Конференция материаллари Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти Илмий-техник кенгашининг қарори асосида нашрга тавсия этилди. Баённома №10



Download 2,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/85
Sana24.02.2022
Hajmi2,77 Mb.
#220283
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   85
 
СамДАҚИ “Кўчмас мулк экспертизаси ва уни 
бошқариш” кафедраси ассистентлари
Рахимов С.А., Диярова М.И. 
 
Аннотация. Мақолада тижорат банклари депозит сиёсати назарий, 
ташкилий-амалий жиҳатдан ўрганилган ва тижорат банклари депозит 
маблағлари таҳлил қилинган ҳамда тавсиялар шакллантирилган. 
Таянч сўзлар. Тижорат банки, банк депозити, депозит сиёсати, муддатли 
депозитлар. 
Мамлакатда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг 
самарадорлиги тижорат банклари депозит сиёсати самарадорлиги ва 
базасининг мустаҳкамлигига бевосита боғлиқдир. Бироқ, бу борада 
мамлакатимиз тижорат банклари депозит сиёсати кўпчилик ҳолларда 
амалиётда ўзининг натижасини бермаганлиги сабабли уларнинг депозит 


101 
базаси заифлигича қолмоқда. Хусусан, тижорат банкларининг жалб қилинган 
маблағлари таркибида 90 фоиздан юқориси талаб қилиб олингунча 
сақланадиган беқарор маблағлар ҳиссасига тўғри келади. Шу билан бирга, 
Марказий банкнинг монетар инструментлари ҳам тижорат банклари депозит 
сиёсати самарадорлигини таъминлашга салбий таъсир кўрсатмоқда. Буни биз 
Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкаси ва тижорат банклари жалб 
қилинган маблағлари ҳисобидан мажбурий захиралар бўйича ўрнатилган 
ставкаларнинг юқорилигида кўришимиз мумкин. 
Миллий иқтисодиётни инновацион ривожлантириш шароитида тижорат 
банклари олдига қўйилаётган қатор вазифалар уларнинг депозит сиёсатини 
такомиллаштиришни талаб этмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси 
Президенти Ш.Мирзиёев ўз нутқларида “Янги молиявий инструментларни 
жорий этиш ва облигациялар чиқариш орқали, банк тизимини ривожлантириш 
зарур.” деб алоҳида таъкидладилар. [1] Албатта, бу вазифаларни бажаришда 
тижорат банклари депозит сиёсати муҳим ўрин тутади. 
Тадқиқотлар амалга оширилган ўрганишлар натижасида тижорат 
банклари депозит сиёсати уларнинг пассив операциялари сиёсатининг асосий 
таркибини ташкил этиши маълум бўлмоқда. Шу боис банкларнинг депозит 
сиёсати моҳиятини ёритишда уларнинг шаклланиш хусусиятини ташкил 
пассив операцияларни эътиборга олиш мақсадга мувофиқ. 
Халқаро банк амалиётида пассив операциялар банклар фойдасидан 
фондларни шакллантириш ва уларни кўпайтиришга ажратмалар, депозит 
операциялари, юридик шахслардан олинган кредит ресурслар, муомалага 
қимматли қоғозлар, пул билетлари ва тангаларни чиқариш тарзида тўртта 
гуруҳга ажратилади. Демак, депозит операциялар – банкларнинг омонатчилар 
билан тузган шартномалари асосида депозит мақсадларига кўра муайян 
муддатга жалб этиш ҳамда сақлашга доир операциялардир. 
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, мамлакатимиз тижорат банклари 
депозит сиёсати етарли даражада самарали ишламаяпти. Бунга қатор ташқи ва 
ички ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ва бошқа омиллар таъсир қилмоқда. 


102 
Амалга оширилган тадқиқотлар ва ўрганишлар асосида мамлакатимиз 
тижорат банклари депозит сиёсатини самарали амалиётга жорий этиш ва 
иқтисодий аҳамиятини янада оширишга қуйидаги ҳолатлар салбий таъсир 
кўрсатмоқда: 
1. 
Мамлакат ва унинг ҳудудларини молиявий-иқтисодий ҳолати. 
Тижорат банклари ва уларнинг бўлимларини ҳудудларда жойлашуви депозит 
маблағларни етарли даражада жалб қилиш имкониятини беради. Бироқ, 
мамлакатдаги иқтисодий ҳолат ва унинг ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий 
жиҳатдан ривожи тижорат банклари депозит сиёсатида ўзининг аксини 
топади. Депозит маблағларини жалб қилишда ва унинг ҳажмига ҳудудда 
истиқомат қитаётган аҳоли турмуш даражасининг пасайиши, ишсизлик 
даражасининг ортиши, ҳудуднинг дотация ҳисобида туриши каби омиллар 
таъсир қилади. 

Download 2,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish