган. Жумладан, “Чаман ичра”, “Танавор”, 
“Қора сочим” каби ашула йўллари дутор жўрлигида хотин –қизлар 
томонидан севиб ижро этилади. 
Ашулалар, анъанага кура, турли йиғин ва мажлисларда , тўй 
маросимлари ва бошқа халқ тантаналарида ижро этилган. Чойхоналарда эса 
ашулачиларнинг ижодий мусобақаоари ҳам ўтказиб турилган.
Таниқли ашула ижрочилари қаторида Маматбобо Сатторов, Болтабой 
Ражабов, Эркақори Каримов, Расулқори Мамадалиев, Жўрахон Султонов, 
Маъмуржон Ўзоқов, Мукаррама Азизова, Зайнаб Полвонова, Фаттоҳхон 
Мамадалиев каби машҳур санъаткорлар номини хурмат билан тилга оламиз.
Катта ашула –бу йирик хажимли ашула бўлиб, унинг куй-оҳанглари 
кенг нафасли ҳофизлар учун мўллжаллангандир.
Анъанавий ижрога кўра бу турдаги мақомларнинг чолғу куйлари якка 
соз –дуторда, танбурда, ғижжакда ёки танбур-дутор-найда, ғижжак-доира 
чолғуларидан иборат ансамбл шаклида чалинган. 
Ашула йўллари эса ашулачи ҳофизлар томонидан танбур ёки чолғулар 
ансамбли жўрлигида айтилади. Ушбу мақом ашула йўллари Навоиий, 
Саккокий, Лутфий, Бобур, Машраб, Муқимий ва бошқа шоирларнинг 
мумтоз шеърлари асосида куйланади. 
Фарғона-Тошкент мақом йўллари халқимизнинг маданий ҳаёти билан 
боғлиқ турли вазият ва шароитларда, халқ томошалари ва сайилларда, 
дорбозлар ўйини ва бошқа оммавий тантаналарда, ашула йўллари эса гап 
гаштакларда турли йиғин кечалари ва нуфўзли мажлисларда ижро этиб 
келинмоқда.
Отмагай тонг 
С.Абдулла шеъри 
Т.Жалилов мусиқаси 
Отмагай тонг боғаро азминг хромон бўлмаса, 
Бўлбўли шашдолари гул ўзра нолон бўлмаса. 


173 
Қайдин ишқ ўтига урсин, ўзни у парвоналар, 
Парпираб бағрин ёқувчи шамъи жонон бўлмаса... 
( жонли ижро этиш). 

Download 4,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish