62
ижтимоий-иқтисодий таркибининг ўзгаришига олиб келади. Бир қатор илмий
тадқиқотларда инновация ишлаб чиқариш категорияси сифатида ўрганилиб,
унинг хизматлар соҳасини ривожлантиришдаги аҳамияти эътибордан четда
қолди.
Америкалик
иқтисодчи
олим
М.Портернинг
фикрига
кўра,
“Муваффақиятга эришган компаниялар турли стратегияларни қўлласаларда,
уларнинг ривожланиш ҳусусиятлари деярли бир хил. Улар рақобатда
устунликка инновациялар
асосида эришадилар, янги технологиялар билан
бирга фаолиятнинг янги усулларини ҳам қўллайдилар”. Жаҳон хизмат
кўрсатиш бозорининг ривожланишида илмий-техник тараққиёти муҳим ўрин
тутади. Бу ўз навбатида қуйидаги ўзгаришларга олиб келади:
- охирги йилларда транспорт харажатларининг кескин пасайиши хизмат
кўрсатувчилар ва унинг харидорларининг
харакатчанлик даражасининг
ошишига
имкон
берди.
Йўлдошли
алоқа,
интернет
ва
рақамли
технологияларнинг ривожланиши сотувчи ва хизматлар истеъмолчисининг
бевосита шахсий мулоқотидан воз кечиш имкониятини туғдирди;
- телекоммуникация ва ахборот технологиялари соҳасида технологик
жараёнларнинг ўсиш суръатларининг тезлашуви хизматлар билан савдо
қилишнинг янги шакллари вужудга келишига сабаб бўлди;
- технологик тараққиёт илгари товар шаклига эга бўлган
хизматларга
(молия, банк, суғурта хизматлари) бўлган талабнинг ошишига олиб келди.
Давлат сиёсатида хизмат кўрсатиш соҳасига эътиборнинг кучайиши
натижасида инновацияларга янгича ёндашувларни ишлаб чиқиш бўйича фаол
изланишлар олиб бориш имконияти яратилди. Мамлакатда хизматлар
соҳасида инновацион стратегияни шакллантиришнинг бошланғич нуқтаси
бўлиб қуйидаги ҳолатлар ҳисобланади:
1) юқори билим талаб қилувчи хизматлар ҳажмининг ошиши;
2) хизматлар соҳасида инновацион фаолликнинг кучайиши;
3) амалиётда
техник
ҳусусиятларга
эга
бўлмаган
инновациялар
улушининг юқорилиги.
63
Шу ўринда хизмат кўрсатиш соҳасида
инновацион ривожланиш
атамасига изоҳ бериб ўтиш мақсадга мувофиқ. Хизмат кўрсатиш соҳасида
инновацион ривожланиш деганда мазкур соҳада барча турдаги янгиликларни
жорий
этиш
ва
хизмат
кўрсатувчи
корхоналарда
инновацияларни
рағбатлантирувчи шароитларни яратиш ҳамда бу жараёнда давлат томонидан
кўлланиладиган мувофиқлаштирувчи усуллар йиғиндиси тушунилади.
Хизмат
кўрсатиш
соҳасидаги
инновациялар
янги
хизматларни
шакллантириш, уларни қўллаш соҳасини кенгайтириш, хизмат кўрсатишнинг
янги усулларини жорий этишга қаратилган. Ишлаб чиқариш соҳасидаги
инновациялар эса маҳсулот ишлаб чиқариш технологияларини, янги маҳсулот
ишлаб чиқаришни жорий кабиларни ўзида ифодалайди. Хизмат кўрсатиш
соҳасидаги инновацион жараённинг иқтисодий ва ҳуқуқий асослари
қуйидагиларни таъминлаши керак:
а) илмий тадқиқотлар, муаллифлар ва янгиликни жорий этувчи
тузилмалар ўртасидаги даромадни тақсимлаш билан боғлиқ
харажатларни
қоплаш;
б)
фирманинг
рақобатбардошлигини
ошириш
учун
технологик
трансфертни жадаллаштириш;
в) интеллектуал мулк объектларини яратувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя
қилиш.
Маълумки, хизматлар соҳасида инновацион фаолиятда икки стратегик
мақсад, яъни хизматлар ассортиментини кенгайтириш ва хизматлар сифатини
яхшилаш устувор ҳисобланади. Ҳозирги ўзгарувчан иқтисодий вазият
шароитида бу мақсадларни таъминлаш учун қисқа муддатда максимал
даражада мумкин бўлган мижозларни жалб этиш зарур.
Замонавий
инновацион фаолият интеллектуал маҳсулот ривожланишининг бир қанча
босқичларини ўз ичига олади:
а) фундаментал ва амалий тадқиқотларни амалга ошириш натижасида
интеллектуал маҳсулот яратиш;
64
б) оммавий ишлаб чиқаришга жорий этиш натижасида интеллектуал
маҳсулотнинг тижоратлашуви;
в) бозорда юқори тижорат самарасига эга интеллектуал маҳсулотнинг
тармоқдаги компаниялар ўртасида жорий этилиши.
Рақобат
курашининг
кучайиши
натижасида
хизмат
кўрсатувчи
корхонанинг
моддий
элементларидан
фойдаланиш
самарадорлигини
оширишга имкон берувчи интеллектуал активларнинг аҳамияти ошади. Билим
ва кўникмаларни яратиш, тарқатиш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ
бўлган соҳалар – фан, таълим ва юқори технологияли тармоқларнинг
ривожланиш даражаси нафақат барқарор иқтисодий ўсиш,
балки ижтимоий
ўзгаришлар жараёнида давлат ва ташкилотларнинг тараққиёт даражасини
белгилаб беради.
ЗАМОНАВИЙ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ: «БУЛУТ»-
ТЕХНОЛОГИЯСИ
Do'stlaringiz bilan baham: