Microsoft Word kr sh xolmirzayev 2 ziyouz com doc



Download 2,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/236
Sana24.02.2022
Hajmi2,25 Mb.
#212100
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   236
Bog'liq
2 5391243692415648535

www.ziyouz.com кутубхонаси 
44
Лекин бир нарсани яширмай айтаман: ҳали-ҳамон шаҳар кўчаларидами, овлоқ жойлардами — яшил 
«Нива»ни кўрсам, юрагим орқамга тортиб кетади. 
Нега бундай? Ақлим етмайди. Балки буям ўйлаб кўриладиган ҳолдир. 
1987 


САЙЛАНМА. Шукур Холмирзаев. 2-жилд 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
45
УСТОЗ 
Мени биласан, бировдан тил қисиқ жойим йўқ, ҳамма нарсам бор: машина, дача; китобларим чиқиб 
турибди. Ҳамма унвонларни олиб бўлдим. Нимадан қўрқаман?.. Фақат эҳтиёт бўлиш керак: одам оғзига 
эҳтиёт бўлиши керак. Тил ўлгур ёмон: бежиз тилни «суяксиз» демайдилар. Ҳар хил гапни ҳар кимнинг 
олдида гапиравермаслик керак. Тўғри энди, ҳозир ростгўйлик — модада. Аммо мода — ўткинчи. 
Сиёсатнинг буқаламундан фарқи йўқлигини кўрганмиз-да... 
Мени бир шогирдим бўларди. Сен уни билмайсан: асарлари чиқмади. Эҳ, аттанг. Узига ўзи қилди. 
Кейин... 
Жуда дангалчи эди-да. Энг «нозик» гапларни ҳам бемалол гапираверарди. Каттани — катта, кичикни 
— кичик демасди. Кўнглиям очиқ эди-да, ул бечоранинг. Эҳ... Унинг таланти! Йўқ, мана, салкам 
етмишга бориб, адабиётимизда ундай талантни кўрган эмасман! Иўқ! Ёзганда, шундоқ кўз олдингга 
келтириб қўярди. Тили! Бирам образли де. Шундай деталлар топардики, оғзим очилиб қоларди. 
Қаҳҳордаям, Чеховдаям тополмайсан у топган деталларни. Кўзи ўткир эди! 
Боёқиш ўзиям анча қийналиб ўсган. Қилмаган ҳунари қолмаган. Ҳаётни яхши биларди. Лекин 
ҳаётни билган, аччиқ-чучукни татиган кишилар одатда камсуқум, вазмин бўлишади. У бўлса... мағрур 
эди. Одамга тик қараса, мен ҳам қўрқиб кетардим. 
Бир кун Ёзувчилар уюшмасига кирсам, китоб дўкони олдида бир бола турибди. Мени кўриб: 
Ассалом алайкум, устоз, — деди. 
Мен ҳайрон бўлмадим, уни қаердадир бир кўрганимни эсладим. Одатим шу-да, болам, қайси 
областга бормайин, ёшларнинг бошини силайман. 
— Келинг, шогирд, — дедим. 
— Сизни сўроқлаб келган эдим, — деди у. — Ўша учрашувдан кейин кўп вақтлар ўтиб кетди... 
Тўхтовсиз ёзавер, машқ қилавер. Ўзингга ишон, деган эдингиз... Мана, энди ишониб, бир-иккита 
машкдарни олиб келган эдим. Иложи бўлса, шунга бир кўз югуртирсангиз. Агар ёқмаса, мана шу ахлат 
пақирга йиртиб ташлайман. 
Эшитяпсанми унинг гапини? 
Ҳар қалай, уни «жиннибой» дейиш ҳам мумкин эди. Дарвиш десанг ҳам бўлади. Бир ҳисобда 
ёзувчилар ўзи — дарвиш халқ. Мана, мен ҳам бир дарвиш бўлмасам, сени машинангга тушиб, шу ёққа 
йўл оламанми? Материал етмаяптими менга? Ёзувчи учун ҳар қандай нарсагаям бир қараш — кифоя. 
Қолганини ўзи фантазияси билан тўлдириб олаверади... 
Болага қизиққанимдан унинг қўлёзмасини уйимга олиб кетдим. Шу кеча: «Қани, нимани ёзипти 
экан?» деб варақлай бошладим-у, узилолмай қолдим. 
У бир бало экан: тасвирлайдиган нарсасини шу қадар яхши биладики! Лупа билан қараганми дейсан. 
Қаҳрамонларнинг диалоги. Кўтарилган проблемаларини айтмайсанми!.. Ҳа, ҳеч кимга ўхшамайдиган 
бир талант эди. 
Кечаси билан ухлолмадим. Ўйлатади-да... Лекин сенга айтишим керак: қалтис жойлариям кўп. 
Масалан, бир жойда райком секретарини танқид қилади... Билама-ан, Марказқўмнинг кўзига чўп солиб 
юрган арбоблар хам бор! Аммо уларни адабиётга олиб кириб уриш? Йўўқ... Оддий хўжалик одамини ол: 
ана уни хохдаганча танқид қилавер. Шунинг учун мен кўпроқ пейзажга зўр бераман, лирикага зўр 
бераман: булар безиён мавзулар. Қолаверса, умрбоқий мавзулар. Тўғрими? Ана шундай... 
Эртаси вақтли туриб, уюшмага келсам, зинапояда кийшайиб турибди. 
Салом йўқ-алик йўқ: 
— Сизга ёқмасаям йиртиб ташламайман, устоз, — деди у. — Ўйлаб кўрсам, улардан ҳам тузук 
нарсалар ёзолар эканман. 
Мен ўша ҳикоялар таъсирида эдим. Дўкончи аёл ҳам, қоровул ҳам шу ерда. Болани шартта қучиб 
ўпдим. 
— Табриклайман, ўғлим. Сен аллақачон ёзувчи бўлибсан, — дедим. 
У бир минутлар дириллаб қолди. Кейин: 
— Раҳмат, — деди. 
— Сени тушунибманми? 
— Ҳа.. 


САЙЛАНМА. Шукур Холмирзаев. 2-жилд 

Download 2,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   236




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish