Низомий номидаги тошкент давлат педагогика


 Турк ва Озарбайжон халқларининг мумтоз мусиқаси



Download 4,87 Mb.
Pdf ko'rish
bet89/129
Sana24.02.2022
Hajmi4,87 Mb.
#222898
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   129
Bog'liq
4.2-musiqa-madaniyati

6.4 Турк ва Озарбайжон халқларининг мумтоз мусиқаси 
Турк мусиқаси Марказий Осиё халқлари. айниқса, ўзбек мусиқаси
билан кўп жиҳатлардан ўхшашдир. Турк мусиқасининг асосий касбий 
жанри «мақом» деб номланади ва у қуйидаги таркибий қисмлардан иборат - 
тақсим, кор, баста, оғир самоий, шарқийлар, юруқ самоийлар, соз
самоийси. Турк мақомлари ижросида зурна, богмама, соз, камонча,
танбур, ёвли танбур (ўзбек сатосига ўхшашли) қонун, уд, сумбут, дойра,
дафф каби миллий чолғулар ишлатилади. Туркларда диний маросим
жанрларидан азон, тавжид, мовлавий ўйин, зикр ва бошқалар кенг 
қўлланилади. 
Замонавий турк эстрада мусиқаси ўзининг миллий таровати. 
Шарқона ўйноқилиги билан жаҳонга машҳурдир. 
Озарбайжон халқи турк халқлар авлодига мансуб бўлиб, ўзининг
узоқ ўтмишига ва миллий қадриятларига эга. Озарбайжон халқининг
ижтимоий ҳаёти негизида жанрларга бой бўлган анъанавий маданий
мероси тўпланган. Лиар асосан, турмуш тарзи қўшиқларидан иборатдир. 
Тасниллар озарбайжон халқининг усулда ижро этиладиган кўплаб
тизимдаги қўшиқлари бўлса, муғомлар эркин ижрога асосланган
бадиҳа услубига хос бўлган йирик мумтоз жанрдир. 
Озарбайжон халқи мусиқий чолғуларга ҳам бой. Халқ орасида тутек, 
тулуп- зурна, балабон, дудук, кемонча, соз, тор, дафф, габал, ноғора,
бала-ноғора ёки думбул каби миллий мусиқий чолғулари кенг
оммалашган. 


182 
 
6.4 Туркман халқ мумтоз мусиқаси 
Туркманистон Ўрта Осиё халқлари орасида қадимий тарихга эга 
давлатлардан биридир. Унинг узоқ ўтмишига ниуносиб бой
қадриятлари ва миллий анъналари шаклланган. Туркманистоннинг
яна бир оламшумул жиҳати, бу ҳудуддан “Буюк Ипак йўли” 
ўтганлигида ва қадимий илм масканларида бўлган Марв шаҳри шу ерда 
жойлашганлигидадир. 
Барча халқлар сингари туркманларда ҳам халқ мусиқаси, унинг 
содда ва мумтоз номлари мавжуд. Туркман халқ мусиқасида, асосан, 
меҳнат, маросим, маиший. эпик ва мумтоз намуналар ўз аксини
топган. Халқ орасида кенг 
оммалашган мусиқий намуналардан «Ҳу\ ди» (алиа), «Ягиш ягара 
кcлди» 
(болалар қўшиғи), «Яр-яр» каби бир қатор асарларни мисол қилиб
келтириш мумкин. 
Туркман мумтоз мусиқасининг асосий жанрлари: достонлар, бадиий 
адабиёт намуналарига асосланган ашулалардир. Туркман халқ ашула ва 
қўшиқларининг ўзига хос торнони шундаки, улар кўпроқ декламацион,
яъни сўзлашув характерида ижро этилади. Туркман халқи cпик жанр 
ижрочиларини «бахши» деб атайдилар.
Туркманларнинг энг қадимий достони бу «оғизнома»дир. Бундан 
ташқари. уларнинг меросидан «Гўрўғли», «Ошиқ Ғариб ва Шоҳсанам», 
«Асл ва Карим » каби достонлар ҳам жой олган. 
Туркман мусиқасидаги асосий чолғу созлари: ғижжак, дутор,
туйдук, дилли туйдук ва қўбизлардир. Туркман халқи ўзининг ўтмишда
яшаб ижод қилган буюк алломалари билан фахрланади. Улар орасида
туркман халқ шоири Махтумқулининг адабий меросига кў пчилик
хонандалар мурожаат қиладилар. Шу боис. мумтоз мусиқа меросида
Махтумқули сўзлари билан айтиладиган жуда кўп мусиқий намуналар 
мавжуд. Махтумқули XVI асрда ( 1730- 1782) яшаб, жуда катта мерос 
қолдирган буюк шоирдир. Унинг мероси нафақат туркманлар. балки бошқа 
халқлар орасида ҳам кенг оммалашган. 

Download 4,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish