Конференция материаллари Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти Илмий-техник кенгашининг қарори асосида нашрга тавсия этилди. Баённома №10



Download 2,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/85
Sana24.02.2022
Hajmi2,77 Mb.
#220283
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   85
Каримов А.А., Элмурадов Б.Э. Ахборот технологиялари кафедраси, 
СамДАҚИ 
 
Иқтисодиёт ва бошқарув соҳалардаги ахборотлар таъсирлашуви 
ижтимоий ҳаётиинг мазмунан бойиши

такомиллашувининг муҳим омили 
ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан қараганда, бугунги кунда ахборот 
алмашинуви инсоният тараққиётининг муҳим шартига айланди дейиш 
мумкин. Ўз даврида оғзаки нутқнинг пайдо бўлиши билан ахборот узатиш 
имкониятлари кенгайган бўлса, ёзма нутқ ривожи янги босқични бошлаб 
берган эди. Ҳозирги фан-техника тараққиёти, интеграция ва глобаллашув 
шароитида эса ахборот маконида туб сифатий ҳолат кечмоқда. Эндиликда

ахборот узатиш нафақат хилма-хил шакллари

балки, ўта тезкорлиги билан 
ҳам жамият тараққиётининг олдинги даврларидан кескин фарқ қилади. 
Бундай шароитда, ахборот истеъмоли жараёнида ҳам янги тенденциялар 
кузатилмоқда. 
АҚШ Президентларининг медиа маслаҳатчиси вазифасида 
фаолият юритrан Рожер Эугенс Аилеснинг "Бугунги кунимизда ахборотга 
эгалик қилиш бутун ер шарини қўлида кўтариб туришга ўхшайди, яъни бу 
ҳолат ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий жараёнларда тизгинни қўлга олиш 
билан баробар" деган фикрлари бугунги кунда жуда долзарб эканлигини 
таъкидлашимиз лозим [1]. 
Замонавий технологиялар бир жойда тўхтаб турмайди. У мунтазам 
такомиллашгани сайин, табиийки, соҳанинг қонунчилик асослари ҳам 
мустаҳкамланиб бораверади. Президентимизнинг 2018 йил 19 февралдаги 
«Ахборот 
технологиялари 
ва 
коммуникациялари 
соҳасини 
янада 
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ана шундай 
шиддатли давр талабига ҳамоҳанг равишда ўз вақтида қабул қилинган ҳужжат 
экани билан ғоят аҳамиятлидир.
Бугун рақамли технологиялар таъсири натижасида дунё жадал ўзгариб 
бормоқда. Рақамли технологиялар давлат фаолиятининг барча тармоқларига 


88 
кириб келди ва исталган давлатнинг жаҳон ҳамжамиятидаги ривожи ва рақо-
батбардошлиги ахборот технологияларининг самарали ривожланишига 
боғлиқ. Айнан замонавий рақамли технологияларнинг жадал ривожланиши ва 
бунинг учун барча зарур шароитларнинг яратилиши давлат сиёсатининг 
устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Иқтисодиётнинг реал секторига 
ахборот-коммуникация технологиялари ва дастурий маҳсулотларни жорий 
этиш бўйича бугунгача 100 тадан зиёд лойиҳа амалга оширилди. Бу эса 
бошқарув самараси ортишига, ишлаб чиқаришдаги кечикишларнинг 
камайишига, ички ва ташқи бозорда маҳсулотлар рақобатбардошлигининг 
ошишига хизмат қилди. 
Агар оддий иқтисодиётда моддий буюмлар асосий 
ресурс ҳисобланса, рақамли иқтисодиётда бу қайта ишланадиган ҳамда 
узатиладиган ахборот, маълумотлар бўлади. “Рақамли иқтисодиёт” атамаси 
миллий қонунчилигимизда илк бор қўлланилмоқда. Бироқ дунё тенденцияси 
шуни кўрсатадики, барча ривожланган давлатлар уни шакллантиришга 
аллақачон киришган. Ўзбекистон ҳам мазкур жараёндан четда қолмаслиги 
керак. Зеро, биз глобаллашув, дунё ҳамжамияти билан интеграцияга киришиш 
ҳақида гапирарканмиз, бу борада ўзгарган иқтисодиёт равнақи муҳим 
саналади. Бу барча технология, компьютерлар интернет орқали бир-бири 
билан боғланиб бораётгани ила изоҳланади. Маълумотларга қараганда, 
бугунги кунда қарийб беш миллиард қурилма бутунжаҳон “ўргимчак тўри”га 
уланган. Яқин беш йил ичида уларнинг сони йигирма миллиардга етиши 
кутилаётир. Айни пайтда сунъий ақл ва когнитив интеллектуал тизимлар 
жадал тараққий топмоқда. Бунинг натижасида яқин келажакда айрим касблар 
ўз долзарблигини йўқотади ҳамда вақти келиб, йўқ бўлиб ҳам кетади. Мисол 
учун, “IOT” автоматлаштирилган тизими аллақачон синовдан ўтказилаяпти. 
Пировардида 
роботлар 
автомобиль 
ҳайдовчилари, 
учувчилар 
ҳамда 
автомобилсозликда, қурилишда мураккаб ишларни (лойиҳалаш, бетон 
ишлари, деталларни йиғиш ва бошқалар) ва ҳатто, ҳуқуқшуносларнинг ҳам 
ўрнини эгаллаши мумкин [2]. 


89 
Яна бир муҳим жиҳатлардан бири келгусида механик ҳамда жисмоний 
меҳнат ўрнини синергетика фани ривожланиши натижасида робототехника 
эгаллаши кун сайин ойдинлашиб бораяпти. Шунинг учун стратегия ишлаб 
чиқиш, рақамли кўникмаларни оммавий шакллантиришни таъминлаш бугунги 
куннинг долзарб масалаларидан бири саналади. Ёшлар янги касблар, турли 
технологиялардан фойдаланиш, компьютерлар, интернет, катта миқдордаги 
рақамли маълумотларга ишлов беришга тайёр туриши керак. Яъни бошқарув 
ва 
иқтисодиёт 
ва 
қурилиш 
соҳасига 
таллуқли 
барча 
жараёнлар 
автоматлаштирилар экан, одамларни бошқа, янада долзарб интеллектуал 
касбларга йўналтириш лозим. Агар бу иш қилинмаса, “рақамли узилиш” дея 
номланувчи ҳолат юзага келади ва у АКТнинг жадал ривожланиши билан 
янги муаммоларнинг юзага келиши оқибатлари ўткирлашиб, мураккаблашиб
бораверади. 
Қурилишни бошқариш соҳасида келгусида пайдо бўлиши кутилаётган 
бир қатор муаммоларга ечим топиш учун баъзи бир тавсияларни беришни 
лозим топдик. Қисқача айтганда, бугун рақамли иқтисодиётнинг иккита 
вазифаси бор: амалдаги жараённи изчил автоматлаштириб бориш ҳамда 
одамларни ўз фаолиятида замонавий технологиялардан фойдаланишга 
тайёрлаш. Жумладан: 
- қурилишни бошқариш соҳасида фаолият юритаётган кадрларни 
интеллектуал салоҳиятларини ошириш (бунинг учун ишлаб чиқаришга 
йўналтирилаётган мутахассисларнинг АКТ бўйича билимларини назоратдан 
ўтказиш учун битирув ишларига тўлалигича ахборот-коммуникация 
технологияларининг реал тадбиқларини жорий этиш); 
- қурилиш соҳасида ҳам 
рақамли иқтисодиёт соҳасида фаолият юритувчи 
мутахассисларни тайёрлаш ишларини йўлга қўйиш (ишлаб чиқаришни 
ташкил этиш ва бошқариш йўналиши замирида рақамли иқтисодиёт соҳасига 
иқтисослашган йўналишни шакллантириш.); 
- қурилиш соҳасида фаолият юритувчи корхоналарлар ва олий ўқув 
юртлари ўртасидаги ягона электрон алоқалар тизимини яратиш, рақамли дунё 


90 
тармоқлари соҳаларига кириб боришни кенгайтириш, ўз ҳудудидан ташқарида 
(ҳамдўстлик 
давлатлари 
тармоқлари) 
худди 
шундай 
тармоқларнинг 
фаолиятига боғланишни ташкил этиш мақсадга мувофиқдир. 
Фойдаланилган адабиётлар: 
1. https://en.wikipedia.org/wiki/Roger_Ailes 
2.
 Лем С. Информационный барьер? / М.: АСТ, Транзиткнига, 
2004. 784 с. 
ҚУРИЛИШ КОРХОНАЛАРИ РАҚОБАТБАРДОШЛИГИНИ БЕЛГИЛАБ 
БЕРУВЧИ АСОСИЙ ОМИЛЛАР ТАҲЛИЛИ. 

Download 2,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish