www.ziyouz.com кутубхонаси
247
ҳа-ҳа! — Кейин ғамгин тортиб қолди. — Шу ўтди-кетди. Билмай қолдим... Худди умрга ўхшайди-я
муҳаббат ҳам. Ўтганини билмай қоласан... Бўпти,
энди менга жавоб берасиз, ука. Шаҳарга тушиб,
танишлардан уч-тўрт сўм қарз олайин. Кейин тўғри Қаршига!
Мен қаттиқ ҳаяжонга тушиб қолгандим: ахир, ушбу воқеага — Таваккал
аканинг Гулсара билан
муносабатига, борингки, борингки, қисматларига беихтиёр сўнгги нуқта қўйилган, бунда, айниқса,
ўзининг «моҳияти» очилиб кетган эди.
Шуни идрок этдим-у, ишонинг, шунақаям майин тортиб, мамнуниятга тўлдимки, ундан кейинги гап-
сўзлар қулоғимга кирмай қўйди.
Лекин Таваккал аканинг сўзларини эшитардим, муносабат ҳам билдирардим.
— ... Намгарчиликда оғрийди.
— Иссиқ тутиш керак.
— Ваннада иссиқ сув борми?
— Бир оз оқизсангиз, келади.
— Қувватжон, вақтингиз бўлса, мен билан чиқмайсизми?
— Сизни кузатиб қўяман.
— Раҳмат.
1996