71
Натижада масалани ечишда хом-ашё ишлаб чиқарадиган хўжаликларни
режалари излаб топилади. Моделда хом-ашё ишлаб чиқарувчи хўжаликлар
билан хом-ашёни қайта ишлаш корхоналари интеграцияси ишлаб чиқарилади.
Иқтисодий-математик моделда бир нечта математик тенгламалар тузилади ва
улар қуйидагилардан иборат бўлади:
-мева ва сабзавот хом-ашёларининг консерва маҳсулотига ишлаб
чиқарилишига боғлиқ оптимал варианти аниқланади;
-қайта ишлаш корхонасининг маҳсулот ишлаб чиқариш имкониятини
чекланиши аниқланади;
-мева ва сабзавот маҳсулотларини турлари бўйича оптимал ишлаб
чиқарилиши аниқланади;
-маҳсулотни қайта ишлаш корхоналари талабига кўра
мева ва сабзавот
хом-ашёси билан таъминланиши аниқланади;
-маҳсулот ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш харажатлари йиғиндиси;
-маҳсулот ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш натижасида олинган фойдани
аниқлаш, шунингдек, бу моделда ишлаб чиқариш муддатига боғлиқ бўлган
маҳсулот миқдори ва улгуржи сотиш баҳоси аниқланади.
Хом-ашё ишлаб чиқарувчи хўжаликлар ва қайта ишлаш корхоналарини
ривожлантириш режасига кўра ишлаб чиқарилган маҳсулот қуйидагига
боғлиқ бўлади:
-қайта ишлаш корхонаси тури ва унинг қуввати.
Хом-ашёни қайта ишлашни алоҳидалаштириш минимал харажатни талаб
қилади:
-қайта ишлаш корхоналарида маҳсулот ишлаб чиқаришни мураккаблаши
ва уни ривожлантириш истиқболлари
маълумотлари;
-сабзавот ва мева ишлаб чиқариш табиий мураккаблиги шароитлари
маълумотлари.
Юқоридаги маълумотлар хом-ашё ишлаб чиқариш ҳамда маҳсулотларни
қайта ишлаш турлари бўйича технологик хариталарни яратиш имкониятини
беради.
72
Маҳсулотни қайта ишлаш корхоналарининг асосий кўрсаткичлари
қуйидагича ифодаланади:
-консерва маҳсулотларини турлари;
-бир бирлик консерва ишлаб чиқариш учун керак бўлган хом-ашё
миқдори;
-консерва маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми ва
муддати;
-бир бирлик консерва ишлаб чиқариш учун сарфланадиган харажатлар;
-турли хил консервалар ишлаб чиқариш учун қилинадиган харажатлар;
Сабзавотчилик ва мевачилик иқтисодий коэффициентлари қуйидаги
маълумотлардан иборат:
-турлар бўйича сабзавот маҳсулотлари ҳосилдорлиги;
-бир бирлик мева ва сабзавот ишлаб чиқариш харажатлари;
-қуйилган технологиялар бўйича мева ва сабзавот ишлаб чиқариш ҳажми;
-мева ва сабзавот маҳсулотларини соф ҳолатда сотиш баҳоси;
-хўжаликда мева ва сабзавот экинлари
майдонини кенгайтириш
истиқболлари;
-хўжаликларда мева сабзавотларни самарадорлик характеристикаси.
Иқтисодий-математик модел бўйича қайта ишлаш корхоналарини
оптимал режасини аниқлаш мураккаб масалалардан ҳисобланади.
Қабул қилинган критерия бўйича ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтириш,
хўжалик ва қайта ишлаш корхоналарида ишловчи ходимларни эҳтиёжини
қондиришни оптимал режаларини аниқлаш шарти яратилади.
Моделни тузиш учун қуйидаги белгилашлар қабул қилинган:
(1,2,3,…,n1)-консервалаш учун қўйилган сабзавотларни индекслари (N1);
(n1+1,2,3,…,n2)- консервалаш учун қўйилган меваларни индекслари (N2);
(n2+1,2,3,…,n3)-турли хил консерваларнинг ўзгарувчилари индекси (N3);
Маҳсулот ўзгарувчиларининг индекслари қўйидагилардан иборат:
(1,2,3,…,m1)-консерванинг турлари бўйича ўзгарувчилар индекси;
(1,2,3,…,m2)-фойдаланилган ерлар ўзгарувчиси индекси;
(1,2,3,…,m3)-моддий пул харажатлари ўзгарувчиси индекси;
73
(1,2,3,…,m4)-қайта ишлаш учун керакли сабзавот ва мева ўзгарувчиси
индекси;
(1,2,3,…,m5)-консерва маҳсулотлари ишлаб чиқариш ўзгарувчиси
индекси;
P-ишлаб чиқариш харажатлари чегаралари.
Масалани иқтисодийматематик моделлари ўзгарувчилари;
Do'stlaringiz bilan baham: