Конференция материаллари Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти Илмий-техник кенгашининг қарори асосида нашрга тавсия этилди. Баённома №10



Download 2,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/85
Sana24.02.2022
Hajmi2,77 Mb.
#220283
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   85
Буриев Х.Т. – СамДАҚИ Қурилишда менежмент кафедраси мудири, 
и.ф.н., доцент. 
Шомирзаев Ғ.Ш. – Самарқанд компьютер технологиялари ва 
гидромелиорация касб-ҳунар коллежи директори, т.ф.н., доцент. 
Рахматов А. – СамДАҚИ 301-менежмент гурухи талабаси 
 
Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришиш остонасида унга мерос 
бўлиб иқтисодий ночор, техник ва технологик томондан қолоқ қурилиш 
индустрияси қолган эди. Мамлакат олдига қўйилган улкан мақсадлар 
қурилиш соҳасини халқаро бозорда рақобатбардош соҳага айлантиришни 
талаб қилади. Шунга асосан қурилиш комплексида босқичма-босқич 
ислоҳотлар амалга оширилиб келинмоқда.
Ислохотларнинг муҳим йўналишларидан бири қурилиш махсулотининг 
сифатини жаҳон стандартларига мослигини таъминлашдир. Ушбу йўналишда 
олиб борилаётган ҳаракатлар қурилишда махсулот сифатининг жамият 
талабларига 
тўлиқ 
жавоб 
беришига 
эришишга 
йўналтирилади 
ва 
қуйидагиларни ўз ичига олади: 
Қурилиш махсулоти сифатининг меъёрий даражасини белгилаш ва 
такомиллаштириш. Сифатни таъминлаш тизимларининг ривожланишини 
кўриб чиққанимизда ҳар қандай ишлаб чиқаришнинг бош тамойили 
истеъмолчига яроқли, яъни давлат стандартларига мос махсулотни етказиб 
беришдан иборат. Демак, фойдаланувчига топширилаётган қурилиш 
махсулотида нуқсон бўлиш мумкин эмас.
Агар барча бино ва иншоотлар Давлат стандартларига мос бўлса 
уларнинг сифат даражаси бир хил деб ҳисобланиши мумкинми? 
Ушбу саволга жавоб бериш учун сифатнинг меъёрий даражаси атамасини 
чуқурроқ ўрганишимиз лозим. Ҳар қандай махсулот ишлаб чиқаришга жорий 
қилинганда аввало харажатлар сметаси тузилади ва унинг таннархи 
аниқланади. Ушбу сметага бажариладиган ишлар ва сарфланадиган 
материаллар фақат бир маротаба технологик талабларга риоя қилган ҳолда 


136 
кўзда тутилган бўлади. Амалда бунга эришиш жуда мушкул вазифа, чунки 
турли омиллар таъсири остида технологик талаблар бажарилмай қолиш 
эҳтимоли жуда юқори. Хом ашёдаги нуқсонлар, қурилиш майдончасида об-
ҳавонинг ўзгариши, ресурсларнинг нотекислиги, ишчилар малакасининг ҳар 
хиллиги ва бошқалар қурилиш ишларида четланиш ва нуқсонлар пайдо 
бўлишига сабаб бўлади. Қурилиш махсулотида учрайдиган нуқсонлар ўзининг 
табиати, жойи, умумий сифатга таъсири бўйича кўплаб турларга бўлинади
(1 - расм). 
Қурилиш ташкилоти томонидан барча нуқсонлар бинони топшириш 
даврида тузатилиши белгилаб қўйилган ва бу билан Давлат стандартлари 
талабларининг бажарилиши таъминланади. 
Четланиш – махсулотни ишлаб чиқариш жараёнида белгиланган 
технологик талабларга риоя қилмаслик ва унинг натижасида меъёрий 
талаблар тўлиқ бажарилмаслик. Четланишни нуқсон деб ҳам бўлмайди, чунки 
махсулот сифатининг шаклланишига деярлик таъсир кўрсатмайди. 
Нуқсон - белгиланган эксплуатация талабларнинг бажарилмаслиги. 
Нуқсон – бу махсулотни ишлаб чиқаришда белгиланган талабларга жавоб 
бермаслик натижасида истеъмол харажатларининг ошишига олиб келадиган 
четланишлар. 
Тузатиладиган нуқсон – ишлаб чиқариш жараёнида ҳеч қандай салбий 
оқибатсиз тузатилиши мумкин бўлган нуқсон. 

Download 2,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish